Маноев Саид Бахроновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Ўзбекистон шаҳарсозлигида меъморий ансамбл ва комплексларни шакллантириш асослари”, 18.00.02– «Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси» (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/A21.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат техника университети.
Илмий маслаҳатчи: Шукуров Илҳомжон Садриевич, техника фанлари доктори, профессор, РААСН маслаҳатчиси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги DSc.03/2026.09.01.A.01.M рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаэвна, архитектура фанлари доктори, профессор; Акбаров Акрам Акбарович, архитектура фанлари доктори, профессор; Хотамов Асадулла Тоштемирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Қишлоққурилишлойиҳа” Бош лойиҳа институти ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шаҳарсозлигида меъморий ансамбл ва комплексларни тарихий-композицион қонуниятлар, функционал-фазовий талаблар, биоиқлимий ва микроиқлимий мезонлар, визуал мослик, ландшафт ва экологик тамойиллар ҳамда замонавий рақамли моделлаштириш усулларини интеграциялаш асосида такомиллаштиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсонларнинг иссиқлик баланси ҳолатини яхшилаш мақсадида биоиқлим ва микроиқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда, бинолар албедосини тўғри танлаш ҳамда ландшафт-кўкаламзорлаштириш тамойилларини тўғри ташкил этиш асосида мажмуаларнинг ландшафт режалаштириш услубияти ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон шаҳарларининг жойлашуви, табиий иқлими, экологик тамойиллар ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик мажмуаларини меридиан ўқига нисбаттан маълум бурчаклар асосида жойлаштириш (ориэнтирлаш) асослари аналитик ҳисоб-китоб ва компютерда моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
шаҳарларнинг бадиий қиёфаларини визуал ва эстетик такомиллаштириш мақсадида тарихий ва замонавий мажмуаларни ҳудудий-фазовий шакллантиришнинг асоси сифатида “ҳандасавий мутаносиб фазовий ритм” тамойили ишлаб чиқилган;
тарихий шаҳарларнинг ўзига хос қиёфаларини сақлашда амалиётда мавжуд ҳимоя ва буфер зоналарига нисбатан самарадор бўлган, тарихий ва янги мажмуаларнинг баландлик, кўриниш нуқталари ва ёрқинлик коэффитсиэнтларини ҳисобга олиб, янги мажмуаларнинг тарихий биноларга нисбатан “визуал мослик” индекси ишлаб чиқилган;
замонавий шаҳарсозлик мажмуалар ҳудудларини ландшафт архитектураси билан уйғунлаштиришда шаҳарларнинг иқлимий ва табиий шарт-шароитлари ҳисобга олиниб “яшил коридор”лар тамойили асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон шаҳарсозлигида меъморий ансамбл ва комплексларни шакллантириш асослари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инсонларнинг иссиқлик баланси ҳолатини яхшилаш мақсадида биоиқлим ва микроиқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда, бинолар албедосини тўғри танлаш ҳамда ландшафт-кўкаламзорлаштириш тамойилларини тўғри ташкил этиш асосида мажмуаларнинг ландшафт режалаштириш услубияти ишлаб чиқилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тураржой биноларининг атроф-муҳитини кўкаламзорлаштириш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 23 апрелдаги 34-06/5302-сон маълумотномаси; “Parviz proekt servis” МЧЖ лойиҳалаш ташкилотининг 2026 йил 10 апрелдаги 3126-сон далолатномаси). Натижада Самарқанд шаҳрининг Фирдавсий ва Гагарин кўчаларининг кесишмасида қурилган тураржой ва жамоат бинолари комплексида қулай микроиқлим ҳосил бўлишига имконият яратилган;
Ўзбекистон шаҳарларининг жойлашуви, табиий иқлими, экологик тамойиллар ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик мажмуаларини меридиан ўқига нисбаттан маълум бурчаклар асосида жойлаштириш (ориэнтирлаш) асослари аналитик ҳисоб-китоб ва компютерда моделлаштириш асосида ишлаб чиқилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг шаҳарлар мастер режаларини ишлаб чиқиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 23 апрелдаги 34-06/5302-сон маълумотномаси; “Тошкентбошплан ЛИТИ” давлат муассасасининг 2026 йил 8 апрелдаги ШМРИЧ-524-сон далолатномаси). Натижада Тошкент вилояти Келес туманининг мастер режасини ишлаб чиқишда меъморий ансамбл ва комплексларни табиий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда шакллантиришга, айниқса ҳовлили комплексларни меридиан ўқига нисбатан тўғри жойлаштиришга имкон яратилган;
шаҳарларнинг бадиий қиёфаларини визуал ва эстетик такомиллаштириш мақсадида тарихий ва замонавий мажмуаларни ҳудудий-фазовий шакллантиришнинг асоси сифатида “ҳандасавий мутаносиб фазовий ритм” тамойили ишлаб чиқилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 23 апрелдаги 34-06/5302-сон маълумотномаси; “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” давлат муассасасининг 2025 йил 11 июндаги 2-02/777-сон далолатномаси). Натижада биноларни ансамбл ва комплекс тарзда пропорсионал ритмда жойлаштириш имконияти яратилган.
тарихий шаҳарларнинг ўзига хос қиёфаларини сақлашда амалиётда мавжуд ҳимоя ва буфер зоналарига нисбатан самарадор бўлган, тарихий ва янги мажмуаларнинг баландлик, кўриниш нуқталари ва ёрқинлик коэффитсиэнтларини ҳисобга олиб, янги мажмуаларнинг тарихий биноларга нисбатан “визуал мослик” индекси ишлаб чиқилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг шаҳарлар қиёфаларини ҳажмий-фазовий мувофиқлаштириш соҳасидаги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2026 йил 23 апрелдаги 34-06/5302-сон маълумотномаси; “Parviz proekt servis” МЧЖ лойиҳалаш ташкилотининг 2026 йил 10 апрелдаги 3126-сон далолатномаси). Натижада Самарқанд вилояти Булунғур тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида атрофдаги биноларнинг баландлиги ва ҳажмий-фазовий кўринишига мос бинолар комплексининг қурилишида имкон яратилган;
замонавий шаҳарсозлик мажмуалар ҳудудларини ландшафт архитектураси билан уйғунлаштиришда шаҳарларнинг иқлимий ва табиий шарт-шароитлари ҳисобга олиниб “яшил коридор”лар тамойили асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “Янги Ўзбекистон” массивларини кўкаламзорлаштириш соҳасидаги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 23 апрелдаги 34-06/5302-сон маълумотномаси; “Тошкентбошплан ЛИТИ” давлат муассасасининг 2026 йил 8 апрелдаги ШМРИЧ-524-сон далолатномаси). Натижада Андижон шаҳрининг “Янги Андижон” тураржой массивининг мастер режасини ишлаб чиқишда меъморий ансамбл ва комплекслар структурасида кўкаламзорлаштирилган “яшил коридорлар” ташкил этилиб, ҳудуд микроиқлимини яхшиланишига имкон яратилган.