Парпиев Жахонгир Илхомжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аудиторлик текширувларида аудиторларнинг профессионал мулоҳазаларини шакллантиришни такомиллаштириш” 08.00.08-Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5806
Илмий раҳбар: Холмирзаев Улуғбек Абдулазизович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01 
Расмий оппонентлар: Мақсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўлаев Умиджон Иброхимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аудиторлик текширувларида аудиторларнинг профессионал мулоҳазаларини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
аудиторлик хулосаларида аудиторлатнинг профессионал мулоҳазаларнинг аниқлиги, асосланганлиги, шаффофлиги, далилларнинг етарлилиги ва қарорларнинг объективлигини баҳолаш имконини берувчи кўп мезонли индикаторлар тизими ишлаб чиқилган;
аудит жараёнида скептик ёндашув даражасини аниқлашнинг кўп мезонли баҳолаш модели орқали паст ва юқори скептисизм ҳолатидаги баҳолар асосида скептисизмни кучайтиришга йўналтирилган илмий тавсиялар ишлаб чиқилган;
аудиторлик текширувларида когнитив таҳлил воситаларига асосланган ҳолда маълумотларни танлаш, қайта ишлаш, жараёнларни баҳолаш ва верификациялаш босқичларида юзага келадиган рискларни минимал даражага туширишга хизмат қилувчи профессионал мулоҳазаларни шакллантиришга қаратилган интеграллашган модел ишлаб чиқилган;
аудиторлик текширувларида қарор қабул қилиш сифатини ошириш мақсадида, риск омилларининг тўлиқ қамровли таҳлилига асосланган ва барча риск компонентларини ягона тизимда бирлаштирувчи механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аудиторлик текширувларида аудиторларнинг профессионал мулоҳазаларини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
аудиторлик хулосаларида аудиторлатнинг профессионал мулоҳазаларнинг аниқлиги, асосланганлиги, шаффофлиги, далилларнинг етарлилиги ва қарорларнинг объективлигини баҳолаш имконини берувчи кўп мезонли индикаторлар тизимидан фойдаланиш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 25-майдаги 122-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида аудиторлик қарорларини баҳолашда субъективлик даражаси сезиларли камайтирилиб, ҳар бир аудиторлик хулосасининг далилларга асосланганлиги, изчил ҳужжатлаштирилганлиги ва фойдаланувчилар учун тушунарлилик даражасини оширган;
аудит жараёнида скептик ёндашув даражасини аниқлашнинг кўп мезонли баҳолаш модели орқали паст ва юқори скептисизм ҳолатидаги баҳолар асосида скептисизмни кучайтиришга йўналтирилган илмий тавсиялар Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 25-майдаги 122-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида аудиторлар томонидан олиб бориладиган текширувларда далиллар етарлилиги, шубҳа остидаги фактларнинг тан олиниши, мустақиллик даражаси ва ҳужжатлаштиришнинг чуқурлиги каби мезонлар бўйича скептисизм ҳолатининг сифат ва миқдорий баҳоси таъминланган. Бу эса, ўз навбатида, аудит хулосаларининг ишончлилигини ошириб, фойдаланувчилар учун тақдим этилаётган ахборотнинг аниқлиги, шаффофлиги ва объективлигини сезиларли даражада кучайтирган;
аудиторлик текширувларида когнитив таҳлил воситаларига асосланган ҳолда маълумотларни танлаш, қайта ишлаш, жараёнларни баҳолаш ва верификациялаш босқичларида юзага келадиган рискларни минимал даражага туширишга хизмат қилувчи профессионал мулоҳазаларни шакллантиришга қаратилган интеграллашган моделни ишлаб чиқиш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 25-майдаги 122-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида аудиторлар томонидан олиб бориладиган текширувларда далилларни қиёсий таҳлил қилиш, номувофиқликларни аниқлаш, гипотетик ссенарийлар асосида қарорларни шакллантириш ва аудит рискларини баҳолаш имконияти сезиларли даражада ошган;
аудиторлик текширувларида қарор қабул қилиш сифатини ошириш мақсадида, риск омилларининг тўлиқ қамровли таҳлилига асосланган ва барча риск компонентларини ягона тизимда бирлаштирувчи механизмини ишлаб чиқиш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2026-йил 25-майдаги 122-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида аудиторлик фаолиятида ички, назорат, аниқлаш ва ташқи риск компонентлари ўзаро интеграциялашган тарзда баҳолаб борилишини таъминлаш, қарорларнинг асосланганлиги, далилларнинг етарлилиги ва профессионал мулоҳазаларнинг аниқлигини таъминловчи комплекс ёндашувни амалиётда самарали жорий этиш имконини яратган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish