Эгамбердиева Тўтиё Исмоил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кам қаватли турар-жой биноларини қуришда рационал энергия истеъмолини ҳисобга олган ҳолда ташкилий-технологик моделлаштириш” мавзусидаги 05.09.08 – “Қурилиш технологияси ва қурилиш жараёнларини ташкил қилиш”.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юсупов Хамза Ибадович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.T.02.М
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Абдуллаев Иброҳим Нуманович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Базарбаэв Фарруҳ Назарбаевич
Етакчи ташкилот номи: Жиззах политехника институти.
Диссертасия йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II. Тадқиқотнинг мақсади кам қаватли турар-жойларни қурилишида конструктив-технологик ечимлар, ишларни ташкил этиш, механизация, материаллар таъминоти ва вақтинчалик муҳандислик инфратузилмасининг энергия сарфига таъсирини календар график режа билан ўзаро боғлиқ ҳолда ҳисобга олиш асосида ёқилғи энергия ресурсларидан рационал фойдаланиш ва уларнинг сарфини камайтиришга қаратилган ташкилий-технологик моделни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертасия тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
конструксияларнинг тайёрлик даражаси ва механизация таркибига боғлиқ энергия сарфи манбаларини ажратган ҳолда, кам қаватли турар-жой бинолари қурилишидаги энергия истеъмолчиларининг қурилиш босқичлари, технологик вазифалари ҳамда иш режимлари бўйича таснифи такомиллаштирилган;
механизмларнинг иш бажариш, бекор туриш ва ёрдамчи операцияларни амалга ошириш вақтида сарфлайдиган ёқилғи ва энергия ресурсларини алоҳида ҳисоблашга асосланган аниқлаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, унда хронометрик кузатувлар ва инструментал ўлчашлардан олинган натижалар бажарилган иш ҳажми бирлигига ҳамда бинонинг умумий майдонига нисбатан ифодаланган;
бинолар сони, технологик танаффуслар ва механизмларнинг бир вақтда юкланишини ҳисобга олиб, энергия сарфи ҳамда талаб этиладиган электр қувватини аниқлашга асосланган ташкилий-технологик модел ишлаб чиқилган, унда қурилиш-монтаж ишлари, материаллар таъминоти ва вақтинчалик муҳандислик инфратузилмасининг энергия истеъмоли календар режага мувофиқ биргаликда ҳисобланган;
конструксияларнинг тайёрлик даражаси, механизация таркиби ва вақтинчалик энергия таъминоти ечимларини қурилиш давомийлиги, солиштирма энергия сарфи ҳамда харажатлар бўйича бир хил ҳисоб чегараларида таққослашга асосланган рационал ташкилий-технологик вариантни танлаш усули ишлаб чиқилган, бунда кам қаватли турар-жой бинолари қурилишига қўйиладиган сифат ва хавфсизлик талаблари ҳамда ресурс чекловлари ҳисобга олинган;
лойиҳа бўйича иш ҳажмлари, календар график режа ва ҳақиқий иш режимларига оид маълумотларни ўзаро боғлайдиган ҳамда ўлчанган сарф қийматлари асосида ҳисоб параметрларини аниқлаштиришга имкон берадиган маълумотлар тузилмаси шакллантирилиб, унинг асосида қурилиш босқичлари учун ёқилғи ва энергия ресурслари сарфини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижалари асосида “Кам қаватли турар-жой биноларини қуришда рационал энергия истеъмолини ҳисобга олган ҳолда ташкилий-технологик моделлаштириш” мавзусидаги диссертацияси доирасида ишлаб чиқилган ташкилий-технологик модел, материаллар логистикаси ва вақтинчалик муҳандислик инфратузилмасини энергия мезонлари асосида бошқариш ечимлари ҳамда услубий тавсиялар “SAMI DESIGN” МЧЖ (2026-йил, 28-май, 105-сонли), “LAND HOUSE” МЧЖ (2026-йил, 2-июн, 206/06-сонли), “INVEST LUX CAPITAL” МЧЖ (2026-йил, 16-июн, 16-06/103-сонли) ва “PROJECTS EXPERTISE SERVIC” МЧЖ (2026-йил, 25-июн, 25/620-сонли) ларнинг лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятида қўллаш учун тавсия этилган далолатномалари олинган. 
Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 6-июлдаги 34-06/9211-сонли маълумотномасида қайд этилган.
Жорий этиш натижасида:
“SAMI DESIGN” МЧЖ томонидан Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Дегрез МФЙ, Қувноқ 3-тор кўчаси, 18-уй манзилидаги объектнинг шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда энергия истеъмолини ҳисобга олувчи ташкилий-технологик модел қўлланилган. Натижада қурилиш майдонидаги энергия сарфини 10–18 % га камайтириш, техниканинг бекор туриш вақтини қисқартириш ҳамда вақтинчалик иситиш ва ёритиш учун энергия сарфини камайтириш ҳисобига 15 % иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилган;
“LAND HOUSE” МЧЖ фаолиятига қурилиш материаллари логистикаси ҳамда вақтинчалик муҳандислик инфратузилмасини энергия мезонлари асосида бошқариш модели жорий этилган. Натижада кўриб чиқилган кам қаватли турар-жой объектларида энергия ресурслари сарфи 13–17 % га, материал-транспорт харажатлари 9–12 % га ва материал йўқотишлари 6–9 % га камайтирилган;
“INVEST LUX CAPITAL” МЧЖда энергия-ресурс мезонларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини оқим усулида ташкил этиш модели қўлланилган. Технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш, қурилиш техникаси ва вақтинчалик энергия таъминоти тизимидан самарали фойдаланиш орқали қурилиш босқичидаги энергия сарфини 11–15 % га, механизмларнинг бекор туриш вақтини 14–18 % га ҳамда тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатларини 7–10 % га камайтириш мумкинлиги аниқланган;
“PROJECTS EXPERTISE SERVIC” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда муқобил конструктив ва технологик ечимларни энергия мониторинги ҳамда ҳаётий сикл харажатлари асосида баҳолашга доир ички услубий тавсиялар жорий этилган. Натижада қурилиш босқичида 15–20 % энергия тежамкорлигига ва ҳаётий сикл бўйича 12–15 % умумий иқтисодий самарадорликка эришилган.
Ўтказилган тадқиқот натижалари қиёсий таҳлиллар ҳамда хронометрик ўлчовлар асосида механизациялашган ишлар энергия сарфи бўйича баҳоланиб, кўп меъзонли баҳолаш орқали рационал қурилиш вариантини танлаш механизми билан тадқиқот натижаларнинг ишончлилиги тасдиқлади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish