Хабибуллаев Шавкат Азаматовичнинг
фалсафа доктори (DsC) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Органик тўлдирувчи ва минерал боғловчи асосидаги зичланган плиталарнинг структурасини аниқлаш ва самарадор технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қосимов Эркин Умаралиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.T.02.M
Расмий оппонентлар: кимё фанлари доктори, профессор Қодирова Зулайҳо Раимовна, техника фанлари доктори, профессор Ҳасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор Сиддиқов Икромжон Иминович.
Этакчи ташкилот номи: Фарғона давлат техника университети.
Диссертасия йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади органик тўлдирувчилар (ёғоч қириндиси ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари) ҳамда минерал боғловчилар (портландсемент ва куйдирилмасдан олинадиган ишқорли семент (КОИС)) асосида зичланган плиталар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларнинг структурасини аниқлашдан иборат.
III. Диссертасия тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон шароитида илк бор КОИС ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари асосида зичланган плиталарнинг янги таркиблари ишлаб чиқилган;
- органик тўлдирувчи ва минерал боғловчи асосидаги аралашмаларда минерал боғловчиларнинг қотишига органик тўлдирувчи таркибидаги сувда эрувчан углеводларнинг салбий таъсири механизмлари очиб берилган;
- анъанавий технологиялардан фарқли равишда органик тўлдирувчиларга олдиндан ишлов бериш, плитага иссиқ-нам шароитда ишлов бериш ва етилтириш даври талаб қилинмайдиган, зичлаш жараёнининг ўзида плиталарнинг юқори мустаҳкамлигини таъминлайдиган самарали технология яратилган;
- органик тўлдирувчи ва КОИС асосидаги аралашмаларни ҳарорат таъсирида зичлашда структура ҳосил бўлиш жараёнларида технологик параметрлар – аралашма намлиги, зичлаш ҳарорати, босими ва давомийлиги асосий параметрлар эканлиги таъкидланган;
- органик тўлдирувчи ва КОИС асосидаги плиталар ҳарорат таъсирида зичланганда уларнинг структурасида гидросиликатлар, гидроалюминатлар, гидроферритлар ва бошқа гидрат фазалар ҳосил бўлиши замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
- органик тўлдирувчи ва минерал боғловчи асосида зичланган плиталарнинг қотиш жараёнида органик тўлдирувчи таркибидаги лигнин ва углеводларнинг гидрооксил гуруҳлари КОИС билан ўзаро таъсирлашиши натижасида водород, ионли ва қисман ковалент (Си–О–C) туридаги янги боғланишлар ҳосил бўлиши исбот қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Органик тўлдирувчи ва минерал боғловчи асосида зичланган плиталар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“ТошРТБ” заводида пардозбоп плиталар ишлаб чиқарилган, “Кукча-АС” хусусий корхонасида қопловчи плиталар ишлаб чиқарилган ҳамда “Кафолат-Резина” МЧЖ ишлаб чиқариш шароитида бетон ишларида ечилмайдиган қолиплар ишлаб чиқарилиб синовдан ўтказилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-февралдаги 34-06/2350-сон ҳамда Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2026-йил 25-февралдаги 02/15-529-сон маълумотномалари). Булар технологияни ишлаб чиқариш шароитида қўллаш мумкинлигини ва ишлаб чиқилган плиталарнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаган;
“КОИС ва ғўзапоя асосида пардозбоп плиталарни тайёрлаш бўйича тавсиялар” ҳамда “Органо-минерал композициялар асосида зичланган материаллар тайёрлаш учун технологик регламент” ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган. Буларнинг натижасида, органик тўлдирувчи ва минерал боғловчи асосида зичланган плиталар ишлаб чиқаришнинг меъёрий-техник базаси ривожлантирилган;
бажарилган техник-иқтисодий ҳисобларга кўра, 0,8 м³ зичланган плиталарни ишлаб чиқаришда юқори мустаҳкамликдаги портландсемент ўрнига КОИС ни қўллаш Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси маълумотларига кўра 2025-йил сентабр ойи нархларида 434 540 сўм миқдорида иқтисодий самара бериши аниқланган. Бунинг натижасида, ишлаб чиқариш таннархини камайтириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш учун имкониятлар яратилган.