Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Дилзода Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал атеросклероз ривожланишининг молекуляр механизмларига Биомайсанинг таъсири», 03.00.01–Биокимё (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib603.
Илмий раҳбар: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носир Мухамеджонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот:Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибадаги атеросклероз ривожланишига Биомайса таъсирининг молекуляр механизмларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибавий гиперхолестеринемия ривожланишида липопротеинлар холестерини ва атороген аполипопротеинлар миқдорининг меъёрий даражага пасайишига Биомайсанинг коррекцияловчи таъсири исботланган;
тажрибавий гиперхолестеринемия ривожланишининг динамикасида қоннинг тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталарининг таркибий ўзгаришига Биомайсанинг таъсир механизми исботланган;
тажрибавий гиперхолестеринемия ва Биомайса билан коррекциялашда В апопротеин ва триглицеридлар миқдори орасидаги нисбат кўрсаткичнинг тизимли боғлиқлиги асосланган;
тажрибавий гиперхолестеринемия ривожланишида Биомайса биологик фаол қўшимчасининг гепатопротекторлик таъсир механизмининг морфологик ўзгаришлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тажрибавий гиперхолестеринемия ривожланишининг механизмларига Биомайсанинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ёғ кислотлар миқдори ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда гиперлипидемияни коррекция қилишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 8н-д/71-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гиперлипидемияда ёғ кислоталарининг миқдор ўзгаришлар аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда касалликни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
экспериментал атеросклероз ривожланишининг молекуляр механизмларига Биомайсанинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент фармацевтика институтлари марказий илмий-тадқиқот лабораторияларининг фундаментал тадқиқотларни режалаштириш амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 июндаги 8н-з/115-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши атеросклероз билан хасталанган беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва самарали  даволаш усулларини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish