Шарипов Жаҳонгир Қаҳрамон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аррали жин ишчи камерасининг янги  конструкциясини илмий-техник ечимлари” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/T5673
Илмий раҳбар: Мирзаумидов Асилбек Шуҳратжонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.T.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Азизов Шуҳрат Маматович, техника фанлари доктори, профессор, Юсупов Зиёдулла Эркинович, техника фанлари фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аррали жин машинасининг ишчи камерасининг ички юзаларига иссиқлик бериш орқали жинлаш самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оптимал ҳарорат-намлик режимида ишчи юзалар ҳароратини барқарор ушлаб турувчи ҳамда тола сифатини сақлаган ҳолда мотор юкламаси ва энергия сарфини камайтирувчи такомиллаштирилган ишчи камера конструксияси ишлаб чиқилган.
ишқаланиш коэффитсиентининг пахта намлиги, солиштирма босим ва нисбий тезликка даражали боғлиқлигини ифодаловчи ҳамда олд фартук ва пештоқ брус зоналарида ишқаланишни алоҳида ҳисоблаш имконини берувчи зонавий термо-трибологик модел ишлаб чиқилган;
иссиқлик майдонини рақамли моделлаштириш асосида камера юзасида ҳароратнинг бир текис тақсимланишини ҳамда олд фартук ва пештоқ брус ҳароратини мустақил бошқаришни таъминловчи иссиқлик бериш тизими ва унинг жойлаштириш схемаси ишлаб чиқилган;
иссиқлик таъсирида контакт зонасидаги намлик камайишини биринчи тартибли кинетик жараён сифатида ифодаловчи ҳамда иситиладиган юзалар улуши орқали камеранинг умумий ишқаланишини баҳоловчи иссиқлик-намлик-ишқаланиш модели ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аррали жин машинасининг ишчи камераси деворларига иссиқлик бериш орқали ишқаланишни камайтириш ва тола ажратиш жараёнининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида: иссиқлик берувчи янги ишчи камера конструкцияси “Наманган Тўқимачи cлустер” МЧЖ тизимидаги “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025-йил 7-майдаги 03/25-982 сон маълумотномаси асосида). Натижада электр двигателга тушаётган юклама 8,03% га, талаб коэффитсиэнтини 0,7 дан 0,64 га камайишига, соатлик энергия истеъмоли ўртача 55,6 кВт·соатдан 51,7 кВт·соатгача пасайиб, 3,9 кВт·соат соф энергия истеъмолини тежалишига, иш унуми 73 кг/маш-соатга ошиб, толадаги нуқсон ва ифлос аралашмалар массавий улуши 3,7%  дан 3,64 %  га яъни умумий 0,06 % га қисқаришига эришилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish