Содиқова Умидахон Бахтиёр қизи
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): «Медиатехнологиялар асосида ўқувчиларнинг кимё фанидан 4K кўникмаларини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7899.
Илмий раҳбар: Алимова Фарзона Абдукамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагигика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.K.01.13.M.
Расмий оппонентлар: Нуралиева Гўзал Абдухамидовна, кимё фанлари номзоди, дотсент; Хушвақтова Хуснобод Салиевна , педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманаган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Медиатехнологиялар асосида ўқувчиларни кимё фанидан 4K кўникмаларини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-кимё фанини ўқитишда ўқувчиларнинг 4K кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган топшириқлар 5E модели, ADDIE модели, кроссенс технологияси ва кейс-стади ёндашувларидан комплекс фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилди, натижада ўқувчиларнинг танқидий фикрлаши, ижодий ёндашуви, ҳамкорликда ишлаш ва самарали мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи яхлит педагогик модел ишлаб чиқилган;
-PISA, TIMSS ва PIRLS халқаро баҳолаш дастурларининг назарий асосларига таянган ҳолда, кимё фанига мос 4K кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган амалий топшириқлар мажмуасини ўз ичига олган ўқув қўлланма тайёрланди ва (60530100 таълим йўналиши талабалари учун) бўлажак кимё фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига амалиётга жорий этилган;
-4K кўникмаларини ривожлантирувчи топшириқлар медиасаводхонлик кўникмалари билан интеграция қилиниб, янги таълимий электрон платформа (https://Mediachemistry.uz ) яратилди. Бу платформа ўқувчиларнинг коммуникативлик, креативлик ва танқидий фикрлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш, мустақил ишлаш, ахборотни таҳлил қилиш ва интерактив фаолиятини фаоллаштириш имконини берган;
-5E модели, ADDIE модели ва Кейс-стади ёндашувлари асосида ишлаб чиқилган методика орқали ўқувчиларнинг кимё фанидан 4K кўникмаларини шаклланганлик даражаси тажриба-синов ишлари ёрдамида аниқ ва тизимли тарзда баҳоланди. Якуний баҳолаш натижалари статистик жиҳатдан Стюдентнинг т-критерийи орқали текширилди. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, тажриба гуруҳи натижалари назорат гуруҳига нисбатан илмий жиҳатдан ишончли фарқ билан юқори эканлиги (п < 0,05) тасдиқланди. Бу натижа медиатехнологиялар асосидаги таълим жараёнининг самарадорлигини илмий-математик жиҳатдан исботлаб берган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё фанини ўқитишда ўқувчиларда 4K кўникмаларини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кимё таълимида ўқувчиларнинг 4K кўникмаларини шакллантириш жараёнининг педагогик-методологик асослари аниқлаштирилди, ушбу жараённи ташкил этишда компетенциявий ёндашув, конструктивистик дидактика ҳамда фаолиятга йўналтирилган таълим парадигмаси асосида медиатехнологиялар интеграциясига асосланган педагогик консепсиядан И.Асқаров, К.Гопиров, Д.Азаматова, Ш.Ганиева муаллифлари томонидан ёзилган “Кимё” 7-синф учун дарслигини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази 2025-йил 18-июлдаги 02/01-01-287-сонли маълумотномаси) Жумладан, кимё фанидан ўқувчиларнинг коммуникативлик кўникмаларини шакиллантириш, коллаборация яъни ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш оид тавсиялар дарслик мазмунига сингдирилган.
кимё фанини ўқитиш жараёнида рақамли таълим муҳити, мултимедиа ресурслари ва виртуал экспериментларнинг дидактик функциялари тизимлаштирилди ҳамда улар асосида ўқувчиларнинг аналитик тафаккури, ижодий фаоллиги, ўзаро ҳамкорлик маданияти ва самарали коммуникация кўникмаларини ривожлантириш И.Исматов, Д.Азаматова, М.Мўминжонов, М.Муратов муаллифлар томонидан ёзилган “Кимё” 10-синф дарслигини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази 2025-йил 18-июлдаги 02/01-01-287-сонли маълумотномаси) Жумладан, кимё фанига оид лойиҳа ишларини бажариш орқали ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишларини ошишига, кимёвий саводхонлик, мантиқий тафааккур, кимёвий билимларни амалиётда қўллаш, креатив ёндашув асосида муаммоли вазиятларни вужудга келтириб ўқитишга оид тавсиялар дарслик мазмунига сингдирилган.
кимё таълими мазмунига интеграциялашган ҳолда критик ва креатив фикрлашни ривожлантирувчи муаммоли-медиавий топшириқлар банки, шунингдек коллаборатив ўқув фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган коммуникатив-интерактив методлар тизими ишлаб чиқилди ҳамда уларни қўллашнинг дидактик алгоритми ва методик механизмлари асосида “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари” ўқув қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигиннинг 2025 йил 17-дакабрдаги наш гувоҳномаси (Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 728-сон қарорига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон 0607 рақамли ҳужжатнинг нусхаси асосида)) тайёрланди ва амалиётга жорий этилди. Қўлланмада PISA, TIMSS, PIRLS баҳолаш тизимларининг назарий асослари, кимё фанига мос 4K компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган амалий топшириқлар асосида бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий компетенссияси ривожлантирилди. Ўқув қўлланмани бўлажак кимё ўқитувчилар учун тайёрланганлиги келажакда бу мутахассислар умумтаълим мактаб ўқувчиларни кимё фанига бўлган қизиқишини ОТМда ривожлантирган компетенциялар асосида оширишади.
кимё фанини ўқитишда медиатехнологиялар асосида 4K кўникмаларини ривожлантириш методикасининг самарадорлигини баҳолаш учун комплекс диагностик тизим ишлаб чиқилди; педагогик тажриба натижалари асосида ушбу методиканинг ўқувчиларнинг когнитив фаолияти, мустақил фикрлаш даражаси ва ҳамкорлик компетенциясини ривожлантиришга оид маълумотлар медиатехнологиялар асосида ишлаб чиқилган ўқув методикасининг самарадорлигини илмий жиҳатдан тасдиқланган. Ушбу усул кимё фанини ўқитишда XXI аср талабларига жавоб берадиган илғор педагогик ёндашув сифатида ўқувчиларнинг билим сифатини, ижодкорлик салоҳиятини ва мулоқот маданиятини юқори даражада ривожлантиради (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 2-апрел 02/01-01-213-сонли маълумотномаси). Маълумотлар ва тайёрланган дидактик манбалар ёрдамида рақамли таълим ресурслари билан ишлаш методикаси ҳамда ўқитувчилар учун келтирилган методик тавсиялар ёрдамида ўқувчиларни 4K кўникмалари, когнитив фаолияти, мустақил фикрлаш даражаси ва ҳамкорлик компетенциясини ривожлантирилган.