Ёрматов Шавкатжон Шокир ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон  

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қутбланган ва қутбланмаган Раман спектрларининг ўзаро мос тушмаслик эффектини молекулалараро таъсıрлар ҳамда молекуляр ориэнтацияга боғлиқлиги”, 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/FM1194
Илмий раҳбар: Жумабаев Абдувахид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.FM.09.05.M
Расмий оппонентлар: Семенов Денис Иванович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Қувондиқов Ваҳобжон Ортиқович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Раман спектрларининг изотроп ва анизотроп компонентларидаги частоталар мос тушмаслиги эффектини (МТЕ) юзага келтирувчи физик механизмларни ҳамда уларнинг суюқликнинг локал тузилиши билан боғлиқлигини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор этил, бутил ва амил асетатлар мисолида C=О тебранишлари учун бир хил мусбат   бўлиши исботланган. ДФТ ҳисоблашлари ушбу молекулаларнинг “юзма-юз” антипараллел ориэнтациядаги димерлари тебраниш хусусиятлари экспериментал натижалар билан энг яхши мос эканлиги аниқланган; 
илк бор   нинг ишораси молекулалараро ўзаро таъсир энергияси билан бир қаторда молекулаларнинг ўзаро ориэнтацияси билан боғлиқлиги квант-кимёвий ҳисоблашлар асосида кўрсатилган; 
формамиднинг C=О ва НҲ2 тебраниш модаларида   нинг мос равишда +15 ва +10 cм⁻1 қийматлари аниқланиб, уларнинг эритувчи консентрацияси ортиши билан камайиши формамиднинг қисқа масофали структуравий тартибининг бузилиши билан асосланган;
метанолнинг C-О ва О-Ҳ валент тебранишларида Раман МТЕнинг шаклланишида димерларга нисбатан тример ва тетрамер каби юқори тартибли молекуляр кластерларнинг устувор роли аниқланган; 
асетонитрилнинг C≡Н валент тебранишида Δν = +1,8 cм⁻1 нинг шаклланишида молекулалараро дипол–дипол ўзаро таъсирлар ва ички молекуляр Ферми резонанснинг қўшма таъсири аниқланиб, асетонитрил–сув системасида дипол-дипол таъсирларнинг сусайиши МТЕнинг деярли йўқолишига   олиб келиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қутбланган ва қутбланмаган Раман спектрларининг ўзаро мос тушмаслик эффектини молекулалараро таъсирлар ҳамда молекуляр ориэнтацияга боғлиқлиги бўйича олинган натижалар асосида:
Диссертация ишида аниқланган тажрибавий ва ҳисоблаш натижалари Чирчиқ давлат педагогика университетида бажарилган Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш (Модернизинг Узбекистан Натионал Инноватион Сйстем — МУНИС)” лойиҳаси доирасидаги РЕП-04032022-206 рақамли “Оптоэлектрон тармоқларда оптик гармоника пайдо бўлиши ва солитон тарқалиши жараёнларини бошқариш” халқаро илмий лойиҳада фойдаланилган (Чирчиқ давлат педагогика университетининг 2026-йил 4-сентабрдаги маълумотномаси). Тадқиқот натижалари моддаларнинг микроскопик тузилиши ва улар орасидаги ўзаро таъсирларни спектроскопик усуллар асосида аниқлаш, шунингдек, ўрганилаётган тизимларнинг структуравий ва динамик хусусиятларини таҳлил қилишда фойдаланиш имконини берган.
Диссертация ишида аниқланган натижалар Тожикистон Миллий университети Оптика ва спектроскопия кафедраси ходимлари томонидан «Гетеросиклик бирикмаларнинг протон-донор ва протон-акцептор қобилиятини молекуляр спектроскопия ва квант кимёси усуллари билан ўрганиш» мавзусидаги давлат рўйхатидан ўтган РБ №0124ТЖ1576-сонли фундаментал илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тожикистон Миллий университетининг 2026-йил 10-сентабрдаги маълумотномаси). Олинган натижалар молекулаларнинг ўзаро ориэнтациясини аниқлаш, молекулалараро таъсирлар хусусиятини белгилаш, молекуляр ассоциация жараёнларини баҳолаш ва тадқиқ этилаётган гетеротсиклик бирикмаларнинг спектроскопик маълумотларини талқин қилиш имконини берган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish