Бахриддинов Бахромжон Абдубоқиевич

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли дунёда ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигининг тенденциялари ва жамият барқарорлигига таъсири”
09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal981
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рустамов Илхомиддин Абдуқодирович,
фалсафа фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Расмий оппонентлар: Холмирзаев Нодиржон Низомжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Гаффарова Гулчеҳра Гуламжановна фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Этакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли дунёда ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигининг тенденциялари ва жамият барқарорлигига тасирини фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“рақамли фаоллик”, “ижтимоий-сиёсий фаоллик”, “жамият барқарорлиги”, “онлайн-офлайн синергия” ва “рақамли фуқаролик”нинг ўзаро боғлиқлиги ёшларнинг рақамли иштирокини ўлчаш учун миллий контекстдаги алоқадорлиги очиб берилган;
рақамли дунёда ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги тенденцияларининг “рақамли фуқаролик индекси”, “медиа саводхонлик индекси”, “институционал ишонч шкала” асосий ижтимоий индекаторлари эканлиги аниқланган;
рақамли ўзгаришлар шароитида ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ижтимоий барқарорлик тенденцияларининг детерминистик таъсири ижтимоий тармоқлардаги сиёсий иштирок шакллари, дискурс кластерлари ва тармоқ кўрсаткичлари ҳудудий фарқлар харитаси ва ёшлар сегментлари, мотивлар, ишонч, ахборот манбалари диалектик алоқадорлиги далилланган;
Янги Ўзбекистонда ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги тенденциялари ижтимоий жараёнларга таъсири ва имкониятлари ёшларнинг рақамли фаоллигидан жамият барқарорлигига ўтувчи таъсир йўллари “ишонч” ва “ижтимоий капитал” орқали воситачилик қилувчи мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли дунёда ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигининг тенденциялари ва жамият барқарорлигига тасири бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“рақамли фуқаролик индекси”, “медиа саводхонлик индекси” ва “институционал ишонч шкала”си маҳаллийлаштирилиб, уларнинг ишончлилиги ва ҳақиқийлиги исботланганлиги; ижтимоий-ташкилий даражада давлат ва жамоат институтлари учун ахборот сиёсатини кучайтириш бўйича тавсиялар, масъуллар ва муддатлар кўрсатилган йўл харитаси ҳамда ҳамкорлик модели ишлаб чиқилганлиги; ёшларнинг рақамли фаоллигидан жамият барқарорлигига ўтувчи таъсир йўллари “ишонч” ва “ижтимоий капитал” орқали воситачилик қилувчи мезонлари аниқланганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият таълими марказининг 2026-йилга мўлжалланган иш режасининг 19-бандида келтирилган “Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро олимлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатларда ташкил этиладиган илмий-амалий конференцияларда иштирок этиш” доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият таълими марказининг 2026-йил 24-июндаги 01-03-05-145-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар илғор хорижий тажрибалар асосида давлат ва жамоат институтлари ахборот сиёсатини кучайтириш, ёшлар рақамли фаоллиги ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш йўналишида амалий ҳисса қўшган;
“рақамли фуқаролик индекси”, “медиа саводхонлик индекси”, “институционал ишонч шкала”си маҳаллийлаштирилганлиги ва ишончлилиги ҳамда ҳақиқийлиги исботланганлиги; “онлайн-офлайн синергия” ва “рақамли фуқаролик” тушунчалари маҳаллий шароитга мос категория-аппарат асосида қайта талқин қилиниб, ёшларнинг рақамли иштирокини ўлчаш учун миллий контекстга мос индикаторлар тўплами аниқланганлиги; ёшлар онгида конструктив онлайн иштирокни рағбатлантириш ва медиа саводхонлигини оширишга оид тадқиқот натижалари “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 3-мартдаги 05-09-341-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда ишлаб чиқилган илмий ғоялар ёшлар онгида рақамли фуқаролик маданияти, медиа саводхонлик ва ижтимоий-сиёсий масъулиятни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ёшларнинг рақамли иштирокини ўлчаш учун миллий контекстга мос индикаторлар ва мезонлар аниқланганлиги; дезинформация ҳамда манипулятив ахборотнинг салбий таъсирини баҳолаш асосида эрта огоҳлантириш мезонлари ва рисклар матритсаси ишлаб чиқилганлиги; тезкор кузатув панели ҳамда ҳудудий фарқлар харитаси орқали ёшларнинг рақамли фаоллигини таҳлил қилишга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият таълими марказининг 2026-йилга мўлжалланган иш режасининг 19-бандида белгиланган “Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро олимлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатларда ташкил этиладиган илмий-амалий конференцияларда иштирок этиш” доирасидаги дасурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият таълими марказининг 2026-йил 24-июндаги 01-03-05-145-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур индикаторлар ва рискларни баҳолаш мезонлари ёшларнинг рақамли иштироки, медиа саводхонлиги ҳамда ахборот таҳдидларига барқарорлигини таъминлашга доир илғор хорижий тажрибаларни қиёсий ўрганиш, уларни миллий ва ҳудудий шароитларга мослаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилашга хизмат қилган;
ёшларнинг рақамли фаоллигининг жамият барқарорлигига таъсирида ишонч ва ижтимоий капиталнинг воситачилик ўрни тузилмавий тенгламалар модели асосида эмпирик синовдан ўтказилганлиги; ижтимоий тармоқлардаги сиёсий иштирок шакллари, дискурс кластерлари ва тармоқ кўрсаткичларини тизимли таққослаш орқали ёшларнинг мотивлари, ишонч даражаси ҳамда ахборот манбаларига кўра фарқланувчи гуруҳлари аниқланганлиги; дезинформацияни камайтириш, медиа саводхонликни ошириш ва конструктив онлайн иштирокни рағбатлантиришга оид илмий натижалар ҳамда таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Виртуал дунё” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 3-мартдаги 05-09-341-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий натижалар кўрсатувлар мазмунини ёшларнинг турли гуруҳларига хос ахборот эҳтиёжлари ва ишонч омилларини ҳисобга олган ҳолда бойитиш, дезинформацияни танқидий баҳолаш ҳамда масъулиятли рақамли иштирокни ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish