Sayt test rejimida ishlamoqda

Адамбаев Зуфар Ибрагимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умуртқа каналининг иккиламчи стенозида неврологик бузилишлар (клиникаси, диагностикаси ва давоси)», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Тib307.
Илмий раҳбар: Қиличев Ибадулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шотурсунов Шохайдар Шоалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: C.Д. Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умуртқа каналининг иккиламчи нисбий стенози оғирлик даражасининг клиник ва нейрофизиологик ташхисий кўрсаткичларини ва даволаш оқибатининг прогностик мезонларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор УКСнинг этиологик тузилишида юмшоқ тўқималарнинг (умуртқалар дисклараро чурралари ва протрузиялари, сариқ бойлам ёки ўткир ўсиқлараро бойламнинг гипертрофияси) иштирок этиши аниқланган;
илк бор УКСнинг комплекс ҳар томонлама ўраб олинган шкалалар асосида (визуал аналог шкаласи, Лиидс шкаласи (LANSS), мушак синдроми индекси, Вертебро-неврологик симптомларнинг баллар бўйича клиник йиғиндиси шкаласи, Швейцария ва Бек шкалалари) вертеброневрологик клиник кўринишлари аниқланган;
илк бор УКСнинг нейрофизиологик манзараси электронейромиография ва сомато-сенсор чақирилган потенциалларда (орқа мия, ҳаракатлантирувчи ва сезги илдизчаларда ўтказувчанликнинг камайиши), тери-гальваник чақирилган потенциалларда (симпатикотония устунлиги), пўстлоғи чақирилган потенциалларда (фикрлаш жараёнларнинг секинлашиши) аниқланган;
илк бор умуртқа каналининг стенозида медикаментоз ва умуртқа тракцияси, папайя препаратини электрофорези ва массаж аниқ кетма-кетликда қилинган муолажалар комплекс консерватив терапия самарадорлиги исботланган;
илк бор асаб тизимини функционал оғирлиги диагностик белгилари ва консерватив терапия самарадорлигини прогнозлашга дифференциал ёндашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умуртқа каналининг стенозида неврологик жараёнини ташхислаш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Умуртқа поғонаси дегенератив-дистрофик касалликларида тракцион терапия» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 8н-д/218-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома умуртқа поғонаси дегенератив касалликларининг патогенетик механизмларини ҳисобга олган ҳолда тўғри фойдаланилган тракцион терапиянинг самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Умуртқа канали дегенератив стенози: неврологик кўринишлари, диагностикаси, консерватив терапияси» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 8н-д/218-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома умуртқа канали дегенератив стенозининг диагностикасини ва тавсия қилинган консерватив терапияни оптималлаштиришга имкон берган;
умуртқа канали иккиламчи стенозини даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизими амалиётига, жумладан, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри хусусий клиникаларининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги 8н-з/69-сон маълумотномаси). Татбиқ этиш натижалари даволаш самарадорлигининг сезиларли ортишига олиб келдган ва 70% беморларда жарроҳлик амалиётини қўллаш заруриятининг олдини олган, бу эса аҳамиятли даражада иқтисодий самарадорликка эришишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish