Жалолова Гавҳар Сирожиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларда имплантация маркерларининг клиник-диагностик жиҳатлари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4382.
Илмий раҳбар: Шукуров Фархад Ишкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.03.01.
Расмий оппонентлар: Иргашева Севара Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Сайдазим Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларда BCL6 маркери экспрессиясининг клиник-диагностик ва прогностик аҳамиятини аниқлаш ҳамда унинг экспрессия даражасига асосланган ташхислаш, даволаш ва профилактика алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларда BCL6 маркерининг юқори экспрессияси эндометрий рецептивлигининг пасайиши, стромал яллиғланиш-фиброз ўзгаришлари ва имплантацион салоҳиятининг пасайиши билан боғлиқлиги аниқланган.
BCL6 иммуногистокимёвий маркери экспрессия даражаси асосида эндометрий рецептивлиги бузилиши ва унинг тикланиш эҳтимолини баҳоловчи прогнозлаш модели ишлаб чиқилиб, унинг диагностик-прогностик аҳамияти аниқланган (AUC=0,82; сезгирлик - 84%,  ўзига хослик – 80%).
BCL6 юқори экспрессияси, гормонал номутаносиблик ва эходопплерометрик гипоперфузия ўртасидаги боғлиқлик асосида эндометрий рецептивлиги бузилишининг комплекс диагностик мезонлари ишлаб чиқилиб, уларнинг патогенетик аҳамияти аниқланган;
BCL6 экспрессиясига асосланган эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепуштликни индивидуаллаштирилган ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилиб, унинг қўлланилиши BCL6 экспрессиясини пасайтириши, эндометрий ҳолатини яхшилаши ҳамда клиник ҳомиладорлик частотасини эрта репродуктив ёшда 47,5%, кеч репродуктив ёшда 30,0% га ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Репродуктив ёшдаги аёлларда эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепуштликни умумклиник, гормонал, эхографик-допплерометрик ва иммуногистокимёвий текширувлар орқали комплекс баҳолаш, BCL6 маркери экспрессияси асосида эндометрий рецептивлиги бузилишини прогнозлаш ҳамда рецептивликни тиклашга қаратилган патогенетик индивидуал ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тадқиқот натижалари асосида «Эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепуштликни ташхислаш, прогнозлаш ва профилактикасида инновацион усуллар» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган. Услубий қўлланма 2025 йил 26 майдааги № 05-25/596-t Эксперт кенгаш хулосаси билан тасдиқланган. Олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали ҳамда Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар акушерлик комплекси амалиётига жорий этилган. Олинган маьлумотларга асосан, эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларни наазорат қилиш ва бошқариш учун алгоритм ишлаб чиқилган.
биринчи илмий янгилик: эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларда BCL6 маркерининг юқори экспрессияси эндометрий рецептивлигининг пасайиши, стромал яллиғланиш-фиброз ўзгаришлари ва имплантацион салоҳиятининг пасайиши билан боғлиқлиги аниқланган ва унинг асосида “Эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепуштликни ташхислаш, прогнозлаш ва профилактикасида инновацион усуллар” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб у Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали 2025 йил 20 декабрдаги 133-сон буйруғи, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар акушерлик комплекси 2025 йил 23 декабрдаги 5425-3-55 ТВ/2025-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник Кенгаши томонидан 2026 йил 16 февралдаги 03/54-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларда BCL6 маркерининг юқори экспрессиясини аниқлаш орқали эндометрий рецептивлигининг пасайиши, стромал яллиғланиш-фиброз ўзгаришлари ва имплантацион салоҳият пасайишини эрта баҳолаш имконияти яратилди, бу эса имплантация муваффақиятсизлиги хавфини камайтириш, индивидуал даволаш-профилактика чораларини ўз вақтида қўллаш ҳамда репродуктив саломатликни яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларда BCL6 маркерининг юқори экспрессиясини эндометрий рецептивлиги пасайишининг иммуногистокимёвий белгиси сифатида мақсадли аниқлаш орқали такрорий гормонал таҳлиллар, эхографик-допплерометрик текширувлар ва самарасиз эмпирик даволаш усулларини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 300000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 27000000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларда BCL6 маркерининг юқори экспрессияси эндометрий рецептивлигининг пасайиши, стромал яллиғланиш-фиброз ўзгаришлари ва имплантацион салоҳият пасайиши билан боғлиқ ишончли иммуногистокимёвий белги эканлиги исботланиб, ушбу маркерни клиник амалиётда қўллаш бепуштликни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашга хизмат қилди.
иккинчи илмий янгилик: BCL6 иммуногистокимёвий маркери экспрессия даражаси асосида эндометрий рецептивлиги бузилиши ва унинг тикланиш эҳтимолини баҳоловчи прогнозлаш модели ишлаб чиқилиб, унинг диагностик-прогностик аҳамияти аниқланган ва унинг асосида “Эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепуштликни ташхислаш, прогнозлаш ва профилактикасида инновацион усуллар” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали 2025 йил 20 декабрдаги 133-сон буйруғи, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар акушерлик комплекси 2025 йил 23 декабрдаги 5425-3-55 ТВ/2025-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник Кенгаши томонидан 2026 йил 16 февралдаги 03/54-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: BCL6 иммуногистокимёвий маркери экспрессия даражаси асосида эндометрий рецептивлиги бузилиши ва унинг тикланиш эҳтимолини баҳоловчи прогнозлаш модели ишлаб чиқилди, бу эса бепушт аёлларда даволаш самарадорлигини олдиндан баҳолаш, индивидуал даволаш тактикасини эрта танлаш ва репродуктив натижаларни яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: BCL6 иммуногистокимёвий маркери экспрессия даражаси асосида ишлаб чиқилган прогнозлаш моделини қўллаш эндометрий рецептивлигининг тикланиш эҳтимолини олдиндан баҳолаш, даволаш тактикасини тўғри танлаш ва самарасиз даволаш курсларини қисқартириш имконини берганлиги сабабли ҳар бир бемор учун ўртача 450000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 40500000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: BCL6 иммуногистокимёвий маркери экспрессия даражаси асосида ишлаб чиқилган прогнозлаш модели эндометрий рецептивлиги бузилиши ва унинг тикланиш эҳтимолини баҳолашда диагностик-прогностик аҳамиятга эга эканлиги исботланиб, мазкур моделни клиник амалиётга жорий этиш бепушт аёлларда даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва клиник натижаларни яхшилашга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: BCL6 юқори экспрессияси, гормонал номутаносиблик ва эходопплерометрик гипоперфузия ўртасидаги боғлиқлик асосида эндометрий рецептивлиги бузилишининг комплекс диагностик мезонлари ишлаб чиқилиб, уларнинг патогенетик аҳамияти аниқланган ва унинг асосида “Эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепуштликни ташхислаш, прогнозлаш ва профилактикасида инновацион усуллар” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали 2025 йил 20 декабрдаги 133-сон буйруғи, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар акушерлик комплекси 2025 йил 23 декабрдаги 5425-3-55 ТВ/2025-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник Кенгаши томонидан 2026 йил 16 февралдаги 03/54-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: BCL6 юқори экспрессияси, гормонал номутаносиблик ва эходопплерометрик гипоперфузияни комплекс баҳолаш асосида эндометрий рецептивлиги бузилишини эрта ва аниқ ташхислаш имконияти яратилди, бу эса бепушт аёлларда имплантацион салоҳият пасайиши хавфини ўз вақтида аниқлаш, мақсадли даволаш чораларини танлаш ҳамда репродуктив саломатликни яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: BCL6 юқори экспрессияси, гормонал дисбаланс ва эходопплерометрик гипоперфузияга асосланган комплекс диагностик мезонларни жорий этиш орқали ташхислаш жараёнини тизимлаштириш, такрорий ва паст диагностик қийматга эга текширувларни камайтириш ҳамда клиник қарор қабул қилишни тезлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 350000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 31500000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: BCL6 юқори экспрессияси, гормонал номутаносиблик ва эходопплерометрик гипоперфузия ўртасидаги боғлиқлик эндометрий рецептивлиги бузилишининг комплекс диагностик мезонлари сифатида патогенетик аҳамиятга эга эканлиги исботланиб, ушбу мезонларни клиник амалиётга жорий этиш бепушт аёлларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: BCL6 экспрессиясига асосланган эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепуштликни индивидуаллаштирилган ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилиб, унинг қўлланилиши BCL6 экспрессиясини пасайтириши, эндометрий ҳолатини яхшилаши ҳамда клиник ҳомиладорлик частотасини эрта репродуктив ёшда 47,5%, кеч репродуктив ёшда 30,0% га ошириши аниқланган ва унинг асосида “Эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепуштликни ташхислаш, прогнозлаш ва профилактикасида инновацион усуллар” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали 2025 йил 20 декабрдаги 133-сон буйруғи, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар акушерлик комплекси 2025 йил 23 декабрдаги 5425-3-55 ТВ/2025-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник Кенгаши томонидан 2026 йил 16 февралдаги 03/54-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларни олиб боришни такомиллаштиришга қаратилган BCL6 маркери экспрессиясига асосланган персоналлаштирилган ташхислаш, даволаш ва профилактика алгоритми ишлаб чиқилди, бу эса эндометрий рецептивлигини тиклаш, имплантацион салоҳиятни ошириш, клиник ҳомиладорлик кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда репродуктив саломатликни сақлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларни олиб боришни такомиллаштиришга қаратилган BCL6 маркери экспрессиясига асосланган персоналлаштирилган ташхислаш, даволаш ва профилактика алгоритмини қўллаш орқали самарасиз даволаш схемалари, такрорий мурожаатлар, асоссиз терапевтик аралашувлар ва ортиқча мониторинг текширувларини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 600000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 54000000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: эндометрий дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларни олиб боришда BCL6 маркери экспрессиясига асосланган персоналлаштирилган ташхислаш, даволаш ва профилактика алгоритми клиник жиҳатдан самарали ёндашув эканлиги исботланиб, уни амалиётга жорий этиш эндометрий рецептивлигини тиклаш ва репродуктив натижаларни яхшилаш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish