Еримбетова Шахзада Абатбаэвнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бадиий асарларнинг таржимасидаги лингвомаданий хусусиятлар (Анна Бронтенинг “Агнес Грей” асари мисолида)”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Fil7474.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаэва Гулзира Курбанбаэвна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тлеумуратов Генжемурат, филология фанлари номзоди, доцент; Абдуллаева Шохида Норқуловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Анна Бронтенинг “Агнес Грей” асари мисолида лингвомаданий бирликларнинг семантик, коннотатив ва когнитив хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни таржимада адекват ифодалашнинг самарали стратегияларини илмий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Анна Бронтенинг “Агнес Грей” асари материаллари асосида лингвомаданий бирликлар тизимли равишда аниқланиб, уларнинг турлари (антропонимлар, топонимлар, диний ва ижтимоий реалиялар, фразеологик бирликлар) комплекс тасниф асосида очиб берилган;
асардаги лингвомаданий бирликларнинг семантик, коннотатив ва когнитив хусусиятлари интегратив ёндашув асосида таҳлил қилиниб, уларнинг маданий мазмунни ифодалашдаги роли асосланган;
лингвомаданий бирликларни таржима қилишда қўлланиладиган стратегиялар (транслитерация, эквивалентлик, адаптация, изоҳли таржима ва бошқалар) қиёсий-таржимавий таҳлил асосида баҳоланиб, уларнинг самарадорлик даражаси аниқлаштирилган; 
лингвомаданий бирликларни таржимада адекват ифодалашнинг когнитив-коммуникатив модели ишлаб чиқилиб, маданий бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анна Бронтенинг “Агнес Грей” асари материаллари асосида лингвомаданий хусусиятларни аниқлаш юзасидан олинган натижалар асосида: 
Анна Бронтенинг “Агнес Грей” асари материаллари асосида лингвомаданий бирликлар тизимли равишда аниқланиб, уларнинг турлари (антропонимлар, топонимлар, диний ва ижтимоий реалиялар, фразеологик бирликлар) комплекс таснифлари ҳақидаги маълумотлари Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорлар малакасини оширишда, семинар ва маҳорат дарслари ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 06-майдаги 38-сон маълумотномаси). Натижада, лингвомаданий бирликларнинг турлари ва уларнинг миллий-маданий хусусиятларини очиб беришга оид илмий хулосалар ёш ижодкорларнинг бадиий матнлардаги лингвомаданий бирликларни аниқлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини англаш ва қиёсий таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
асардаги лингвомаданий бирликларнинг семантик, коннотатив ва когнитив хусусиятлари интегратив ёндашув асосида таҳлил қилиниб, уларнинг маданий мазмунни ифодалашдаги ролига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2025-йилдаги “Қорақалпоқ ва ўзбек адабий жанрларининг уйғун ривожланиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 07-майдаги 200/1-сон маълумотномаси). Натижада, лингвомаданий бирликларнинг семантик, коннотатив ва когнитив хусусиятларини интегратив ёндашув асосида аниқлаш орқали уларнинг маданий мазмунини чуқурроқ очиб бериш, таржимада ифодаланиш хусусиятларини аниқлаш ва самарали таржима стратегияларини асослаш имконияти кенгайтирилган;
лингвомаданий бирликларни таржима қилишда қўлланиладиган стратегиялар (транслитерация, эквивалентлик, адаптация, изоҳли таржима ва бошқалар) қиёсий-таржимавий таҳлил асосида баҳоланиб, уларнинг самарадорлик даражаси ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телеродиокомпанияси томонидан тайёрланган 2026-йил 13-май куни “Ана тилим” дастурида ҳамда радио канал “Тилге итибар – элге итибар” эшиттиришининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2026-йил 13-майдаги 05-22/241- сон маълумотномаси). Натижада, телевидениэ ва радио амалиётида нутқ маданияти ва таржима маҳоратини оширишга, теле ва радио бошловчилари, таржимон-журналистлар ҳамда муҳаррирлар бадиий матнлар билан ишлашда нутқий таъсирчанликни кучайтириш, маданиятлараро мулоқот принсипларига амал қилиш ва медиа матнларнинг мазмуний сифатини оширишга хизмат қилган;
лингвомаданий бирликларни таржимада адекват ифодалашнинг когнитив-коммуникатив модели ишлаб чиқилиб, маданий бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган илмий-амалий тавсияларидан Маданій мерос агентлігі Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи музейида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданий Мерос бошқармасининг 2026-йил 07-майдаги 01-05/03-318-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган янги лингвомаданий ёндашув ҳамда фразеологик бирликларнинг таржимадаги адекват эквивалентларини аниқлаш методикаси музей экспонатлари тавсифномаларини чет тилларга ўгиришда, экскурсия матнлари ва гидлар нутқини лингвистик жиҳатдан бойитишда кенг қўлланилган.
 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish