Қаюмова Моҳинур Карим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида педагогика олий таълим муассасаларида “Ботаника” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02-«Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология)» ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7474.
Илмий раҳбар: Ибодова Маҳфуза Намозовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.M рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қарахонова Лобархон Мусохоновна, педагогика фанлари доктори, катта илмий ходим, Арепбаев Исламбек Муратбаевич педагогика фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интегратив ёндашув асосида педагогика олий таълим муассасаларида ботаника фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида “Ботаника” фанини ўқитиш методикасининг назарий-методологик асослари интегратив ёндашув нуқтайи назаридан қайта консептуаллаштирилиб, у фанлараро интеграция, рақамли таълим технологиялари ва компетенциявий ёндашув синтезини ўзида мужассам этувчи яхлит дидактик тизим сифатида илмий жиҳатдан аниқлаштирилган;
“Ботаника” фанидан лаборатория машғулотларини ташкил этишнинг дидактик-методологик механизмлари ишлаб чиқилиб, уларда илмийлик, изчиллик ва кўргазмалилик тамойилларига асосланган ҳолда талабаларнинг экспериментал-тадқиқотчилик фаолиятини мустақил ташкил этиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган тизимли-методик ёндашув назарий жиҳатдан асосланган;
“Ботаника” фанини ўқитиш жараёнини рақамли трансформация асосида модернизация қилишга қаратилган консептуал-технологик модел ишлаб чиқилган бўлиб, унда маъруза, лаборатория ва амалий машғулотлар мазмунини тегишли фанлар билан мавзувий интеграциялаштириш, интегратив топшириқлар тизими, терминологик глоссарий, CLIL (Content and Language Integrated Learning) интеграцияси ҳамда AKT интеграцияси компонентларини ўзаро функсионал уйғунликда лойиҳалаштириш механизмлари педагогик жиҳатдан такомиллаштирилган;
биологик (ботаник) таълим мазмунини хорижий тил кўникмалари билан интеграциялашган ҳолда ўзлаштиришга йўналтирилган CLIL интеграцияси механизми ишлаб чиқилиб, мавзуларга оид инглиз тилидаги аудиовизуал ва матнли материалларни тизимлаштириш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш орқали талабаларнинг фанлараро ҳамда лингвистик компетенцияларини уйғунлашган тарзда ривожлантириш методикаси илмий жиҳатдан асосланган;
ўқув жараёнида назорат-баҳолаш тизимининг обективлиги ва шаффофлигини таъминловчи автоматлаштирилган AKT-интеграциялашган тест-назорат механизми (quiz.com дастурий воситаси асосида) ишлаб чиқилиб, у талабаларнинг натижаларини ва хатоликларини реал вақт режимида мониторинг қилиш, шунингдек ўз-ўзини назорат қилиш ва рефлектив-аналитик тафаккур кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик восита сифатида илмий жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагогика олий таълим муассасаларида “Ботаника” фанини ўқитиш методикасини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари қуйидаги йўналишларда амалиётга татбиқ этилган:
Лаборатория машғулотларини фанлараро интеграция ва компетенциявий ёндашув асосида қайта консептуаллаштиришга доир дидактик-методик таъминот, жумладан, лойиҳалашнинг изчиллик, илмийлик ва кўргазмалилик мезонларига асосланган тизим “Ботаникадан лаборатория машғулотлари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 879702-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг экспериментал-тадқиқотчилик фаолиятини мустақил ташкил этиш, амалий-тажрибавий кўникмаларини шакллантириш ҳамда лаборатория ишларини методологик жиҳатдан тўғри бажариш компетенцияларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратилган;
Ботаника фанини ўқитишни рақамли трансформация ва интегратив ёндашув синтезига асослаб модернизация қилишга қаратилган консептуал-технологик модел ишлаб чиқилиб, https://botanika-integrativ.uz/ рақамли таълим платформаси кўринишида ўқув жараёнига татбиқ этилган (Адлия вазирлигининг № DGU 60935-сонли муаллифлик гувоҳномаси). Натижада машғулотлар мазмунининг мавзувий интеграцияси, интегратив топшириқлар тизими, терминологик глоссарий ҳамда CLIL ва AKT компонентларининг функсионал уйғунлиги ҳисобига талабаларнинг ботаника бўйича билимларни яхлит ўзлаштириши, хорижий тилда касбий мулоқот қилиш ва рақамли компетенцияларини ривожлантириши таъминланган.
Таълимий платформа ёрдамида талабаларнинг назарий билимларни амалий фаолият билан интеграциялашган ҳолда ўзлаштириши, мавзуларни фанлараро ва лингвистик (CLIL) контекстда чуқур англаши, шунингдек интерфаол рақамли воситалар (learning.apps, Kahoot, Wordwall) ёрдамида ўз билим ва кўникмаларини мустақил мониторинг қилиш қобилиятини баҳолашга оид тавсиялар Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 20-апрелдаги 02/01-01-278-сонли маълумотномаси). Натижада платформа талабаларнинг билимларни амалиёт билан интеграциялашган ҳолда ўзлаштириши, мавзуларни фанлараро ва CLIL контекстида англаши ҳамда интерфаол воситалар (learning.apps, Kahoot, Wordwall) ёрдамида мустақил мониторинг қилиш қобилиятини самарали ривожлантириш имкониятини берган;
талабаларга баҳолаш натижалари ва хатоликлар таҳлилини реал вақтда кузатиш ҳамда топшириқларни электрон шаклда тақдим этиш имконини берувчи яратилган платформанинг AKT интеграцияси модули доирасида quiz.com воситаси билан интеграциялашган автоматлаштирилган тест-назорат тизими амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 20-апрелдаги 02/01-01-278-сонли маълумотномаси). Натижада назорат-баҳолашнинг обективлиги, шаффофлиги ва оперативлиги таъминланиб, талабаларнинг ўз-ўзини баҳолаш ва рефлектив-аналитик тафаккури такомиллаштирилган.
Илмий кенгаш раиси, b.f.d., проф. М.А.Жуманов
Илмий кенгаш котиби, b.f.f.d., дотс. М.К.Бегжанов
Илмий раҳбар, p.f.f.d., дотс М.Н.Ибодова
Талабгор М.К.Қаюмова
“_____”____________ 2026 й