Sayt test rejimida ishlamoqda

Уринов Фаррух Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чақалоқлардаги тизимли яллиғланиш реакция синдромида талоқнинг морфологик ва морфометрик хусусиятлари», 14.00.15–Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib281.
Илмий раҳбар: Исраилов Ражаббой, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нишонов Дониёр Анорбоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли яллиғланиш жавоб реакцияси синдроми ва неонатал сепсис касалликларидан нобуд бўлган чақалоқлар талоғининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларни баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назорат гуруҳи сифатида бош мия жароҳати билан туғилиб нобуд бўлган чақалоқлар талоғининг меъёрий морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари, артерияларнинг асосий тармоғи трабекулалар орқали қизил пульпа ва маргинал майдонда бир толаси периартериал майдонга иккинчиси синусоидларга тарқалиши асосланган;
чақалоқлар неонатал даврида ривожланган тизимли яллиғланишнинг жавоб синдроми пайтида талоқнинг иммунопоэзга жавобгар оқ пульпасининг барча морфофункционал соҳаларида ривожланадиган морфологик ўзгаришлар исботланган;
неонатал сепсисда талоқнинг строма-томир, иммунопоэтик тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлари касалликнинг турли шаклларида патоморфологик ўзгаришлар ҳамда неонатал сепсиснинг формалари бўйича талоқнинг барча структур тузилмаларида юз берадиган ўзгаришларининг морфометрик кўрсаткичлари асосланган;
тизимли яллиғланишнинг жавоб синдроми ва неонатал сепсис жараёнида талоқнинг ҳам иммунопоэтик, ҳам геморегулятор аъзо сифатида фаолият кўрсатишини асослайдиган морфологик ва морфометрик мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чақалоқлардаги тизимли яллиғланиш реакция синдромида талоқнинг морфологик ва морфометрик хусусиятларни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сепсиснинг патологоанатомик ташхисоти» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 8н-д/139-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада неонатал даврда сепсисдан нобуд бўлганлар талоғидаги патоморфологик ўзгаришларни баҳолаш, уларнинг олдини олиш ҳамда ўз вақтида  самарали даволаш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган;
«Септик талоқнинг патологоанатомик тавсифи» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 8н-д/139-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномадан септик талоқдан нобуд бўлганда нобуд бўлган чақолоқлар талоғидаги патоморфологик ўзгаришлар асосида морфологик ва морфометрик ўзгаришларни ташхислаш имконини берган;
чақолоқлардаги тизимли яллиғланиш реакция синдромида талоқнинг морфологик ва морфометрик ўзига хос хусусиятларини патологоанатомик ташхислш ва даволаш тартибини такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияси, Республика патологик анатомия маркази ва Андижон вилояти патологоанатомик бюросининг ташхислаш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8н-з/116-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши касалликни эрта ташхислаш, башоратлаш ва самарали даволаш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish