Қурбонова Гулмера Акбар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “Дог”/“Ит” консептининг қиёсий-типологик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.ПҳД/Фил3860.
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор, Мухитдинова Бадеа Муслиҳиддиновна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07
Расмий оппонентлар: Хушмуродова Шаҳноза Шайманқуловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Болтақулова Гулноза Фарруховна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги “Дог”/“Ит” консептининг генезиси, семантик-когнитив мазмуни ва лингвомаданий хусусиятларини қиёсий-типологик жиҳатдан тадқиқ этиш, унинг адабий, диний ва маданий манбалардаги ифодаланиш хусусиятларини аниқлаш ҳамда консептни ифодаловчи лексик, фразеологик ва паремиологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиларда кўринади:
“Дог”/“Ит” консептининг назарий-методологик асослари тизимлаштирилиб, унинг замонавий инглиз ва ўзбек тилларидаги лексик-семантик ҳамда функсионал хусусиятлари қиёсий-типологик нуқтайи назардан аниқланниши баробарида, ушбу консептнинг универсал ва миллий-маданий семантик компонентлари ўзаро муносабати асосида консептуал мазмун структураси очиб берилган;
“Дог”/“Ит” консептининг инглиз ва ўзбек тиллари, шунингдек, ўзбек тилининг турли шевалари материаллари асосида этимологик, тарихий-генетик ва диахроник тараққиёти комплекс тадқиқ этилган, унинг семантик ўзгаришлари жамият ҳаёти, тарихий-маданий тараққиёт ва миллий қадриятлар билан узвий алоқадорлиги далилланган ҳамда консепт мазмунидаги тарихий-семантик трансформациялар аниқланган;
“Дог”/“Ит” консептини ифодаловчи лексик, фразеологик ва паремиологик бирликлар этимологик, семантик, когнитив ва лингвомаданий жиҳатдан қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг этнолингвистик хусусиятлари аниқланиши асосида консептнинг универсал, миллий-маданий, метафорик, рамзий ва ономастик белгилари таснифланиб, мазкур белгилар ўзаро муносабатини ифодаловчи консептуал модели ишлаб чиқилган;
Алишер Навоий, Саид Аҳмад, Назар Эшонқул, Жек Лондон, Гарт Стейн ва Кейт Ди Камилло асарларида “Дог”/“Ит” консептининг рамзий-семантик ва бадиий-образли репрезентацияси қиёсий-типологик асосда очиб берилган ҳамда ушбу консептнинг миллий-маданий контекстдаги ижобий, салбий, амбивалент ва рамзий семантик қатламлари аниқланиши орқали уларнинг маданиятлараро коммуникация, тил ўқитиш ва таржима жараёнларидаги лингвомаданий аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “Дог”/“Ит” консептини қиёсий-типологик жиҳатдан тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий таҳлил, хулоса ҳамда натижалар асосида:
“Дог”/“Ит” консептининг назарий-методологик асослари тизимлаштирилиб, унинг замонавий инглиз ва ўзбек тилларидаги лексик-семантик ҳамда функсионал хусусиятлари қиёсий-типологик нуқтайи назардан аниқланниши баробарида, ушбу консептнинг универсал ва миллий-маданий семантик компонентлари ўзаро муносабати асосида консептуал мазмун структураси очиб берилганлигига оид янгиликлардан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорларида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 22-декабрдаги 45/1-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг илмий савиясини ошириш таъминланган;
“Дог”/“Ит” консептининг инглиз ва ўзбек тиллари, шунингдек, ўзбек тилининг турли шевалари материаллари асосида этимологик, тарихий-генетик ва диахроник тараққиёти комплекс тадқиқ этилган, унинг семантик ўзгаришлари жамият ҳаёти, тарихий-маданий тараққиёт ва миллий қадриятлар билан узвий алоқадорлиги далилланган ҳамда консепт мазмунидаги тарихий-семантик трансформациялар аниқланганига доир илмий хулосалардан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-сентабрдаги 01/4-4487-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасидаги фразеологизмлар тўплами ҳамда уларнинг қўлланиш намуналарини яратиш бўйича материалларнинг мукаммаллаштиришга эришилган;
“Дог”/“Ит” консептини ифодаловчи лексик, фразеологик ва паремиологик бирликлар этимологик, семантик, когнитив ва лингвомаданий жиҳатдан қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг этнолингвистик хусусиятлари аниқланиши асосида консептнинг универсал, миллий-маданий, метафорик, рамзий ва ономастик белгилари таснифланиб, мазкур белгилар ўзаро муносабатини ифодаловчи консептуал модели ишлаб чиқилган илмий хулосалардан 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-сентабрдаги 01/4-4486-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳанинг назарий ва амалий қисми илмий асосланган хулосалар ва далиллар билан мустаҳкамланган;
Алишер Навоий, Саид Аҳмад, Назар Эшонқул, Жек Лондон, Гарт Стейн ва Кейт Ди Камилло асарларида “Дог”/“Ит” консептининг рамзий-семантик ва бадиий-образли репрезентацияси қиёсий-типологик асосда очиб берилган ҳамда ушбу консептнинг миллий-маданий контекстдаги ижобий, салбий, амбивалент ва рамзий семантик қатламлари аниқланиши орқали уларнинг маданиятлараро коммуникация, тил ўқитиш ва таржима жараёнларидаги лингвомаданий аҳамияти асосланган илмий янгиликдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий таҳлил тўгараклари фаолияти учун материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 3-феврал № 01-03/54-сонли маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг лисоний салоҳиятга, бадиий таржима ва адабий танқидга оид қарашлар бойитилган.