Бобоярова Нилуфар Сайдуллаевна

Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): «Мактабда кимёни сунъий интеллект технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8144.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.K.01.13.M.
Расмий оппонентлар: Бозоров Нурад Исматович кимё фанлари доктори; Бердиқулов Равшан Шавкатович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг 8–9-синфларида кимё ўқитиш методикасини сунъий интеллект технологияларини лойиҳага асосланган таълим, ҳамкорликдаги таълим ва Case Study методи билан интеграциялаш асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    8–9-синфларда кимёнинг металлмаслар ва металлар мавзуларини ўқитишнинг педагогик модели сунъий интеллект воситаларини лойиҳавий таълим, ҳамкорликдаги таълим ва кейс методи билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган ҳамда уни амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитлари асосланган;
    кимё дарсларида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг диагностика, адаптив топшириқ, генератив ёрдам, илмий текширув, қайта алоқа ва ўқитувчи қароридан иборат методик сикли ишлаб чиқилган ҳамда ҳар бир босқичдаги ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти технологик хариталарда аниқлаштирилган;
    кимёни ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти адаптив топшириқлар, билимни баҳолаш мезонлари, сунъий интеллект жавобларини илмий текшириш ва ундан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини “chemia.uz” рақамли платформасида ўзаро боғлиқ ҳолда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
    такомиллаштирилган методика қўлланилган тажриба гуруҳларида ўқувчилар билим кўрсаткичларининг ўсиши назорат гуруҳларига нисбатан юқори эканлиги бошланғич билим даражаси ҳамда синф ва мактаб даражасидаги гуруҳланишни ҳисобга олган математик-статистик таҳлил асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё бўйича диагностика ва мониторинг воситаси сифатида ишлаб чиқилган муаллифлик рақамли платформаси умумий ўрта таълим амалиётига жорий этилди. Платформа 2024 ва 2025 ўқув йилларида дастлаб “xm.ziyopedia.uz” техник платформаси ва API-lokal интеграцияси негизида синовдан ўтказилди. Эксперимент якунланиб, мониторинг натижалари олингач, дастурий мантиқ тўлиқ “chemia.uz” мустақил доменига ўтказилди ва амалиётга тавсия этилди. Платформа 2024 йил ва 2025-йилларида Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг 13 та таълим муассасасида, 83 та синф-гуруҳда, 2 473 нафар ўқувчи иштирокида синовдан ўтказилиб, кириш ва чиқиш тестларини ўтказиш, натижаларни автоматик қайд этиш, адаптив топшириқ бериш ҳамда сунъий интеллект билан тузилмали мулоқотни ташкил этиш воситаси сифатида қўлланилди. Натижада ўқитувчининг диагностика ва мониторинг бўйича меҳнат сарфи қисқариб, ўқувчининг ҳар бир топшириқ бўйича натижаси ва сунъий интеллект билан ишлаш фаолияти ҳужжатлаштириладиган шаклга келтирилди;
кимё фанини сунъий интеллект асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш борасида мактаб кимё таълимида кимёни сунъий интеллект технологиялари билан интеграциялашган ҳолда ўқитишнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқишда (Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган 2026-йил 16-январдаги маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, умумий ўрта таълим муассасаларида анорганик кимёни сунъий интеллект асосида ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан чоп этишга рухсат этилган “Кимё” дарслиги (Тошкент давлат техника университети 2026-йил 22- апрелдаги 01-9-05-309-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси олинган) – мазкур дарслик олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган бўлиб, унда тадқиқот доирасида шаклланган айрим илмий-методик ёндашувлардан қўшимча манба сифатида фойдаланилган Натижада ўқув жараёнида ўқувчиларнинг кимёвий билимларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, дарслик материалларини рақамли таълим манбалари билан интеграция қилиш ҳамда ўқитиш жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этишга хизмат қилади.
    Кимё дарслиги мазмуни ноорганик кимё фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалий-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда кимёвий жараёнларни таҳлил қилиш компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган. Дарсликда баён этилган илмий-назарий материаллар ва амалиётга йўналтирилган маълумотлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар Қўрқит Ота номидаги Қизилўрда университети Табиий фанлар институтининг “Биология, география ва кимё” таълим дастури йиғилишида кўриб чиқилиб, маъқулланган (Қўрқит Ота номидаги Қизилўрда университети Табиий фанлар институтининг 2026-йил 20-октабрдаги 2-сонли маълумотномаси). Натижада, дарслик ноорганик кимё фанидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш, талабаларнинг мустақил таълимини ривожлантириш ҳамда ўқув-услубий материаллар мазмунини бойитишда фойдаланиш учун тавсия этилган.
Илмий ишлар ва инновациялар
бўйича проректор:                    Y.S. Эргашов
Илмий кенгаш раиси:                        T.S. Холиқов
Илмий кенгаш котиби:                    U.Oʻ. Рўзметов
Илмий раҳбар:                            Г.А.Ихтиярова
Талабгор:                            Н.С.Бобоярова
“_____”____________ 2026 й.

Yangiliklarga obuna bo‘lish