Сайфуллаев Музафар Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашда маданият муассаларининг ўрни (Мусиқа-қўшиқчилик санъати мисолида)”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/San427.
Илмий раҳбар: Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор Сувонов Илҳом Абдуҳалилович; тарих фанлари номзоди, доцент Нишонбоева Қундуз Ваҳобовна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маданиятшунослик нуқтайи назаридан замонавий шароитда Ўзбекистонда фаолият юритаётган маданият муассасаларининг мусиқий-қўшиқчилик фаолияти мисолида жамият ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашдаги ўзига хос маданий хусусиятларини илмий-назарий ва илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жамият ижтимоий-маънавий барқарорлигининг шахс даражасидаги маданий-психологик намоён бўлиши “кўнгил барқарорлиги” феномени орқали очиб берилиб, унинг тарихий-маданий меросга таяниш, мавжуд ижтимоий шароитдан қониқиш ҳамда шахсий ҳаётий интилишларни жамият тараққиёти мақсадлари билан уйғунлаштиришга асосланган маданиятшунослик мазмуни аниқлаштирилган;
Янги Ўзбекистон шароитида маданият муассасаларининг анъанавий маданий-тадбирий фаолиятдан миллий-маданий ворисийликни таъминлаш, фуқароларнинг маданий иштирокини фаоллаштириш ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга йўналтирилган кўпфунксияли ижтимоий-маданий институт сифатида трансформацияланиш хусусиятлари муассасалараро ижодий ҳамкорлик, миллий қадриятларга асосланган репертуар сиёсати ва мутахассисларнинг илмий-методик салоҳияти ўзаро боғлиқлигида асосланган;
ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлашда “мусиқий муҳит” феноменининг маданиятшунослик мазмуни шахснинг мусиқий-маданий эҳтиёжлари, ҳудудий ижрочилик анъаналари, бадиий-эстетик дид, маданият муассасаларининг институционал қўллаб-қувватлаши ҳамда ижтимоий-маданий коммуникация омилларининг ўзаро таъсири орқали аниқлаштирилиб, мазкур муҳитнинг миллий ўзликни англаш, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий бирдамликни ривожлантиришдаги интегратив функсиялари аниқланган;
мусиқа-қўшиқчилик санъатининг ижтимоий самарадорлиги унинг оммалашуви ва тижорий натижаларидан ташқари шахснинг эстетик диди, миллий-маданий меросга дахлдорлиги, маънавий-мафкуравий таҳдидларга нисбатан танқидий муносабати, қадриявий танлови ва ижтимоий фаоллигини шакллантириш имкониятлари билан боғлиқлиги аниқланиб, ушбу хусусиятларни бирлаштирувчи “замонавий маданиятли инсон” модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашда маданият муассасаларининг ўрни (мусиқа-қўшиқчилик санъати мисолида)” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
жамият ижтимоий-маънавий барқарорлигининг шахс даражасидаги маданий-психологик намоён бўлишини “кўнгил барқарорлиги” феномени орқали изоҳлаш, унинг тарихий-маданий меросга таяниш, ижтимоий шароитдан қониқиш ҳамда шахсий ҳаётий интилишларнинг жамият тараққиёти мақсадлари билан уйғунлигига асосланган маданиятшунослик мазмунини аниқлаштиришга доир назарий-методологик хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтининг илмий-тадқиқот, илмий-услубий ҳамда маънавий-маърифий фаолиятида ижтимоий-маънавий барқарорликнинг замонавий илмий талқинларини ривожлантириш ва унинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 6-августдаги 04-12-12-5333-сон маълумотномаси). Натижада маданиятшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларнинг назарий-методологик асосларини бойитиш, илмий-услубий материаллар мазмунини такомиллаштириш ҳамда тадқиқот натижаларини илмий-амалий фаолият ва таълим тизимига татбиқ этиш имкониятлари кенгайтирилган;
Янги Ўзбекистон шароитида маданият муассасаларининг миллий-маданий ворисийликни таъминлаш, фуқароларнинг маданий иштирокини фаоллаштириш ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга йўналтирилган кўпфунксияли ижтимоий-маданий институт сифатидаги трансформацион хусусиятларини муассасалараро ижодий ҳамкорлик, миллий қадриятларга асосланган репертуар сиёсати ҳамда мутахассисларнинг илмий-методик салоҳияти билан боғлиқликда асослашга доир илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг миллий маданий марказлар, давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида амалга ошириладиган маданий-маърифий лойиҳаларни режалаштириш, турли миллат ва элатларнинг мусиқий меросини акс эттирувчи қўшиқ ва консерт дастурларини тарғиб этиш ҳамда миллатлараро мулоқот ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган маданий-гуманитар фаолиятида фойдаланиш назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2026-йил 5-августдаги 37-02-14/1549-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар маданият муассасалари ва ҳамкор ташкилотларнинг ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда жамиятда бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлашга йўналтирилган маданий-маърифий лойиҳаларни ташкил этиш учун илмий-услубий асос бўлиб хизмат қилади;
ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлашда “мусиқий муҳит” феноменининг шахс мусиқий-маданий эҳтиёжлари, ҳудудий ижрочилик анъаналари, бадиий-эстетик дид, маданият муассасаларининг институционал қўллаб-қувватлаши ҳамда ижтимоий-маданий коммуникация омиллари ўзаро таъсирига асосланган маданиятшунослик мазмуни ва унинг миллий ўзликни англаш, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий бирдамликни ривожлантиришдаги интегратив функсияларига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтининг профессионал қўшиқчилик санъати, бадиий ҳаваскорлик маданияти ва маданият муассасаларининг жамият маънавий муҳитини соғломлаштиришдаги ўрнига бағишланган илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 6-августдаги 04-12-12-5333-сон маълумотномаси). Натижада мусиқий-қўшиқчилик санъатининг ижтимоий-маданий функсияларига оид илмий-услубий материаллар ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш, миллий мусиқий мероснинг маънавий-тарбиявий имкониятларини ёритиш ҳамда маданият муассасалари фаолиятининг илмий-методик таъминотини кучайтиришга хизмат қилувчи илмий-амалий ишлар самарадорлиги оширилган;
мусиқа-қўшиқчилик санъатининг ижтимоий самарадорлигини шахснинг бадиий-эстетик диди, миллий-маданий меросга дахлдорлиги, маънавий-мафкуравий таҳдидларга нисбатан танқидий муносабати, қадриявий танлови ва ижтимоий фаоллигини шакллантириш имкониятлари билан боғлиқ ҳолда асослаш ҳамда “замонавий маданиятли инсон” моделининг таркибий жиҳатларини тизимлаштиришга доир илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий тадбирларини ташкил этиш ва услубий таъминлаш, аҳолининг маданий эҳтиёжларини қондириш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантириш, миллий мусиқа ва анъанавий санъат намуналари орқали маданий иммунитетни шакллантиришга қаратилган фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 5-августдаги 02-1423-сон маълумотномаси). Натижада маданий-маърифий тадбирларнинг мазмунини такомиллаштириш, ёшларда миллий ўзликни англаш, тарихий-маданий меросга ҳурмат, маънавий-ахлоқий қадриятларга содиқлик ҳамда ижтимоий дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган тарбиявий-услубий ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish