Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Абдували Жонизоқовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп компонентли металлар коррозияси ингибиторлари ва антикоррозион қопламаларнинг физик-кимёвий хоссалари» 02.00.04–физик кимё (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.К62

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 16.07.2013.К.01.02 рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шарипов Хасан Турапович, кимё фанлари доктори, профессор; Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори; Умаров Абдусалом Вахитович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

Пўлат коррозиясига N-, P- тутган кўп компонентли ингибиторлар ва антикоррозион қопламалар таъсирининг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Кўп компонентли ингибиторлар ва коррозияга бардошли қопламалар янги авлодининг ҳимоялаш механизми ҳамда уларни ўз-ўзича тартибланувчан сирт қаватлари ҳосил қилиши аниқланган;

компонентли ингибиторларнинг хусусиятлари уларнинг металл юзасида юқори адсорбцияланиш қобилиятига эга экани натижасида пўлат водородланишининг сезиларли даражада секинлашишига олиб келиши билан асосланган;

аралаш ингибиторларда электрод сиртининг тўлиш даражаси, эриш тезлиги, адсорбцион мувозанат константаси ва компонентларнинг ўзаро таъсирлашув коэффициентлари аниқланган;

синергизм ҳодисаси юқори молекулали бирикмалар иштирокида қуйи молекулали алифатик аминларга нисбатан яққол намоён бўлиши кўрсатилган, бу эса турли кимёвий табиатли ингибиторларнинг таъсир механизмлари фарқи билан тушунтирилган;

занглаган сиртларни госсипол смоласи асосидаги қопламалар билан ишлаш натижасида ҳосил бўлган коррозия маҳсулотлари металлар парчаланиши жараёнини секинлаштирувчи қийин эрийдиган барқарор бирикмаларга айланиши исботланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ишлаб чиқилган кўп компонентли ингибиторлар ва госсипол асосидаги коррозияга бардошли қопламалар «Навоийазот» АЖ нинг айланма сув системаларида металлар коррозиясига қарши жорий этилган («Навоийазот» АЖ нинг 2015 йил 1 майдаги 749- сон ва 2015 йил 4 июндаги жорий этиш тўғрисида 03/4303-сон маълумотномалари). Бунда кўп компонентли ингибиторларнинг ҳимоялаш самараси импорт ингибиторларига нисбатан 5% юқори бўлишига ҳамда металлар коррозиясини 97,63% гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish