Sayt test rejimida ishlamoqda

Анваров Жахонгир Абраловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тери лейшманиозининг тарқалганлиги, клиник хусусиятлари ва патогенетик даволашни такомиллаштириш», 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib900.
Илмий раҳбар: Ахмедова Мубарахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Касимов Илхамджан Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Фарход Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тери лейшманиозининг тарқалганлиги, клиник хусусиятлари ва патогенетик даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тери лейшманиозли беморларда лямблиоз, энтеробиоз, аскаридоз, гименолепидоз ҳамда микст паразитозларнинг таркиби баҳоланган;
тери лейшманиози билан касалланган беморларда ичак паразитозлари сабабли яллиғланишга хос цитокин ИЛ-4 миқдорининг ишонарли ортиши фонида ИНФ-γ миқдорининг камайиши аниқланган;
тери лейшманиозли беморларда касалликнинг кечиши ва оқибатларига ёндош ичак паразитозлари таъсири исботланган;
тери лейшманиозининг патогенетик давосида репаратив дори воситаси таъсирида ИЛ-4 миқдорининг пасайиши ҳамда ИНФ-γ миқдорининг ортиши сабабли яралар битиши даврининг қисқарганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тери лейшманиозининг тарқалганлиги, клиник хусусиятлари ва патогенетик даволашни такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тери лейшманиозини комплекс даволашда «Экдистен» дори воситасини қўллаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 январдаги 8 н-р/21-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма тери лейшманиози билан хасталанган беморларни патогенетик даволашни такомиллаштиришда экдистен дори воситасидан самарали фойдаланиш, касаллик давомийлигини қисқартириш, яраларнинг майин битиб, охирги қўпол чандиқ ҳосил бўлишини камайтириш, яллиғланишга хос цитокин ИЛ-4 ва ИНФ-γ миқдори қўрсаткичларини меъёрлаштириш имконини берган;
тери лейшманиозининг тарқалганлиги, клиник хусусиятлари ва патогенетик даволашни такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонаси, Самарқанд вилояти Ургут тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 апрелдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши экдистен билан даволанган беморларда назорат гуруҳидаги беморларга нисбатан яраларнинг битиш муддати қисқарганлиги, беморларда ИЛ-4 қиймати 3,6 пг/млгача пасайиши, стандарт даво олганларда эса ушбу қиймат 6,2 пг/мл, ИНФ-γ мувофиқ равишда 23,3 ва 19,8 пг/млгача ошиши ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish