Саматов Улугбек Гаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Юк терминалларида логистика таъминотини мувофиқлаштириш методологиясини такомиллаштириш, 05.08.01 – “Мамлакат, унинг минтақа, шаҳар ва саноат марказларининг транспорт тизимлари. Транспорт логистикаси”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/T5455.
Илмий раҳбар: Сарвирова Наталия Сергеевна, иқтисод фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.10/2025.27.12.T.01.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Адилова Зиёда Гафурджановна, техника фанлари доктори, профессор; Қутлимуратов Қудрат Рузибаевич, Техник фанлари бўйича фолсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади юк терминалларида логистика таъминотини мувофиқлаштириш методологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
логистика таъминот занжирларида ташишни барқарор ташкил этишнинг замонавий етказиб бериш усул ва технология талабларини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика жараёнларини функсионал-модулли моделлаштириш ёрдамида терминаллараро контейнерли юкларни ташиш методикаси ишлаб чиқилган;
транспорт терминаллардаги юкланиш номутаносиблигини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш усули юк оқимларини тенг тақсимлаш ҳамда транспорт воситаларининг бўш туриб қолиш вақтини минималлаштириш мезонларини ҳисобга олган ҳолда динамик-коррелацион таҳлил ва кластерлаштирилган тақсимлаш ёндашувларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
йиғма юкларни ташиш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда логистика таъминотининг самарадорлигини ошириш ва харажатларни камайтиришда етказиб беришнинг математик модели транспорт ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш асосида ишлаб чиқилган;
юк терминалларидаги жараёнлар самарадорлигини баҳолашнинг интеграл кўрсаткичларига асосланган оптималлаштириш методологияси юкларни қайта ишлаш вақти ва операциялар таннархини ҳисобга олган ҳолда кўп мезонли индекслаш ва меъёрлаштириш технологиясидан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юк терминалларида логистика таъминотини мувофиқлаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
терминаллараро контейнерли юкларни ташиш методикаси ва тузилмаси, логистика таъминотининг самарадорлигини ошириш ва харажатларни камайтиришда етказиб беришнинг математик модели “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 21-январдаги 
4/Э89-сонли маълумотномаси). Натижада, жараёнларни оптималлаштиришда ўртача етказиб бериш вақтини 20 % гача қисқаришига ва бунинг иқтисодий самараси вақт кўрсаткичларининг ҳар 15 % яхшиланиши 10 миллион сўмни ташкил этишини кўрсатган ҳамда оптималлаштириш ечимларини амалга оширгандан сўнг, логистика харажатлари 10,7 % тежалишига эришилган. Шу билан бирга, етказиб беришнинг энг катта ҳажми 200 тоннани, тегишли ташиш харажатлари 10 млн. сўмни ташкил этганлиги моделдан ўртача четланиши 780 сўмлигини кўрсатган, бу эса тавсия этилган математик моделни логистика жараёнларини ҳисоб-китоблари учун ишончлилигини ва қўлланилиш мумкинлигини тасдиқлаган;
терминалларда юкланиш номутаносиблигини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш усули ҳамда унинг дастурий таъминоти, терминал жараёнларининг самарадорлигини баҳолашнинг интеграл кўрсаткичларга асосланган оптималлаштириш методологияси “Ўзтемирйўлкарго” АЖ жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 21-январдаги 4/Э89-сонли маълумотномаси). Натижада, терминалларнинг юкланиш номутаносиблиги 35 % га камайган. Шу ўринда, Бухоро терминалида юкланиш 50 % дан 32 % гача яхшиланди, бу эса транспорт воситаларининг бўш туриб қолиш вақтини минималлаштириш ва юк ташиш жараёнини тезлаштириш имконини яратган. Шунингдек, юкларни ташишнинг умумий вақтини 25 % га  ва ўртача етказиб бериш вақтини 8 соатдан 6 соатгача қисқартишига эришилди ҳамда ресурсларни самарали тақсимлаш ва бўш қатновлар масофаси қисқариш ҳисобига иқтисодий самара 420,8 млн. сўмни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish