Ешбоева Матлуба Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Муҳаммад Юсуф шеърлари қорақалпоқча таржимасининг лисоний хусусиятлари”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиойтшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil.7113.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Курбониязов Гулмурза Алламбергенович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, RhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Курамбоева Гуландам Каримбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумамуратова Рамиза Адилмуратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад Юсуф асарларининг қорақалпоқ тилига таржималарида бадиий ва услубий муқобиллик даражаси ҳамда миллий колорит ифодасининг акс этишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Муҳаммад Юсуф шеърияти қорақалпоқча таржимасини таҳлил қилиш асносида таржима назариясидаги тилшунослик тамойилларига асосланган ситуатив, трансформацион ва семантик моделлар аниқланиб, адекват таржиманинг бошқа турлардан устунлиги, унинг амалга ошириш босқичлари асослаб берилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги зарлар – зарлар, зарим – зарıм, балқиб – балқıw, қисмат – қисиwмет, гина – гуна, тобон – табан, тан – таń каби шаклан ўхшаш сўзлар мазмунининг тиллараро ассиметрияси, маънолар ҳажми, стилистик, эмоционал-баҳо коннотациялари, турли денотатив боғланишдаги номувофиқликлардан иборат бўлиши таржима жараёнида исботланган;
таржима асарларида мақоллар ва фразеологизмларни бериш тамойиллари аниқланиб, бирликларнинг компонентларини ўзгартирмасдан, айримларини алмаштириш ёки уларнинг муқобилларини келтириш орқали асардаги таъсирчанлик, ҳиссийлик ва ифодалиликнинг оширилиши, таржимоннинг эришган ютуқ ва камчиликлари илмий далилланган;
Муҳаммад Юсуф асарлари қорақалпоқча таржимасида икки қардош халқлар маданиятида мавжуд бўлган лисоний бирликларнинг, ўзбек халқига хос бўлган бирликларнинг муқобилини топиш, калкалаш, трансформация қилиш, сўзни шундай қолдириб, унга изоҳ бериш орқали етказиш усуллари воситасида таржима қилиниши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеърлари қорақалпоқча таржимасининг лисоний хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Муҳаммад Юсуф шеърияти қорақалпоқча таржимасини таҳлил қилиш асносида таржима назариясидаги тилшунослик тамойилларига асосланган ситуатив, трансформацион ва семантик моделлар аниқланиб, адекват таржиманинг бошқа турлардан устунлиги, унинг амалга ошириш босқичларига доир хулосаларидан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2025-йилда амалга оширилган “Қорақалпоқ ва ўзбек адабий жанрларининг уйғунликда бажарилиши” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 8-июндаги 256/1-сонли маълумотномаси). Натижада, таржима жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим ўринлар борасида билимлар такомиллаштирилиб, таржима хусусида, унинг усуллари борасида назарий асослари бойитилишига эришилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги зарлар – зарлар, зарим – зарıм, балқиб – балқıw, қисмат – қисиwмет, гина – гуна, тобон – табан, тан – таń каби шаклан ўхшаш сўзлар мазмунининг тиллараро ассиметрияси, маънолар ҳажми, стилистик, эмоционал-баҳо коннотациялари, турли денотатив боғланишдаги номувофиқликлардан иборат бўлиши билан боғлиқ хулосалардан Нукус давлат педагогика институтида 2021-2022-йилларда бажарилган “Тайёр илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тадқиқот ишларини бажариш” бўйича “Ўзбек тили (Давлат тили) фанидан адабий ўқишни ташкил этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш (умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлар дарслиги асосида)” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 16-июндаги 01-21-09/1225-сон маълумотномаси). Натижада, шоир ва таржимонлар шеърият таржимасини нотўғри таржима қилмаслиги учун ҳар бир сўз устида луғат билан ишлаши, уларнинг семаларига алоҳида аҳамият бериши лозимлиги орқали таржима савияси ортишига эришилган;
таржима асарларида мақоллар ва фразеологизмларни бериш тамойиллари аниқланиб, бирликларнинг компонентларини ўзгартирмасдан, айримларини алмаштириш ёки уларнинг муқобилларини келтириш орқали асардаги таъсирчанлик, ҳиссийлик ва ифодалиликнинг оширилиши, таржимоннинг эришган ютуқ ва камчиликларига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган семинар ва адабий кечаларда ёш ижодкор – таржимонлар маҳоратини шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси 2026-йил 8-июндаги 51-сон маълумотномаси). Натижада, ёш таржимонларнинг таржимада мақолларни бериш, фразеологизмларни қай усулда ўгириш борасидаги тушунчалари такомиллаштиришга эришилган ҳамда хулосалар, тавсиялар ва таклифлар бериш орқали ўтказиладиган семинар ва учрашувлар бойитишга, олиб бориладиган бу каби семинар дастурларнинг қимматининг ошишига хизмат қилган;
Муҳаммад Юсуф асарлари қорақалпоқча таржимасида икки қардош халқлар маданиятида мавжуд бўлган лисоний бирликларнинг, ўзбек халқига хос бўлган бирликларнинг муқобилини топиш, калкалаш, трансформация қилиш, сўзни шундай қолдириб, унга изоҳ бериш орқали етказиш усуллари воситасида таржима қилиниши билан боғлиқ хулосалардан Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясида “Áдебият ҳáм дáwир”, “Сóнбес жулдıзлар”, “Ассалам, Қарақалпақстан”, “Халıқ дúрданасıнан” каби кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг 2026-йил 5-июндаги 05-22/276-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришлар имий-оммабоплиги таъминланган, янги манбалар билан бойитилган.