Sayt test rejimida ishlamoqda

Джамбекова Гульнара Сулеймановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Респиратор аллергия профилларининг молекуляр систематизациялаш ва мультиплекс анализ асосида Ўзбекистон аҳолисининг сенсибилизация паспортини ишлаб чиқиш», 14.00.36–Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Tib382.
Илмий маслаҳатчи: Арипова Тамарахон Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.30.08.2018.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Уразметова Маиса Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Илхам Рузиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Федоскова Татьяна Германовна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Белоруссия димломдан кейинги таълим тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: респиратор аллергия профилларининг молекуляр систематизациялаш ва мультиплекс анализ асосида Ўзбекистон аҳолисининг сенсибилизация паспортини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўсимликлар чанги аллергенлари молекулаларига турли тизимли сенсибилизациясига боғлиқ паттернлари (бошоқли ўтлар, дарахтлар ёки ёввойи ўтларга чин моно сенсибилизация; бошоқли ўтлар ва дархтлар, бошоқли ўтлар ва ёввойи ўтлар, ёввойи ўтлар ва дарахтларга чин комбинацияли косенсибилизация; бошоқли ўтлар, ёввойи ўтлар ва дарахтлар чангига кесишган сенсибилизация) аниқланган;
илк бор респиратор аллергияли болаларда йиллик (Fel d1 ва Alt a1) ва мавсумий (Phl p1 ва Cyn d1) астма предикторлари молекулаларига нисбатан специфик антителолар миқдори ортишининг ёшга боғлиқ ассоциацияси исботланган;
респиратор аллергияли беморларда мушук аллерген мажор молекуласига (Fel d1) моно сенсибилизация даражасининг кучайиши уй ҳайвонларини сақлаш ва парваришлаш шароитига боғлиқлиги исботланган;
илк бор респиратор аллергияли беморларда чанг аллергенларига сенсибилизацияси ўсимликлар ландшафтининг ўзгариши билан боғлиқ специфик IgE миқдорининг япон кедри, кипарис ва бермуд ўтига (Cry j1, Cup a1, Cyn d1) ортиши ҳамда ёввойи ўтларга (Sal k1) камайиши билан исботланган;
респиратор аллергияли аёлларда ўсимлик чанги LTP оқсиллари (Pla a3, Art v3) ва профилинларга (Phl p12, Bet v2, Mer a1) нисбатан специфик IgE миқдори эркакларга нисбатан юқорилиги, зайтун дарахти чанги мажор молекуласига (Ole e1) сезувчанлик фақат аёлларда учраши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Респиратор аллергиялар профилининг молекуляр систематизацияси ва мультиплекс таҳлил асосида Ўзбекистон фуқаросининг сенсибилизация паспортини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Поливалент сенсибилизацияда бронхиал астмани ташхислаш принциплари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 15 майдаги 8н-д/112-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома поливалент сенсибилизацияда бронхиал астмани эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлашга ва касалликнинг рецидивларини олдини олишга хизмат қилган;
«Озиқ-овқат аллергияси ва озиқ-овқатни кўтара олмасликни ташхислаш принциплари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 15 майдаги 8н-д/112-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома озиқ-овқат аллергияси ва озиқ-овқатни кўтара олмасликни дифференциал ташхислаш ва ўз вақтида индивидуал парҳез дастурини ишлаб чиқиш имконини берган;
респиратор аллергиялар профилининг молекуляр систематизацияси ва мультиплекс таҳлил асосида Ўзбекистон фуқаросининг сенсибилизация паспортини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Марказий тиббий бошқарманинг 1- ва 2-марказий клиник-ташхислаш поликлиникаси, Республика Касаба уюшмалари федерацияси даволаш-профилактика маркази ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8н-з/119-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар респиратор аллергиялар билан касалланган беморларда эрта ташхислаш ва даволашнинг янги усуллари қўллаш орқали тиббий ёрдам сифатини ошириш, ремиссия даврини узайтириш, асоратлар фоизини камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнатга лаёқатсизлик давомийлигини камайтириш билан иқтисодий самарадорликка эришишга имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish