Махкамов Кодиржон Одилжонович

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ижтимоий хотиранинг шаклланиш тенденциялари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Fal335
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Абсалом Адилович сотсиология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори(DSc), дотсент Юлдашев Серобжон Урмоналиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор Жуманиёз Султонович Раматов, фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор Назаров Насриддин Атакулович.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамият ижтимоий хотираси шаклланиш тенденцияларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари, тарихий-маданий омилларининг тарихий онг, маданий мерос, идентиклик ҳамда маънавий ворисийликни ривожлантиришдаги аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида жамият ижтимоий хотирасини ривожлантириш, тарихнинг сотсиаллашуви орқали декларатив хотира шаклланишини таъминлаб, маърифатли фуқаролик жамиятининг ижтимоий интеграция ва жамият яхлитлигини мустаҳкамловчи маънавий-интеллектуал ресурс сифатида намоён бўлиши асосланди;
ижтимоий-маънавий ҳаёт динамикасида кузатилаётан ўзгаришлар (рақамли муҳит ва қадриятлар трансформацияси), миллий қадриятларнинг ижтимоий ўзига хос институционал (жамоавийлик, фуқаровий бурч, ижтимоий бирдамлик) хусусиятларига реляцион таъсири (муайян муносабатларни шакллантириш) ижтимоий хотиранинг жамият миллий ўзлигини шакллантирувчи, сақловчи ва идентификация қилувчи сотсиал механизмлар эканлиги очиб берилган;
ёшларда миллий мансублик туйғусини ривожлантириш, ўзгарган замон ва давр руҳи таъсирида вужудга келувчи индифферент (лоқайд)лик ва гипоидентиклик хусусиятларининг олдини олиши сабабли, жамиятда ижтимоий хотиранинг сотсиокреатив (кумулятив, аксиологик, акмеологик) қонуниятларини юксалтирувчи дитерминант эканлиги исботланган;
ижтимоий хотиранинг репродуктив, конструктив, реконструктив каби компотент ўлчовлари жамият ижтимоий онги ва ижтимоий руҳиятида намоён бўлиши сабабли, замонавий ўзбек жамиятида сотсиумлараро муносабатлар динамикасини таъминловчи индикатор эканлиги далилланган;
жамиятда маърифатли авлодни тарбиялаш, ўзликни англашнинг полифоник хусусиятлари билан миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий идентификация ва садоқат туйғуларини самарали ривожлантириш орқали ёшлар аксиологик фаолият механизмларининг индивидуал ва ижтимоийлашув ўртасидаги марказий субекти эканлиги очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ижтимоий хотиранинг ривожланиш тенденциялари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамиятда ижтимоий хотирани ривожлантириш, кишилар миллий ўзлинигини англашининг тарихий вақт ва макондаги ўрнини белгилашга доир хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг III йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий – маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 18-сентабрдаги 10/597-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистонда жамият ижтимоий хотирасини ривожлантириб боришга доир амалий ишларни қиёсий таҳлил этишга, ёшларни миллий қадриятлар асосида тарбиялашнинг инновацион дастурларини ишлаб чиқишга, миллий ўзликни англашнинг полифоник хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ижтимоий-маънавий ҳаёт динамикасида кузатилаётган ўзгаришлар, жамиятда кишилар ижтимоий хотирасини ривожлантирувчи тарихий онг, тарихий хотира, тарихнинг сотсиаллашуви каби компотент ўлчов бирликлари ўтмишни замонавийлик нуқтайи назаридан тушунишга ёрдам беришига оид илмий-назарий хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025-йиллар сонларидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 31-октабрдаги 05-09-1709-сон далолатномаси). Натижада, ёшларга миллий қадриятларнинг ижтимоий ўзига хос институционал хусусиятларининг реляцион таъсири орқали жамиятни миллий идентификацияловчи сотсиал механизмларни очиб беришга хизмат қилган;
ёшларда миллий мансублик туйғусини ривожлантириш, ўзгарган замон ва давр руҳи таъсирида вужудга келувчи индифферент (лоқайд)лик ва гипоидентиклик хусусиятларининг олдини олиши жамиятда миллий-маънавий хавфсизликни таъминлашига доир илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг III йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий – маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 18-сентабрдаги 10/597-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистонда жамият ижтимоий хотирасини ривожлантириб боришга доир амалий ишларни қиёсий таҳлил этишга, ёшларни миллий қадриятлар асосида тарбиялашнинг инновацион дастурларини ишлаб чиқишга, миллий ўзликни англашнинг полифоник хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
ижтимоий хотиранинг репродуктив, конструктив, реконструктив каби компотент ўлчовлари жамият ижтимоий онги ва ижтимоий руҳиятида намоён бўлиши орқали замонавий ўзбек жамиятида ижтимоий хотирани ривожлантириб боришига доир таклиф ва тавсияларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025-йиллар сонларидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 31-октабрдаги 05-09-1709-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда сотсиумлараро муносабатлар ижтимоий хотира структурасидаги фойдали агрегатлар, ёшларда билим, малака, рағбат каби туйғуларни самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
жамиятда маърифатли авлодни тарбиялаш, ўзликни англашнинг полифоник хусусиятлари орқали шахс маънавий дунёқарашини ривожлантиришда ижтимоий хотира аксиологик фаолият механизмларининг индивидуал ва ижтимоий таъсирига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 3-август кунидаги “Ички ишлар органларида Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда 2023-йил 11-апрелдаги “Маънавият ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишлари ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурлари лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2025-йил 26-ноябрдаги 2/6157-сон маълумотномаси) Натижада, ёшларга миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий идентификация ва садоқат туйғуларининг самарали таъсирини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish