Уринова Сабина Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларга “Мусиқа назарияси” фанини ўқитиш жараёнида креатив кўникмаларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9486.
Илмий раҳбар: Утанов Уткир Қурбонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Мустафоев Шомурод Нормўминович; санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Мулладжанов Давлат Мавланович.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Мусиқа назарияси” фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг креатив кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Мусиқа назарияси” фанини ўқитишда талабаларнинг креатив кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методик асослари педагогик антропология, акмеологик ва компетенсиявий ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштирилиб, мусиқий-назарий билимларни ижодий англаш, интонацион эшитиш идроки, лад-ритмик ва гармоник тафаккурнинг креативликнинг таркибий компонентлари эканлиги асосланган;
талабаларнинг креатив кўникмаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив ва коммуникатив мезонлари ҳамда уларнинг миқдорий-сифат кўрсаткичлари тизимлаштирилиб, креатив салоҳиятни юқори, ўрта ва қуйи даражаларда аниқлаш ҳамда креатив кўникмалар ривожига таъсир этувчи педагогик-психологик омилларни ташхислаш имконини берувчи диагностик-баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
талабаларнинг креатив кўникмаларини ривожлантиришнинг мақсадли, мазмуний, жараёнли (технологик) ва натижавий (диагностик) блоклардан иборат консептуал-прогностик модели ишлаб чиқилиб, уни “аниқловчи → ривожлантирувчи → якунловчи” босқичлар кетма-кетлигида жорий этиш орқали мусиқий-назарий билимларни амалий ижодий фаолият билан интеграцияловчи яхлит педагогик тизим сифатида самарадорлиги асосланган;
талабаларнинг креатив кўникмаларини босқичма-босқич шакллантириш методикаси таҳлилий, ижодий, импровизацион, интерфаол ўйин ва мултимедиавий топшириқлар тизимини “тайёргарлик → асосий → якуний-рефлексив” босқичларда қўллаш ҳамда натижаларни ижодкорлик даражаси, мусиқий таҳлил сифати, фикрни мусиқий шаклда ифодалаш, фаоллик ва рефлексия мезонлари бўйича баҳолаш асосида такомиллаштирилиб, унинг самарадорлиги математик-статистик методлар ёрдамида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга “Мусиқа назарияси” фанини ўқитиш жараёнида креатив кўникмаларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий этилди:
“Мусиқа назарияси” фанини ўқитишда талабаларнинг креатив кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методик асослари педагогик антропология, акмеологик ва компетенсиявий ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштирилиб, мусиқий-назарий билимларни ижодий англаш, интонацион эшитиш идроки, лад-ритмик ва гармоник тафаккурнинг креативликнинг таркибий компонентлари эканлиги асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан “Мусиқа ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 13-октабрдаги 02/01-01-400-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда креатив кўникмаларни ривожлантиришнинг ташкилий босқичлари аниқланиб, унинг методик таъминоти бойитилган;
талабаларнинг креатив кўникмаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив ва коммуникатив мезонлари ҳамда уларнинг миқдорий-сифат кўрсаткичлари тизимлаштирилиб, креатив салоҳиятни юқори, ўрта ва қуйи даражаларда аниқлаш ҳамда креатив кўникмалар ривожига таъсир этувчи педагогик-психологик омилларни ташхислаш имконини берувчи диагностик-баҳолаш тизими ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларида мавжуд таълим йўналишлари бўйича фанларни ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги 02-12-20-2411-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда креатив кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик мазмуни такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив кўникмаларини ривожлантиришнинг мақсадли, мазмуний, жараёнли (технологик) ва натижавий (диагностик) блоклардан иборат консептуал-прогностик модели ишлаб чиқилиб, уни “аниқловчи → ривожлантирувчи → якунловчи” босқичлар кетма-кетлигида жорий этиш орқали мусиқий-назарий билимларни амалий ижодий фаолият билан интеграцияловчи яхлит педагогик тизим сифатида самарадорлиги асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан 2024–2025-йилларда бажарилган “ДЛП” шифрли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 10/679-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда креатив кўникмаларни ривожлантиришнинг индивидуал ёндашувга асосланган дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив кўникмаларини босқичма-босқич шакллантириш методикаси таҳлилий, ижодий, импровизацион, интерфаол ўйин ва мултимедиавий топшириқлар тизимини “тайёргарлик → асосий → якуний-рефлексив” босқичларда қўллаш ҳамда натижаларни ижодкорлик даражаси, мусиқий таҳлил сифати, фикрни мусиқий шаклда ифодалаш, фаоллик ва рефлексия мезонлари бўйича баҳолаш асосида такомиллаштирилиб, унинг самарадорлиги математик-статистик методлар ёрдамида асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг маънавий-маърифий эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали ДМнинг 2026-йил 27-мартдаги 41-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда креатив кўникмаларни ривожлантиришнинг аҳамияти кенг жамоатчиликка тушунарли тарзда тарғиб қилинган.