Гулбоев Достон Тоир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ““Биотехнология” фанини ўқитиш методикасини замонавий дастурий воситалар ёрдамида такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02-«Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология)» ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Ped11964.
Илмий раҳбар: Арепбаев Исламбек Муратбаевич, биология фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.M рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор, Шакарбаев Улуғбек Абдулакимович биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари талабаларига ўқитиладиган “Биотехнология” фанини ўқитиш методикасини замонавий дастурий воситалар ёрдамида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотларида “Биотехнология” фанини ўқитишдаги педагогик ёндашувлар билимли, танқидий фикрлаш ва зарурий кўникмаларга эга кадрларни шакллантириш мазмуни ҳамда касбий фаолиятга нисбатан ташкилий-методик, таълимий педагогик, техник ва ахборот-таълимий компонентлардан иборат кўникмаларни тизимли тарзда ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
“Биотехнология” фанини ўқитиш методикаси фанга оид мураккаб жараёнларни соддалаштирадиган интерфаол таълим ресурсларидан фойдаланишнинг педагогик асосларини белгилаш, талабаларга йўналтирилган билимларни ўзлаштиришдаги ёндашув жараёнини тавсифлаш, таълим натижадорлигини талабалардаги ўзлаштириш даражалари ва мотивацион хусусисиятларини аниқлаш ёрдамида баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
“Биотехнология” фанини ўқитишда мураккаб тушунчаларга оид билимларни шакллантиришга йўналтирилган интерфаол таълимий ёндашувлар асосида яратилган электрон таълим ресурсларидан кенг фойдаланиш орқали талабаларда коммуникатив ва ахборот билан ишлаш, когнитивлик, қизиқувчанлик, мослашувчанлик ва креативлик хусусиятларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
“Биотехнология” фанидан ўқув машғулотлари самарадорлигини ошириш учун талабаларда ўзини-ўзи баҳолаш, илмий, аналитик ва танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантирувчи интерфаол таълим ресурсларини қўллаш механизмлари ҳамда шартлари ойдинлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларига ўқитиладиган “Биотехнология” фанини ўқитиш методикасини замонавий дастурий воситалар ёрдамида такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
мутахассислик фанлари мазмунини ўқув машғулотлари хусусиятларига кўра уларнинг ҳажми, турларига асосланиб, тақдим этиладиган ахборотларни ишлаб чиқиш мезонларини аниқлаштириш ва машғулотларда мураккаб тушунчаларни соддалаштириш асосида талабаларга етказиш механизмларини белгилаш жараёнларини такомиллаштиришга оид таклифлардан 60510100-биология таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик Марказининг 2026-йил 04-сентябрдаги 01/01-01-778-сонли маълумотномаси). Натижада, мутахассислик фанлари ресурсларининг замонавий услубда бойитилиши профессор-ўқитувчиларга ўқув машғулотларини инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш имкониятларини тақдим этган;
“Биотехнология” фанидан талабалар эгаллиши лозим бўлган билимлар, кўникма ва малакалардан келиб чиққан ҳолда мавзулар кесимида билимларни излаш, таҳлил қилиш ҳамда тақдим этиш механизмларига оид таклиф 60710200-биотехнология таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик Марказининг 2026-йил 04-сентябрдаги 01/01-01-778-сонли маълумотномаси). Натижада, 60710200-биотехнология таълим йўналиши ўқув режасида мутахассислик фанлари таълим мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
диссертациядаги мутахассислик фанларини ўқитишни компютер имитацион моделларни қўллаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлардан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети томонидан олиб борилган “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқитувчи фаолиятини баҳолаш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик Марказининг 2026-йил 04-сентябрдаги 01/01-01-778-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мутахассислик фанларига қизиқишларини орттириш орқали ўқитувчининг талабаларга билим олиш мотивларини шакллантириш, “Устоз-шогирд” тизими самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган.