Садиллоева Лола Сирожовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Биология фанини уч ўлчовли ўқув воситалар ёрдамида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (9-синфлар мисолида)” мавзусидаги 13.00.02-«Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология)» ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped9405.
Илмий раҳбар: Сапаров Турдибай Толибаевич, педагогика фанлари номзоди, дотсент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.M рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахматов Учқун Эргашевич, педагогика фанлари доктори, дотсент Уббиниязова Жамила Комекбаевна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларида биология фанини уч ўлчовли ўқув воситалар ёрдамида ўқитиш самарадорлигини оширишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
9-синф биология фанидан таянч компетенциялар таркиби (тирик организмларнинг ўзига хос хусусиятлари, организмларнинг ҳужайравий тузилиши, митоз ва меёз жараёнлар) уч ўлчовли фаол ахборот алмашинувчи асинхрон таълим муҳитидан (аниматсий эффектлари, виртуал стендлар, виртуал лабораториялар, ўқувчилар билимини баҳоловчи ва назорат қилувчи, визуал тақдимотли) фойдаланиш элементларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда мотивациясини ошириш, тасаввурини ҳосил қилиш, мантиқий ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, компетенцияларини шакллантиришни ташкилий-тузилмавий модели компютерли, муаммоли, web-kvest таълим технологияларини таълим ва тарбия жараёнига адаптив йўналтиришни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
биология фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ўқитиш технологиялари (муаммоли, компютерли, видеотопишмоқ) ва уч ўлчовли ўқув воситаларни ўқув босқичлари ҳамда билимлар кетма-кетлигига кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг биологиядан дарсдан ташқари ўқув фаолиятига оид уч ўлчовли ўқув-методик таъминот дастурий воситалар (виртуал стендлар, виртуал лабораториялар, мултимедиали иловалар, аудио ва видео), ўқув топшириқлари (компютернинг амалий дастурлари ва мобил иловали) ҳамда ахборот таълим муҳитларининг дидактик имкониятлари мазмунини очиб бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биология фанини уч ўлчовли ўқув воситалар ёрдамида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (9-синфлар мисолида)га доир тадқиқот натижалари асосида:
9-синф биология фанидан таянч компетенциялар таркиби уч ўлчовли фаол ахборот алмашинувчи асинхрон таълим муҳитидан фойдаланиш элементларига устуворлик бериш асосида аниқлаштириш ҳамда биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда мотивациясини ошириш, тасаввурини ҳосил қилиш, мантиқий ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, компетенцияларини шакллантиришни ташкилий-тузилмавий модели компютерли, муаммоли, web-kvest таълим технологияларини таълим ва тарбия жараёнига адаптив йўналтиришнинг ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари “Биология (Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар учун)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосида берилган 429-349 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада 9-синфларда биология фанидан асинхрон таълим олиш муҳитида фаол ахборот алмашиш самарадорлиги ошган;
Биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда мотивациясини ошириш, тасаввурини ҳосил қилиш, мантиқий ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, компетенцияларини шакллантиришни ташкилий-тузилмавий модели компютерли, муаммоли, web-квесттаълим технологияларини таълим ва тарбия жараёнига адаптив йўналтиришнинг ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Биокимё” номли қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи асосида берилган 429-303 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда мотивациясини ошириш, тасаввурини ҳосил қилишга шароит яратилган;
Биология фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ўқитиш технологиялари (муаммоли, компютерли, видеотопишмоқ) ва уч ўлчовли ўқув воситаларни ўқув босқичлари ҳамда билимлар кетма-кетлигига кўра интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Биология ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи асосида берилган 429-348 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада ўқитишда илғор таълим технологияларини ва уч ўлчовли ўқув воситаларни интеграциялаш асосида дарс ўтиш тузилмасини такомиллаштиришга эришилган;
Ўқувчиларнинг биологиядан дарсдан ташқари ўқув фаолиятига оид уч ўлчовли ўқув-методик таъминот дастурий воситалар (виртуал стендлар, виртуал лабораториялар, мултимедиали иловалар, аудио ва видео), ўқув топшириқлари (компютенинг амалий дастурлари ва мобил иловали) ҳамда ахборот таълим муҳитларининг дидактик имкониятлари мазмунини очиб бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Биология ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12 декабрдаги 11-05-6985/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг биологиядан дарсдан ташқари ўқув фаолиятини уч ўлчовли ўқув-методик таъминот дастурий воситалар ёрдамида ташкил этиш методикасини такомиллаштириш мазмуни кенгайтирилган.