Амандурдиев Аразбай Ягшимуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ҳаракат феълларининг лингвопрагматик тадқиқи (ўзбек, қорақалпоқ, туркман тиллари мисолида)”, 10.00.13 – “Қиёсий ва  чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3125.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Киличов Назарбай Раджапбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рузметов Суражбек Аллабергенович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади туркий (ўзбек, қорақалпоқ, туркман) тиллар лексик фондидаги фаол ҳаракат семали феълларининг семантик-прагматик хусусиятларини ёритиш, ассосиатив ва валентлик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек, қорақалпоқ ва туркман тилларида ҳаракат феъллари тизимида юзага келадиган синонимик вариантлиликни тавсифловчи сўз бирикмалари мазкур бирликларнинг муштарак ва фарқли маъновий тури сифатида ажратилиши асосланган; 
туркий тилларда ҳаракат феъллари тавсифининг матнда ифодаланиши когнитив, ассосиатив ва прагмалингвистик назарий асослар ва таҳлил усуллари муштараклиги илк марта монографик жиҳатдан асослаб берилган;
нутқий мулоқотдаги ҳаракат феъллари иштирок этган бирикмаларнинг шахсни ижтимоий мақом, қатлам, социал ролларга хос маълумот даражаси, мансаб, лавозим, насл-насаб, касб, ҳунар, машғулот, қариндошлик, миллий мансублик, ёш, гендер каби социал белгилар асосида аниқлаштириш, номлаш, мулоқот хулқини иллокутив, перлокутив актларда вербаллаштириш хусусиятларида прагматик аспектлар уйғунлашуви далилланган;
туркий (ўзбек, қорақалпоқ, туркман) тилларидаги ҳаракат феълларининг валентлик имкониятлари ва ассосиациялари ушбу тиллардаги мақоллар матнига таянган ҳолда очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркий тилларидаги ҳаракат феълларнинг лингвопрагматик хусусиятларини тадқиқ этишдан олинган натижалар асосида: 
туркий тилларда ҳаракат феъллари тавсифининг матнда ифодаланиши когнитив, ассосиатив ва прагмалингвистик назарий асослар ва таҳлил усуллари муштараклиги ҳақидаги илмий хулосалардан 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фалклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 13-мартдаги 1001/1-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек, қорақалпоқ, туркман тилларида ҳаракат феъллари асосида тарихий ва замонавий сўз ясалишига оид илмий қарашлар янада бойитилишига эришилган;
ўзбек, қорақалпоқ ва туркман тилларида ҳаракат феъллари тизимида юзага келадиган синонимик вариантлиликни тавсифловчи сўз бирикмалари мазкур бирликларнинг муштарак ва фарқли маъновий тури сифатида ажратилишига ҳамда туркий (ўзбек, қорақалпоқ, туркман) тилларидаги ҳаракат феълларининг валентлик имкониятлари ва ассосиациялари ушбу тиллардаги мақоллар матнига оид маълумотлардан II-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш объектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТДЎТАУ ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 24-апрелдаги 01-287-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хулосалар олам лисоний манзарасида луғавий бирликларининг моҳиятан миллий ўзига хослигини асослашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
нутқий мулоқотдаги ҳаракат феъллари иштирок этган бирикмаларнинг шахсни ижтимоий мақом, қатлам, социал ролларга хос маълумот даражаси, мансаб, лавозим, насл-насаб, касб, ҳунар, машғулот, қариндошлик, миллий мансублик, ёш, гендер каби социал белгилар асосида аниқлаштириш, номлаш, мулоқот хулқини иллокутив, перлокутив актларда вербаллаштириш хусусиятларида прагматик аспектлар уйғунлашуви ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг Мусиқий дам олиш дастурлари бош муҳарририяти томонидан тайёрланган “Тилга эътибор – элга эътибор” ва “Тил – миллеттиń айнаси” дастурларида фойдаланилган Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2026-йил 13-мартдаги 05-22/147-сон маълумотномаси). Натижада, халқимизнинг туркий тиллардаги ҳаракат феълларнинг лингвопрагматик хусусиятлари ҳақидаги тасаввурларининг янада бойишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish