Матназарова Саида Сатимбай қизи
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Омон Матжоннинг адабий-эстетик қарашлари”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil4979. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06. Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Матёқубова Тозагул Ражабовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Абдулҳакимова Ойбарчин Нурбой қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Омон Матжоннинг лирикаси, достонлари, биографияси ва у яшаган ижтимоий-тарихий, адабий давр ҳақида маълумотлар ва бадиий манбалар асосида шоирнинг адабий-эстетик қарашлари масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Омон Матжоннинг ижодкор сифатида шаклланишига асос бўлган ижтимоий, маданий, психологик, адабий, маърифий омиллар ҳамда муаллиф дунёқараши, ижодига таъсир этган фолклор, мумтоз, замонавий миллий ва жаҳон адабиёти анъаналарининг ўрни ҳамда ижодкорнинг ўзига хос оригиналлиги  исботланган;
шоир лирикасидаги Севги, Соғинч, Висол каби инжа инсоний туйғулар ҳамда Адолат, Ҳақиқат, Озодлик, Мустақиллик, Илм-маърифат сингари ижтимоий идеаллар ифодаланган шеърлардаги шоир бадиий маҳорати очиб берилган;
Омон Матжон лирикасида яққол намоён бўлган “Олам ва Одам”га ҳамда “жамият ва шахс”га ёндашувдаги сатирик бадиий модусга эга бўлган шеърлари,  достон ва афсоналар замирига сингдирилган образлилик, сатирик образлар, ҳажв, киноя, аллегория ва рамзийлик асосланган;  
шоирнинг  “Паҳлавон Маҳмуд”, “Беруний”, “Ал Хоразмийнинг тўрт саёҳати ва саккиз башорати”, “Ҳаққуш қичқириғи” каби тарихий ҳамда афсоналар асосида яратилган достонларида талқин этилган буюк тарихий шахслар образининг эстетик идеал сифатида намоён бўлиши, шунингдек, “Минг бир ёғду”, “Қуш йўли”, “Атлантида ҳалокати ёки америкача никоҳ”, “Тўғон”  каби достонларида талқин этилган маънавий-ахлоқий ҳамда ижтимоий идеалларни акс эттиришдаги шоир бадиий маҳорати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Омон Матжон адабий-эстетик қарашларини ўрганиш муаммолари тадқиқи натижалари асосида:
шоирнинг  “Паҳлавон Маҳмуд”, “Беруний”, “Ал Хоразмийнинг тўрт саёҳати ва саккиз башорати”, “Ҳаққуш қичқириғи” каби тарихий ҳамда афсоналар асосида яратилган достонларида талқин этилган буюк тарихий шахслар образининг эстетик идеал сифатида намоён бўлиши тадқиқ этилган, шунингдек, “Минг бир ёғду”, “Қуш йўли”, “Атлантида ҳалокати ёки америкача никоҳ”, “Тўғон”  каби маърифий ва ижтимоий драматик достонларида талқин этилган маънавий-ахлоқий ҳамда ижтимоий идеалларни акс эттиришдаги шоир бадиий маҳорати далилланган. Натижада Омон Матжоннинг адабий-эстетик қарашлари, шоир ижодининг ўзига хос хусусиятлари кенг кўламда очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан 2017–2020-йилларда бажарилган ПФ-ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил  17-август №04/1-655-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мавзусининг илмий-назарий аҳамияти оширилишига эришилган;
Омон Матжоннинг ижодкор сифатида шаклланишига асос бўлган ижтимоий, маданий, психологик, адабий омиллар ҳамда муаллиф дунёқараши, ижодига таъсир этган фолклор, мумтоз, замонавий миллий ва жаҳон адабиёти анъаналарининг ўрни ҳамда ижодкорнинг ўзига хос оригиналлиги  ўрганилган. Омон Матжон лирикасида яққол намоён бўлган “Олам ва Одам”га ҳамда “жамият ва шахс”га ёндашувдаги сатирик бадиий модусга эга бўлган ҳажвий, афсоналар асосида яратилган шеърларига хос ҳажв, киноя, аллегория ва рамзийлик хусусида фикр юритилган. Шоир лирикасидаги Севги, Соғинч, Висол каби инжа инсоний туйғулар ҳамда Адолат, Ҳақиқат, Озодлик, Мустақиллик, Илм-маърифат сингари ижтимоий идеаллар ифодаланган шеърларидаги шоир бадиий маҳорати очиб берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилди. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-августдаги №04/1- 655-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
шоир лирикасидаги Севги, Соғинч, Висол каби инжа инсоний туйғулар ҳамда Адолат, Ҳақиқат, Озодлик, Мустақиллик, Илм-маърифат сингари ижтимоий идеаллар ифодаланган шеърлардаги шоир бадиий маҳорати очиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими бадиий кенгаши ҳисобот йиғилишларида, тўгараклар фаолиятида, маҳорат дарсларида, ёш китобхонлар билан бўлиб ўтган китобхонлик учрашувларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлимининг 2026-йил 25-августдаги №62/26-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар ёш авлоднинг китобхонлик салоҳияти ва маънавий олами янада бойишига хизмат қилди;
шоирнинг  “Паҳлавон Маҳмуд”, “Беруний”, “Ал Хоразмийнинг тўрт саёҳати ва саккиз башорати”, “Ҳаққуш қичқириғи” каби тарихий ҳамда афсоналар асосида яратилган достонларида талқин этилган буюк тарихий шахслар образининг эстетик идеал сифатида намоён бўлиши тадқиқ этилган, шунингдек, “Минг бир ёғду”, “Қуш йўли”, “Атлантида ҳалокати ёки америкача никоҳ”, “Тўғон”  каби маърифий ва ижтимоий драматик достонларида талқин этилган маънавий-ахлоқий ҳамда ижтимоий идеалларни акс эттиришдаги шоир бадиий маҳорати далилланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Хоразм вилояти телерадиоканалининг “Ассалом Хоразм” теледастурида фойдаланилган. (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2026-йил 7-сентабрдаги 973-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлардан фойдаланиб тайёрланган теледастурлар адабий-бадиий кўрсатувлар мазмунининг бойишига хизмат қилди.

    
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish