Sayt test rejimida ishlamoqda

Лим Максим Вячеславовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ёшдаги болаларда бронхообструктив синдромини даволаш тактикаси ва диагностикасини такомиллаштириш», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib395.
Илмий раҳбар: Шавази Нурали Мухаммад ўгли, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халматова Барно Турдиходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта ёшдаги болаларда бронхообструктив синдромнинг диагностикасини такомиллаштириш орқали даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
даволанган болаларнинг нозологик структурасида пневмококкга қарши вакцинация ўтказиш хисобига вирусли ўткир обструктив бронхит ва ўткир бронхиолит касалликларининг учраш маромида ўсиш аниқланган;
ўткир бронхиолит ва ўткир обструктив бронхит ривожланишида етакчи этиологик омил сифатида респиратор-синтициал вирусли инфекция иштироки исботланган;
болаларда бронхиал обструкция даражасини аниқлашда нафас чиқариш вақтининг нафас олиш давомийлигига бўлган нисбат кўрсаткичининг диагностик аҳамияти аниқланган;
бронхиал обструкция даражасини ташхислаш усулини такомиллаштириш натижасида болаларда бронхообструктив синдром оқибатларни прогностик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бронхообструктив синдром билан касалланган эрта ёшдаги болаларни диагностикалаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
«Эрта ёшдаги болаларда бронхиал обструкция синдромини даволашда замонавий ёндашув» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 августдаги 8н-р/115-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эрта ёшдаги болаларда ўткир обструктив бронхит ва бронхиолитларни даволашни такомиллаштиришга имкон яратган;
«Эрта ёшдаги болаларда бронхиал обструкция синдромининг диагностикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 августдаги 8н-р/114-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф этилган тавсиянома ўткир обструктив бронхит ва бронхиолит билан касалланган эрта ёшдаги болаларда диагностик усулларни такомиллаштиришга имкон берган;
эрта ёшдаги болаларда бронхообструктив синдромини даволаш тактикаси ва диагностикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғликни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ва Самарқанд вилоят болалар кўптармоқли тиббиёт марказига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-д/28-сон маълумотномаси). Соғлиқни сақлаш амалиётига натижаларнинг жорий қилиниши йутал кўрсатқичларини 0,83 ва 0,77 баллга, балғам кўрсатгичларини 0,63 ва 0,67 баллга яхшилаган, оксигенотерапия давомийлигини 1,3 ва 1,4 кунга, ҳамда ўткир обструктив бронхит ва бронхиолит билан оғриган беморларда стационарда даволаниш муддатларини 1,6 ва 1,7 ётоқ кунгача камайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish