Туйчиев Шавкатжон Шокирали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарнинг электрон савдо тизимларини рақамли платформалар асосида ривожлантиришни такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt7205
Илмий раҳбар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор; Кенжабаев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш корхоналарининг электрон савдо тизимларини рақамли платформалар асосида ривожлантириш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотлари савдо жараёнларини ташкилий-функсонал тузилмасининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш асосида тармоқланган инфратузилмада электрон савдо тизимини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, транспорт ва ахборот оқимини мувофиқлаштириш тенденсиялари аниқланган;
ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотлари савдо-сотиқ фаолиятининг устувор омилларини таснифлаш ва танлаш асосида электрон савдо жараёнларини бошқариш тизимини моделлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
тармоқланган инфратузилмада ишлаб чиқариш корхонаси маҳсулотлари электрон савдосини бошқарув тизимининг транспорт ҳаракати ва ахборот оқимлари операциялари молели ишлаб чиқилган ва ахборот ресурслари маълумотлар базаси шакллантирилган;
мебел ишлаб чиқариш корхонаси маҳсулотлари электрон савдосида транспорт ва ахборот оқимларини вақт ва майдон бўйича мослашувчан бошқарув тизими платформаси инфратузилмаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарнинг электрон савдо тизимларини рақамли платформалар асосида ривожлантиришга доир олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тармоқланган рақамли инфратузилмада электрон савдо самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ишлаб чиқариш корхоналарининг рақамли платформалар, маълумотлар оқимлари ва логистика тизимлари билан чуқур интеграцияси асосида транзаксия харажатларини камайтириш ҳамда савдо жараёнлари натижадорлигини ошириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Саноат-4.0 ва ижтимоий соҳа-5.0” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 448-сон маълумотномаси). Илмий янгилини жорий қилиш натижасида талабаларда рақамли платформалар асосида электрон савдо тизимларини ташкил этиш ва бошқариш, электрон савдо самарадорлигини иқтисодий баҳолаш, рақамли инфратузилма элементлари ўртасидаги интеграцион жараёнларни таҳлил қилиш ҳамда электрон савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган.
ишлаб чиқариш корхоналарининг электрон савдо жараёнларида рақамли инфратузилма параметрларига асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишнинг кўп омилли иқтисодий-аналитик моделини ишлаб чиқиш ҳамда платформа тезлиги (ПТ = 10–15%), транзаксия ишончлилиги (ТИ = 18–22%), логистика интеграцияси самарадорлиги (ЛИ = 12–17%) ва операцион харажатлар тежамкорлиги (ОХ = 8–10%)нинг миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифи “CОМФОРТ 777” МЧЖ ҳамда Наманган “ИТ Парк” филиали фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-июндаги 01-05-25-5571-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон савдо жараёнларини мониторинг қилиш ва бошқариш самарадорлиги ошган, платформа фаолияти кўрсаткичларини реал вақт режимида назорат қилиш имконияти яратилган, буюртмаларни қайта ишлаш муддати қисқарган, бошқарув қарорларини қабул қилиш сифати яхшиланган ҳамда корхоналарнинг электрон савдо фаолияти самарадорлигини оширишга эришилган.
тармоқланган рақамли инфратузилма асосида электрон савдо жараёнларини автоматлаштирилган мониторинг қилиш ва комплекс баҳолаш механизми маълумотларни қайта ишлаш тезлигини, бошқарув қарорларини қабул қилиш аниқлигини ошириш имкониятини илмий асослаш бўйича ишлаб чиқилган таклифи “CОМФОРТ 777” МЧЖ ҳамда Наманган “ИТ Парк” филиали фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-июндаги 01-05-25-5571-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон савдо жараёнларини реал вақт режимида мониторинг қилиш ва комплекс баҳолаш самарадорлиги ошган, ахборотларни қайта ишлаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнлари тезлашган, шунингдек, корхонада электрон савдо жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш ҳисобига йилига 167 млн сўм миқдорида иқтисодий самара олишга эришилган.
электрон савдо самарадорлигига таъсир этувчи асосий иқтисодий ва рақамли омилларни эконометрик моделлаштириш ҳамда ссенарийли прогнозлаш асосида 2030-йилгача тармоқланган рақамли инфратузилмада савдо натижадорлиги динамикасининг истиқболли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича илмий таклифлар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва электрон хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича устувор вазифаларни амалга оширишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган электрон ахборот алмашинуви ва рақамли хизматларни ривожлантириш тамойилларини амалиётга татбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-июндаги 01-05-25-5571-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон савдо самарадорлигининг 2030-йилгача бўлган ривожланиш истиқболларини илмий асосда прогнозлаш, стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш сифатини ошириш, рақамли платформалар асосида бизнес жараёнларини оптималлаштириш ҳамда корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш имконияти яратилган.