Ҳусанова Дилдора Бегимқул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “ Турли тизимли тиллардаги ўқув луғатларида синоним ва градуонимларнинг лексикографик талқини (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)”, 10.00.13 –Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2024.2.PhD/Fil4900.
Илмий раҳбар: Эшмуминов Асқар Алламуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Мирзахмедова Хулкар Василевна, филология фанл,ари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги синоним ҳамда градуонимларнинг структур-семантик хусусиятлари ва лексикографик талқин тамойилларини очиб бериш ҳамда уларни ўқув луғатларида ифодалашнинг такомиллаштирилган моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида градуалликнинг лексик, грамматик ва аналитик воситалар орқали ифодаланиши ҳамда бу воситалар таркиби ва фаоллигидаги фарқлар аниқланиб, мазкур тафовутларнинг фақат тил типи билан эмас, балки тилнинг тарихий тараққиёти, лексиклашув даражаси, сўз ясаш имкониятлари ва услубий меъёрлари билан ҳам боғлиқлиги асосланган ҳамда синонимик ва градуонимик муносабатларни умумий семантик параметр, қатор аъзоларининг тартибланиши, интенсивлик даражаси, баҳолаш хусусияти, услубий хосланиш ва лексикографик ифодаланиш мезонлари асосида чоғиштиришнинг интеграл модели ишлаб чиқилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги градуонимик қаторларнинг маъносига кўра ва бўёғига кўра даражаланувчи турларига хос семантик, услубий ва коллокатив белгилар аниқланган ҳамда икки тилли ўқув луғатларидаги семантик асимметрия тўлиқ эквивалентлик, қисман эквивалентлик ва мос келмаслик даражалари бўйича фарқланиб, уларни луғат мақоласида ≡, ≈, ≠ белгилари ва изоҳлар орқали лексикографик ифодалаш усуллари асосланган;
ўқув луғатларида синоним ва градуонимларни талқин этишнинг кўп ўлчамли тавсиф, доминант-периферия, градуонимик шкала, фаол ва пассив фойдаланувчини фарқлаш ҳамда асимметрия принсиплари асосланган, янги авлод ўқув луғати учун луғат мақоласининг интеграл архитектураси ва изчил белгилаш тизими ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги синонимик қаторларнинг манба қатламлари, доминанта танлаш мезонлари ва услубий табақаланишидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар аниқланиб, услубий фарқланиш инглиз тилида сўзнинг герман ёки роман қатламига, ўзбек тилида эса туркий, арабча ва форсча-тожикча қатламларга мансублиги билан белгиланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тиллардаги ўқув луғатларида синоним ва градуонимларнинг лексикографик талқинини ўзбек ва инглиз тиллари мисолида тадқиқ этиш асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида градуалликнинг лексик, грамматик ва аналитик воситалар орқали ифодаланиши ҳамда бу воситалар таркиби ва фаоллигидаги фарқлар аниқланиб, мазкур тафовутларнинг фақат тил типи билан эмас, балки тилнинг тарихий тараққиёти, лексиклашув даражаси, сўз ясаш имкониятлари ва услубий меъёрлари билан ҳам боғлиқлиги асосланган ҳамда синонимик ва градуонимик муносабатларни умумий семантик параметр, қатор аъзоларининг тартибланиши, интенсивлик даражаси, баҳолаш хусусияти, услубий хосланиш ва лексикографик ифодаланиш мезонлари асосида чоғиштиришнинг интеграл модели ишлаб чиқилганлигига оид хулосалардан И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-июлдаги 01/4-3188-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги синонимик ҳамда градуонимик муносабатларнинг типологик хусусиятларини электрон поэтик луғат материалларида изчил акс эттириш, лексик бирликларнинг семантик даражаланиши ва маъновий яқинликларини аниқ тавсифлаш, шунингдек, луғатнинг лингвистик базасини такомиллаштириш самарадорлигига эришилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги градуонимик қаторларнинг маъносига кўра ва бўёғига кўра даражаланувчи турларига хос семантик, услубий ва коллокатив белгилар аниқланган ҳамда икки тилли ўқув луғатларидаги семантик асимметрия тўлиқ эквивалентлик, қисман эквивалентлик ва мос келмаслик даражалари бўйича фарқланиб, уларни луғат мақоласида ≡, ≈, ≠ белгилари ва изоҳлар орқали лексикографик ифодалаш усуллари асосланганлигига оид хулосалардан ПФ-3-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 10-июлдаги 01/4-3291-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги бадиий матнлар лексикасини семантик даражаланиш, услубий бўёқдорлик ва коллокатив хусусиятлар асосида тизимлаштириш, ўзбек-инглиз лексик жуфтликларидаги эквивалентлик ва интенсивлик тафовутларини электрон платформада аниқ акс эттириш ҳамда кўп тилли лексикографик тавсифнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришга эришилган;
ўқув луғатларида синоним ва градуонимларни талқин этишнинг кўп ўлчамли тавсиф, доминант-периферия, градуонимик шкала, фаол ва пассив фойдаланувчини фарқлаш ҳамда асимметрия принсиплари асосланган, янги авлод ўқув луғати учун луғат мақоласининг интеграл архитектураси ва изчил белгилаш тизими ишлаб чиқилганлигига оид хулосалардан А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида неймингнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 10-июлдаги 01/4-3290-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги нейминг бирликларини лексик-семантик, услубий ва функсионал жиҳатдан изчил тавсифлаш, уларни меъёрий мезонлар асосида тизимлаштириш ҳамда неймингга оид луғавий бирликларни фойдаланувчи эҳтиёжига мос равишда аниқ ва дифференсиал ифодалаш имкониятига эришилган.