Юлдашев Саиданварбек Бахромжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Араб тилли манбаларда Фарғона водийси тарихий географияси (ИХ–XIII асрлар), 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Tar527
Илмий раҳбар: Усмонов Баҳриддин Аҳмедович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Z.M.Bобур номидаги Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.07.01.
Расмий оппонентлар: Чоротегин Тинчитбек Кадирмамбет углу – тарих фанлари доктори, профессор, Саидбобоев Зокиржон Абдукаримович – тарих фанлари доктори, профессор, Қўлдошев Шерали Темиралиевич – тарих фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ИХ–XIII аср араб тилидаги ёзма манбаларга мурожаат этиш орқали Фарғона водийси тарихий географиясини тўлиқ тавсиф этиш, гидронимлар ва топонимларни таснифлаш ҳамда мазкур воҳадаги археологик обектлар билан мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хитой, араб-форс тилли манбаларда келтирилган маълумотларга асосланиб Фарғона водийсининг минтақалараро ва қитъалараро йўллар кесимида жойлашгани натижасида ўзига хос сиёсий ҳамда иқтисодий имкониятларга эга бўлганлиги туфайли асрлар давомида Марказий Осиёнинг ўтроқ ҳамда кўчманчи маданиятлари синтезлашган ҳудудга айланганлиги исботланган;
Фанда маълум бўлган араб манбаларига янгича ёндашув орқали уларнинг ишончлилиги текширилиб, Ибн Хурдодбеҳнинг Фарғона водийси шаҳарлари ҳақидаги маълумотлари аҳоли пунктлари орасидаги реал масофалар билан солиштирилиб, кўп маротаба қайта ёзилиш натижасида юзага келган рақамли хатоликлар аниқланган ва водий ҳудуди учун “фарсах” ўлчов бирлигининг узунлигига аниқлик киритилган;
Абу Райҳон ал-Беруний асарларида учрайдиган Хакас (حکث / حیکث) топонимининг тарихий-географик локализацияси манбашунослик, картографик ва топонимик таҳлил усуллари асосида амалга оширилиб, унинг ҳозирги Андижон тумани ҳудудидаги Хакан қишлоғи билан боғлиқлиги илмий жиҳатдан далилланди;
Ал-Хоразмий ва Ёқут Ҳамавий келтирган Фарғона водийси ҳақидаги географик маълумотларнинг ўхшашлиги, географик координаталарнинг асл манбаси юнон муаллифлари, жумладан, Птолемей эканлиги тарихий манбалар асосида далилланган;
Илмий адабиётларда келтирилган Фарғона водийсида ислом дини ХИ асрда узил-кесил умумий дин сифатида қабул қилинганлиги ҳақидаги фаразлар вақти-вақти билан водий ҳудудига уруш ёки миграция асосида исломни қабул қилмаган туркий қабилаларнинг кириб келишига таянганлиги, бу жараён XII-XIII асрда ҳам давом этганлиги эса бу фикрларнинг ишончсиз эканлигини кўрсатиши, аслида ислом дини ИХ асрдаёқ водий аҳолиси орасида кенг тарқалганлиги асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ИХ–XIII асрлар араб тилли манбаларда Фарғона водийсининг тарихий географиясини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хитой, араб-форс тилли манбаларда келтирилган маълумотларга асосланиб Фарғона водийсининг минтақалараро ва қитъалараро йўллар кесимида жойлашгани натижасида ўзига хос сиёсий ҳамда иқтисодий имкониятларга эга бўлганлиги туфайли асрлар давомида Марказий Осиёнинг ўтроқ ҳамда кўчманчи маданиятлари синтезлашган ҳудудга айланганлиги исботланганлигига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг VIII йўналиши 41-бандида белгиланган “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меъросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 4-август 10/501-сон маълумотномаси). Натижада, тарғибот материалларининг Ватан тарихига доир илмий ва ишончли далиллар билан бойитилишига хизмат қилган;
Фанда маълум бўлган араб манбаларига янгича ёндашув орқали уларнинг ишончлилиги текширилиб, Ибн Хурдодбеҳнинг Фарғона водийси шаҳарлари ҳақидаги маълумотлари аҳоли пунктлари орасидаги реал масофалар билан солиштирилиб, кўп маротаба қайта ёзилиш натижасида юзага келган рақамли хатоликлар аниқланган ва водий ҳудуди учун “фарсах” ўлчов бирлигининг узунлигига аниқлик киритилганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи”, “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024–2025-йилларда эфирга узатилган “Тарих кўзгуси”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телеканали давлат муассасасининг 2025-йил 12-август 05-09-1292-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг ИХ–XIII асрлар араб тилли манбаларда Фарғона водийсининг тарихий географиясига оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.
Абу Райҳон ал-Беруний асарларида учрайдиган Хакас (حکث / حیکث) топонимининг тарихий-географик локализацияси манбашунослик, картографик ва топонимик таҳлил усуллари асосида амалга оширилиб, унинг ҳозирги Андижон тумани ҳудудидаги Хакан қишлоғи билан боғлиқлиги илмий жиҳатдан далилланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АЛ-442201944-рақамли “Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб муассасасининг 3D анимацияли виртуал галереясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасидаги вазифалар ижросини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 2-октабр 01/01/-3978-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши географик жанрдаги асарлардаги Фарғона водийси ҳақидаги маълумотларнинг бир-бирига алоқадорлиги, мансублиги ёки ўзига хослигини аниқлаш натижасида Фарғона водийсининг шаҳар ва манзилгоҳларини Буюк ипак йўли бўйлаб тарихий географиясини комплекс тадқиқ этишга хизмат қилган;
Ал-Хоразмий ва Ёқут Ҳамавий келтирган Фарғона водийси ҳақидаги географик маълумотларнинг ўхшашлиги, географик координаталарнинг асл манбаси юнон муаллифлари, жумладан, Птолемей эканлиги тарихий манбалар асосида далилланганлигига доир маълумотлар Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейини янги инновацион маълумотлар билан тўлдирилишига хизмат қилиб, ташриф буюрувчиларга маълумотларни тарихий манбалар асосида таъсирчан етказишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 3-октабр 04-05/3901-сонли маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларнинг Ўзбекистон тарихига доир билим, тасаввурларини янада бойитишга ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Илмий адабиётларда келтирилган Фарғона водийсида ислом дини ХИ асрда узил-кесил умумий дин сифатида қабул қилинганлиги ҳақидаги фаразлар вақти-вақти билан водий ҳудудига уруш ёки миграция асосида исломни қабул қилмаган туркий қабилаларнинг кириб келишига таянганлиги, бу жараён XII-XIII асрда ҳам давом этганлиги эса бу фикрларнинг ишончсиз эканлигини кўрсатиши, аслида ислом дини ИХ асрдаёқ водий аҳолиси орасида кенг тарқалганлиги асосланганлиги ҳақидаги янги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АЛ-442201944-рақамли “Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб экспонатларини 3D анимацияли виртуал галереясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасидаги вазифалар ижросини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 2-октабр 01/01/-3978-сон маълумотномаси). Лойиҳа учун тақдим этилган маълумотлар Фарғона водийсида ислом динининг тарқалишига оид масалаларга ойдинлик киритади ва натижалар ёшларнинг илмий дунёқарашини кенгайтиради.