Ҳайдарова Наргизахон Аҳтамжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ва илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: «Яллиғланишга қарши препаратлар билан полипрагмазияда қалқонсимон безнинг морфологик ва морфометрик хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3479.
Илмий раҳбар: Очилов Комил Рахимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва Илмий кенгаш рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада яллиғланишга қарши таъсирга эга дори воситалари билан полипрагмазияда қалқонсимон безнинг морфологик ва морфометрик хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полипрагмазия шароитида яллиғланишга қарши дори воситалари сонига боғлиқ ҳолда қалқонсимон без тиреоцитларнинг яссиланиши, цитоплазмада киритмалар кўпайиши, коллоиднинг қуюқлашиши ва резорбция вакуолаларининг камайиши, айниқса стероид препарат қўшилган гуруҳда тиреоцитлар атрофияси ва фолликуляр эпителий баландлигининг пасайиши безнинг функционал фаоллиги сусайишига олиб келиши морфологик жиҳатдан тасдиқланган;
тажрибада яллиғланишга қарши дори воситалари билан чақирилган полипрагмазиянинг қалқонсимон безга таъсири гистоморфометрик жиҳатдан функционал фаолияти пасайиши, коллоид алмашинувининг бузилиши ва фолликула диаметрининг бироз ортиши, стероид препарат қўшилган гуруҳда эса тиреоид эпителий баландлиги, фолликуляр-коллоид индекс, коллоид резорбция вакуолалари ва ядро-цитоплазма нисбатининг изчил камайиши, стромал компонент улушининг нисбий ортиши, тиреоцитлар атрофияси ва склеротик жараёнлар кучайиши морфометрик кўрсаткичлар заминида асосланган;
яллиғланишга қарши препаратлар билан полипрагмазия шароитида қалқонсимон без тўқимасидаги иммуногистокимёвий текширишлар натижасида CD31, Ki-67, CD45 ва Bcl-2 маркерлари экспрессиясининг дори воситалари сони ошиб борган сари пасайиши, бу эса ҳужайраларнинг бўлиниш фаоллиги, иммун ҳужайралар иштироки,  антиапоптотик фаоллик ва ангиогенез жараёнларининг бир вақтда сусайишини акс эттириши исботланган;
назорат гуруҳидан тажриба гуруҳларига ўтиб борган сари кальцитонин экспрессиясининг пасайиши қалқонсимон без парафолликуляр C-ҳужайралари функционал фаоллигининг сусайиши сифатида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши;
Яллиғланишга қарши препаратлар билан полипрагмазияда қалқонсимон безнинг морфологик ва морфометрик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: полипрагмазия шароитида яллиғланишга қарши дори воситалари сонига боғлиқ ҳолда қалқонсимон без тиреоцитларнинг яссиланиши, цитоплазмада киритмалар кўпайиши, коллоиднинг қуюқлашиши ва резорбция вакуолаларининг камайиши, айниқса стероид препарат қўшилган гуруҳда тиреоцитлар атрофияси ва фолликуляр эпителий баландлигининг пасайиши безнинг функционал фаоллиги сусайишига олиб келиши морфологик жиҳатдан тасдиқланганлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг 2025 йил 8 октябрдаги 01/57-1-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика патологик анатомия бюросининг 2025 йил 6 ноябрдаги 21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: полипрагмазия шароитида қалқонсимон безда юзага келадиган морфологик ўзгаришларнинг мезонлари аниқланиши суд-тиббий ва патологоанатомик текширувларда дори воситалари билан боғлиқ тиреоид ўзгаришларни баҳолаш аниқлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: полипрагмазия билан боғлиқ қалқонсимон без ўзгаришларини эрта аниқлаш ва олдини олиш ҳисобига йилига 1 нафар беморни амбулатор ва стационар даволашга ажратиладиган 1 250 000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалади. Хулоса: яллиғланишга қарши дори воситалари сонига боғлиқ ҳолда қалқонсимон безда юзага келадиган морфологик ўзгаришларнинг аниқланиши полипрагмазия асоратларини морфологик ташхислаш ва уларнинг олдини олиш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади;
иккинчи илмий янгилик: тажрибада яллиғланишга қарши дори воситалари билан чақирилган полипрагмазиянинг қалқонсимон безга таъсири гистоморфометрик жиҳатдан функционал фаолияти пасайиши, коллоид алмашинувининг бузилиши ва фолликула диаметрининг бироз ортиши, стероид препарат қўшилган гуруҳда эса тиреоид эпителий баландлиги, фолликуляр-коллоид индекс, коллоид резорбция вакуолалари ва ядро-цитоплазма нисбатининг изчил камайиши, стромал компонент улушининг нисбий ортиши, тиреоцитлар атрофияси ва склеротик жараёнлар кучайиши морфометрик кўрсаткичлар заминида асосланганлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг 2025 йил 8 октябрдаги 01/57-1-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика патологик анатомия бюросининг 2025 йил 6 ноябрдаги 21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қалқонсимон без морфометрик кўрсаткичларининг дори воситалари сонига боғлиқ ўзгариш қонуниятлари аниқланиши полипрагмазия билан боғлиқ тиреоид ўзгаришларни объектив баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: йилига 1 нафар беморни амбулатор ва стационар даволашга ажратиладиган 1 250 000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалади. Хулоса: аниқланган морфометрик мезонлар полипрагмазия шароитида қалқонсимон без ҳолатини миқдорий баҳолаш ва фармакотерапия хавфсизлигини назорат қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: яллиғланишга қарши препаратлар билан полипрагмазия шароитида қалқонсимон без тўқимасидаги иммуногистокимёвий текширишлар натижасида CD31, Ki-67, CD45 ва Bcl-2 маркерлари экспрессиясининг дори воситалари сони ошиб борган сари пасайиши, бу эса ҳужайраларнинг бўлиниш фаоллиги, иммун ҳужайралар иштироки,  антиапоптотик фаоллик ва ангиогенез жараёнларининг бир вақтда сусайишини акс эттириши исботланганлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг 2025 йил 8 октябрдаги 01/57-1-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика патологик анатомия бюросининг 2025 йил 6 ноябрдаги 21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланиш қалқонсимон без тўқимасидаги ҳужайравий ва томир ўзгаришларини морфологик ташхислаш аниқлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: йилига 1 нафар беморни амбулатор ва стационар даволашга ажратиладиган 1 250 000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалади. Хулоса: CD31, Ki-67, CD45 ва Bcl-2 маркерларини қўллаш полипрагмазия шароитида қалқонсимон без тўқимасидаги ҳужайравий ва томир ўзгаришларини эрта аниқлаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: назорат гуруҳидан тажриба гуруҳларига ўтиб борган сари кальцитонин экспрессиясининг пасайиши қалқонсимон без парафолликуляр C-ҳужайралари функционал фаоллигининг сусайиши сифатида баҳоланганлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг 2025 йил 8 октябрдаги 01/57-1-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика патологик анатомия бюросининг 2025 йил 6 ноябрдаги 21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: кальцитонин маркеридан фойдаланиш полипрагмазия шароитида парафолликуляр C-ҳужайраларнинг функционал ҳолатини баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: йилига 1 нафар беморни амбулатор ва стационар даволашга ажратиладиган 1 250 000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалади. Хулоса: кальцитонин экспрессиясини баҳолаш полипрагмазия шароитида парафолликуляр C-ҳужайралар функционал ҳолатининг сусайишини аниқлашнинг объектив мезони сифатида қўлланилиши мумкин.
Олинган натижалар юзасидан ишлаб чиқилган « Яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган дори воситалари полипрагмазиясида қалқонсимон безда юзага келадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни аниқлаш усули  » мавзусидаги услубий тавсияномани жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X94-сон хулосаси билан тасдиқланган
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish