Хасанов Хусниддин Баходирович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғ жинслари таркибидаги минералларнинг магнит хоссаларини юқори температурада ўрганиш”, 01.04.09 – Магнит ҳодисалар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/FM1426
Илмий раҳбар: Қувондиқов Облоқул Қувондиқович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.FM.09.05.M
Расмий оппонентлар: Рахимов Шароф Амонович, физика-математика фанлари доктори, доцент, Усаров Уктам Туратович, физика-математика фанлари номзоди, профессор;.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ферримолибденит, хромит, магнезиоферрит ва титаномагнетит минералларининг юқори температураларда магнит ва термик хоссалари ўзгаришининг физик механизмлари ҳамда қонуниятларини уларнинг кристалл тузилиши, фазавий таркиби ва электрон тузилиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хромит, титаномагнетит, магнезиоферрит ва ферримолибденит минералларининг 300–1300 К гача бўлган юқори температура оралиғидаги магнит қабул қилувчанлиги тадқиқ қилиниб, χ⁻¹(Т) боғланишларининг Кюри–Вейсс қонунига бўйсунувчи температура соҳалари ҳамда уларга мос парамагнит Кюри температураси, Кюри–Вейсс доимийси, кимёвий формула бирлигига тўғри келувчи магнит момент ва эффектив магнит момент қийматлари аниқланган;
ўрганилган минераллар таркибидаги магнит фаол темир атомларининг 3д қобиғида жойлашган электронларнинг квант ҳолати яъни ўтрақлашиш даражаси юқори температуралар соҳасида ҳам ўзгармаслиги аниқланган.
титаномагнетит минералида 1080 К температурада магнит қабул қилувчанликда кузатилган ўзгариш, Фе²⁺, Фе³⁺ ва Ти⁴⁺ катионларининг шпинел тузилмасидаги тетраэдрик А ва октаэдрик Б позициялар бўйича қайта тақсимланиши билан боғлиқлиги кўрсатилган;
минералларнинг магнит қабул қилувчанлигида кузатилган синишлар ва ДСC эгри чизиқларидаги термик эффектларнинг ўзаро яқин температура соҳаларида намоён бўлиши аниқланиб, мазкур мослик минералларда содир бўладиган физик ўзгаришларнинг табиатини изоҳлаш имконини бериши аниқланган;
тажрибада ўрганилган минералларнинг магнит хоссалари ДФТ+У назарий ҳисоблашлари ёрдамида микроскопик даражада таҳлил қилиниб, магнит моментларнинг ҳосил бўлишида 3д-металл ионларининг ҳиссаси ва спин тартибланиш хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тоғ жинслари таркибидаги минералларнинг магнит хоссаларини юқори температурада ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: титаномагнетит (ТиФе₂О₄) минералининг юқори температурадаги ферримагнит хоссалари, магнит қабул қилувчанлиги ва фаза ўтиш нуқталарини аниқлаш бўйича олинган натижалар Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида 2022–2024-йилларда давлат буджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган АЛ-202102215 рақамли “Ферромагнит нанокластерли Си билан айланма саратон ҳужайраларни тутиб қолувчи микро суюқлик каналли интеграллашган тизим” номли Ўзбекистон–Туркия қўшма амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши ферромагнит нанокластерлар асосида фойдаланиладиган магнит материалларнинг термик барқарорлигини баҳолаш, юқори температурада уларнинг магнит хоссаларининг ўзгаришини таҳлил қилиш ҳамда микро суюқлик каналларида магнит заррачаларнинг магнит майдон таъсиридаги хатти-ҳаракатларини моделлаштириш имконини берган. Бундан ташқари, диссертация доирасида олинган натижалар “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясининг Аналитик лабораториясида ўрганилиб, амалиётга жорий этишга тавсия этилган. Хромит (ФеCр₂О₄) таркибидаги Фе²⁺ ва Cр³⁺ ионларининг магнит моментлари ҳамда ферримагнит тартибланишига оид ДФТ+У натижаларидан Cр ва Фе асосидаги ферромагнит нанокластерларнинг магнит параметрларини танлашда фойдаланиш имконияти аниқланган. Шунингдек, ферримолибденит, магнезиоферрит ва титаномагнетитнинг электрон ҳамда магнит хоссаларига оид натижалардан магнит материалларни тавсифлашда, титаномагнетитнинг юқори температурадаги ферримагнит хоссаларидан эса уларнинг термик барқарорлигини баҳолашда фойдаланиш тавсия этилган.