Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Жавохир Жамоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хорижий инвестицияларни жалб этишнинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги (Ўзбекистон фармацевтика саноати мисолида)», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Iqt416.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Каримов Нарбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Носиров Эгамқул Исмоилович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш  агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон фармацевтика саноатига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини ошириш юзасидан илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услуби фармацевтика саноатига инвестицияларни жалб этиш жараёнида бой берилган имкониятларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
фармацевтика саноатига жалб этилган хорижий инвестицияларнинг технологик жиҳатдан оптимал ва амалдаги таркибий тузилмалари ўртасидаги мувофиқлик даражасини баҳолаш усули таклиф этилган;
фармацевтика саноатига хорижий инвестицияларни жалб этиш хорижий инвестицияларни киритишнинг «миллий иқтисодиёт – тармоқ» форматидан устуворликни «миллий иқтисодиёт – тармоқ – ҳудуд» форматига кенгайтириш асосида такомиллаш-тирилган;
миллий ва хорижий банклар ҳамда халқаро молия институтлари томонидан тақдим этилган кредит линияларининг ўзлаштирилмай қолган қолдиғи асосида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хорижий инвестицияларни жалб этишнинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фармацевтика саноатига хорижий инвестицияларни жалб этиш иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг дастлабки, ташкилий-амалий, услубий ҳисоб-китоб ва якуний босқич чора-тадбирларидан иборат алгоритмидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил 1 мартдаги 25-11/597-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фармацевтика тармоғига жалб этилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг иқтисодий ва молиявий самарадорлигини аниқ  тизимли баҳолаш имконини берган;
фармацевтика саноатига хорижий инвестицияларни жалб этиш иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг мақсадга мувофиқлигини таъминловчи асосий тамойилларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил 1 мартдаги 25-11/597-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фармацевтика тармоғига жалб этилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг асосий жиҳатларни инобатга олиш ҳамда мақсадга мувофиқлигини таъминлаш имконини берган;
фармацевтика саноати кесимида ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган хорижий инвестицияларни жалб этиш дастурларни ишлаб чиқишда энг муҳим принципларга асосланган хорижий инвестицияларни мақсадли жалб этиш механизмидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил 1 мартдаги 25-11/597-сон маълумотномаси). Натижада фармацевтика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш сезиларли даражада ошиб, кўзлаган мақсадлар билан уни жалб этувчилар мақсадлари устуворлигининг ўзаро мувофиқлигини  таъминлаш имконини берган;
миллий ва хорижий банклар ҳамда халқаро молия институтлари томонидан жалб этилган кредит линиялари тўғрисида мунтазам ахборот бериб турилишини таъминлаш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил 1 мартдаги 25-11/597-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини янада кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish