Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Гавҳар Қудратилла қизининг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг таркиби ва мазмунини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped106.
Илмий раҳбар: Юзликаева Эльзара Решатовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Вахобов Маъруф Маликович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг таркиби ва мазмунини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсга йўналтирилган таълим жараёнининг педагогик мониторинги мазмуни ўқувчининг субъектив ривожланиш траекториясини ва фаолиятини лойиҳалаш ҳамда башоратлаш асосида аниқлаштирилган;
анъанавий ва инновацион баҳолаш тизимининг оптималлигини таъминлашда шахсга йўналтирилган таълим жараёнини педагогик мониторинг қилиш модели ишлаб чиқилган ҳамда диагностик компонентлари такомиллаштирилган;
педагогик мониторинг технологияси ўқитиш сифатини баҳолашнинг эдукологик компонентини шахсга йўналтирилган таълим муҳити билан  қайта алоқасининг интенсив ташкил этилиши  асосида такомиллаштирилган;
педагогик мониторингнинг ташкилий шарт-шароитлари асосида квалиметрик тадбирларни ташкил этиш, ахборотларни тизимлаштириш жараёнида праксиологик муносабатнинг конструктивлиги билан бевосита алоқадорлигини абстракт далиллаш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг таркиби ва мазмунини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг модели, шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторингни амалга ошириш тизими ва технологияларни такомиллаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори асосида меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 мартдаги 01-02/2-2-81-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторинг таркиби ва мазмунини такомиллаштиришда ишлаб чиқилган технологиялар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сонли қарори ҳамда Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 сентябрдаги “2017–¬2018 ўқув йилида таълим сифати мониторинги тизимини янада такомиллаштириш ва ташкил этиш тўғрисида”ги 299-сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик таъминотни яратишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 мартдаги 01-02/2-2-81-сон маълумотномаси). Натижада шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педагогик мониторингни татбиқ этиш сифати ва самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish