Каримов Рустам Рўзимахматович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Стационар  шароитда  сомонга  фраксиялаб  ишлов бериш технологияси ва  техник  воситаларининг  илмий-техникавий  ечимлари”, 05.07.01 – Қишлоқ хо‘жалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси ро‘йхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/T643.
Илмий маслаҳатчи: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият ко‘рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети,  PhD.03/2025.27.12.T.17.03. 
Расмий оппонентлар: Эшдавлатов Эшпулат Узакович, техника фанлари доктори, доцент; Мусурмонов Аъзам Турдиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ражабов Алишер Хошимжонович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йо‘налиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кам сарф-ҳаражатлар билан белгиланган талаблар  даражасида  стационар  шароитда  сомонни сифатли фраксиялаш ва майдалаш  техник  воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг  параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
элеватор,  транспортер, сомонсилкитгич ва полотнадан иборат сомонажратгичнинг конструкцияси сараланган сомон таркибида катта фраксиялар миқдори 90% дан кўп, майда фракцияларнинг миқдори эса 10% дан кам бўлишини таъминланишини ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
нов, корпус, туйник, ротор ва ҳаракат узатиш механизмлардан ҳамда корпус ичида ўрнатилган  бир паллали айланма гиперболоид шаклидаги ишчи органдан иборат ярим конуссимон сомон  майдалагичнинг   конструкцияси майдаланган сомон таркибида 3-5 см узунликдаги фракцияларнинг миқдори энг камида 80% бўлишини таъминланишини ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
сомонажратгичнинг параметрлари ва иш режимлари кам энергия сарф қилган ҳолда сараланиб фракцияларга ажратилган буғдой, арпа ва шоли  сомони таркибидаги фраксиялар миқдори зоотехник талаблар даражасида бўлишини таъминланишини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
канониксимон  сомон  майдалагичнинг   параметрлари ва иш режимлари буғдой, арпа ва шоли  сомонини, ярим конуссимон сомон  майдалагичнинг   параметрлари ва иш режимлари эса таркибида ғўзапоя ва бошқа қатиқ пояли бегона ўтлар мавжуд  сомонни зоотехник талаблар даражасида майдаланишини таъминланишини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
     сомонажратгич билан сомон саралаш, сомон  майдалагичлар билан сомон майдалаш жараёнларини ифодаловчи аналитик боғланишлар ва регрессия тенгламалари асосида уларнинг мақбул параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Чорвачилик  хўжаликлари  учун  сомонни фраксиялаш  ва  майдалаш техник воситаларининг илмий-техник ечимлари бўйича олинган натижалар асосида:
чорвачилик  хўжаликлари  учун  сомонажратгич, каноник ва ярим  конуссимон  сомон  майдалагичларга дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб  чиқилган  ва тасдиқланган  (Қишлоқ  хўжалиги  вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги 06/34-05/3096-сон маълумотномаси). Натижада  чорвачилик  хўжаликлар  учун  мос бўлган энергия  ва  ресурстежамкор  сомонажратгич, каноник ва  ярим  конуссимон  сомон   майдалагичларни  яратишга  эришилган;
       сомонни  фраксиялаб  ўлчамларга  ажратувчи  сомонажратгич Сурхондарё  вилояти  Термиз, Музробод  ва  Қумқўрғон  туманлари  фермер  хўжаликларида  жорий  қилинган (Қишлоқ  хўжалиги  вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги 06/34-05/3096-сон маълумотномаси). Натижада  сомонажратгич  қўлланилганда  мавжуд  қурилмаларга  нисбатан  фойдаланишдаги  тўғридан-тўғри  харажатлар 2,51 мартагача  камайишига  эришилган;
       канониксимон  сомон  майдалагич  Сурхондарё  вилояти Термиз, Музробод  ва  Қумқўрғон  туманлари  фермер  хўжаликларида  жорий  этилган (Қишлоқ  хўжалиги  вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги 06/34-05/3096-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд  қурилмаларга нисбатан фойдаланишдаги тўғридан-тўғри  харажатлар 
2,93  мартагача  камайишига  эришилган;
ярим  конуссимон  сомон  майдалагич  Сурхондарё  вилояти Термиз, Музробод  ва Қумқўрғон  туманларидаги  фермер хўжаликларида жорий этилган. Натижада  чорвачилик  хўжаликларида  сомон майдалаш жараёнини механизациялаш ҳамда тўғридан-тўғри харажатлар 1,43 мартагача  камайишига  эришилган;
сомонажратгич, каноник ва ярим  конуссимон  сомон  майдалагичларини  ишлаб  чиқаришни  ўзлаштириш  учун лойиҳа-конструкторлик  ҳужжатлари  «БМКБ-Агпомаш» АЖ да  ишлаб чиқариш  жараёнига  жорий этилган  (Қишлоқ  хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги 06/34-05/3096-сон  маълумотномаси). Натижада  чорвачилик  хўжаликлари  учун  сомонни фраксиялаш ва майдалашда қўлланиладиган  юқори  самарали  қурилмаларни  ишлаб  чиқариш  имкони  яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish