Умаров Умиджон Акрам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ХХ аср инглиз ва ўзбек болалар адабиётида характер ва рамз архетиплари тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3901.
Илмий раҳбар: Собирова Зарнигор Рахимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Адизова Ободон Истамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ражабова Раъно Зариповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср инглиз ва ўзбек болалар адабиёти намуналарида характер ҳамда рамз архетипларининг намоён бўлиш хусусиятлари, уларнинг бадиий-эстетик функсиялари ва қўлланиш механизмларини Ж.Роулинг ҳамда Х.Тўхтабоев асарлари мисолида қиёсий-типологик ва бадиий талқин асосида аниқлашдан ҳамда миллий-маданий ва умуминсоний мазмунини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
характер архетипларининг инсондаги жасорат, адолат, содиқлик, меҳнацеварлик, раҳм-шафқат каби кучли хусусиятларни ва ҳаддан ташқари ўзига ишонч, соддалик каби камчиликларни очиб беришда бирламчи қиймат касб этиши илк бор ХХ аср инглиз ва ўзбек болалар адабиёти мисолида аниқланган;
қаҳрамон архетипининг Ҳарри Поттер ва Ҳошимжон образларида икки хил модел асосида шаклланиши: Ҳаррида қаҳрамонлик ички куч, жасорат, содиқлик ва адолатпарварлик асосида, Ҳошимжонда эса синов ва тажрибалар жараёнида меҳнацеварлик, масъулият, қатъият ва адолат каби фазилатларнинг қарор топиши орқали намоён бўлиши, шунингдек, ҳар икки образда шахсий камолот, ўз машҳурлиги ва аҳамиятини англаб етиш каби инсоний фазилатлар ифодаси билан умумийлик ҳосил қилиши очиб берилган;
рамз архетипларининг адабий талқини, уларнинг ранглар, сонлар, шакллар, табиат элементлари, объектлар шаклида таснифланиши, оқ ранг архетипининг поклик, тозалик каби ижобий ва қўрқув, даҳшат каби салбий маъно акс эттириши, қора ранг архетипининг билим, куч, ақл ва навқиронлик каби ижобий ҳамда ёвузлик, қўрқув, сирлилик каби салбий маъно акс эттириши, уч ва тўрт сон архетипларининг мукаммаллик ҳамда хилма-хилликдаги бирлик тимсоли сифатида намоён бўлиши далилланган;
“Ҳаррй Поттер” асарида Ҳарри, Рон ва Гермиона учлик архетипи дўстлик ва ҳамкорликнинг аҳамиятини ифодалаб келиши, “Сариқ девни миниб” асарида эса Ҳошимжон, унинг дўсти Акром ва сеҳрли қалпоқча учлигида дўстлик, меҳр-мурувват ва ўзаро қўллаб-қувватлаш воқеланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср инглиз ва ўзбек болалар поэтикасида акс этган характер ва рамз архетипларини Ж.Роулинг ва Х.Тўхтабоев асарлари мисолида қиёсий-типологик жиҳатдан таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
характер архетипларининг инсондаги жасорат, адолат, содиқлик, меҳнацеварлик, раҳм-шафқат каби кучли хусусиятларни ва ҳаддан ташқари ўзига ишонч, соддалик каби камчиликларни очиб беришда бирламчи қиймат касб этиши илк бор ХХ аср инглиз ва ўзбек болалар адабиёти мисолида аниқланишига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024 йилларда АҚШ элчихонаси ҳамда Америка Кенгаши билан ҳамкорликда “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” хорижий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 2-апрелдаги №887/02-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотга оид илмий хулосалар, тавсиялар ва таклифлар ушбу лойиҳа дастурини бойитишга ҳамда унинг илмий қийматини оширишга хизмат қилган;
қаҳрамон архетипининг Ҳарри Поттер ва Ҳошимжон образларида икки хил модел асосида шаклланиши: Ҳаррида қаҳрамонлик ички куч, жасорат, содиқлик ва адолатпарварлик асосида, Ҳошимжонда эса синов ва тажрибалар жараёнида меҳнацеварлик, масъулият, қатъият ва адолат каби фазилатларнинг қарор топиши орқали намоён бўлиши, шунингдек, ҳар икки образда шахсий камолот, ўз машҳурлиги ва аҳамиятини англаб етиш каби инсоний фазилатлар ифодаси билан умумийлик ҳосил қилишига оид хулоса ва натижалардан Бухоро давлат университетида 2024-йилда бажарилган АЛ-662204396 “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 13-мартдаги №01-04/1683-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа инглиз ва ўзбек болалар адабиётида характер ва рамз архетипларининг қиёсий таҳлилига доир мулоҳазалар билан тўлдирилган;
рамз архетипларининг адабий талқини, уларнинг ранглар, сонлар, шакллар, табиат элементлари, объектлар шаклида таснифланиши, оқ ранг архетипининг поклик, тозалик каби ижобий ва қўрқув, даҳшат каби салбий маъно акс эттириши, қора ранг архетипининг билим, куч, ақл ва навқиронлик каби ижобий ҳамда ёвузлик, қўрқув, сирлилик каби салбий маъно акс эттириши, уч ва тўрт сон архетипларининг мукаммаллик ҳамда хилма-хилликдаги бирлик тимсоли сифатида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025-йилларда бажарилган “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контекстологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 23-майдаги №04/11-6461-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа инглиз ва ўзбек болалар адабиётида рамз архетипларининг қиёсий таҳлили, таснифланиши, муштараклиги, ўзига хослигини аниқлаш билан боғлиқ бўлган илмий мулоҳазалар билан тўлдирилган;
“Ҳаррй Поттер” асарида Ҳарри, Рон ва Гермиона учлик архетипи дўстлик ва ҳамкорликнинг аҳамиятини ифодалаб келиши, “Сариқ девни миниб” асарида эса Ҳошимжон, унинг дўсти Акром ва сеҳрли қалпоқча учлигида дўстлик, меҳр-мурувват ва ўзаро қўллаб-қувватлаш воқеланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Илм дунёси”, “Долзарб мавзу”, “Ҳаёт мактаби”, “Халқ фикри” телекўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 30-январдаги №01-09-53 сонли маълумотномаси). Натижада, архетипларнинг бадиий хусусиятлари, таснифланиши ва этимологиясига доир илмий қарашлар кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, телетомошабинларда ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва миллий маънавиятни юксалтиришга, ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни кучайтиришга туртки бўлган.