Хўжамов Уткир Комилжон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон  

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молекулалараро водород боғланишли комплексларда изотоп алмашиниши (Ҳ→Д) нинг тебраниш спектрига таъсири”, 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/FM1526
Илмий раҳбар: Муродов Ғуломхон, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ва Санкт-Петербург давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.FM.09.05.M
Расмий оппонентлар: Эшкобилов Нафас Бекназарович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Халилов Умеджон Боймаматович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим;
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: А–Ҳ(Д)···Б водород боғланишли комплексларда изотоп алмашинуви (Ҳ→Д) натижасида ҳосил бўлган ν(АҲ) ва ν(АД) инфрақизил (ИҚ) ютилиш полосаларининг шаклланиш механизмларини тажриба ва кванто-кимёвий ҳисоблашлар ёрдамида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта тажрибада суюқ Ар муҳитида ҲCл молекуласининг айланма ҳаракати сақланиши ва ҳисоблашларда эритувчи таъсирида тақиқланган Қ-қанот ҳосил бўлиши аниқланган;
алкенлар, дейтериланган галогенидлар ва уларнинг ҲCл билан водород боғланишли комплексларида ν(АҲ) тебраниш полосасининг қизил силжиши ва боғланиш энергияси ортиши ўртасидаги чизиқли боғлиқлик ҳар доим ҳам ўринли эмаслиги аниқланган;
илк бор асетилен изотопологлари (C2Ҳ2, C2Д2, C2ДҲ) ва уларнинг учметиламин молекуласи билан водород боғланишли комплекслари натижасида асетиленнинг ν(Ч) ва ν(CД) ютилиш полосаларининг мономерга нисбатан қизил силжиши (Δν) келтирилган масса (М) дан ташқари C–Ҳ(Д) боғининг куч доимийси ўзгариши (ΔК) га чизиқли боғлиқлиги кўрсатилган;
комплексларда электрон хусусиятлари ўзгармасдан ν(АҲ) ва ν(АД) тебраниш полосаларининг электро-оптик параметрлари ўзгаришига изотоп сабаб бўлиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Молекулалараро водород боғланишли комплексларда изотоп алмашиниши (Ҳ→Д)нинг тебраниш спектрига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
тажриба ва назарий ҳисоблашларга асосланган атомлар орасидаги водород боғланиш туфайли ҳосил бўлган комплексларнинг электро-оптик ва энергетик параметрларини аниқлаш натижалари А-13-39-рақамли  “Углеводородлар (метан, этан, пропан, бутан в.б) таркибидаги газ ва суюқликлар (Ҳ2С, CО2, Ҳ2О в.б) миқдорини аниқлаш методини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 26-августдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, газ ва эритувчиларда ўрганилган нисбатан оддий чизиқли молекулалар ҳамда уларнинг комплексларида молекулалараро ўзаро таъсирларни тушунтириш имконини берган;
инерт эритувчилар муҳитидаги молекуляр комплексларни тебраниш спектроскопияси усуллари билан тадқиқ этиш орқали молекулалараро ўзаро таъсир механизмларини очиб берувчи илмий натижалар 2023.04/0140-рақамли “Яраларни даволаш учун қўлланиладиган дориларнинг наноструктуравий модификацияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тарас Шевченко номидаги Киэв Миллий университетининг 2026-йил 24-августдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, яраларни даволаш учун қўлланиладиган дориларни ишлаб чиқишда молекулалараро ўзаро таъсирларни ҳисобга олган ҳолда спектрал хусусиятларини тушунтириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish