Мусахонов Зайниддинхон Мухторхоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мураккаб геоморфологик шароитларда эндоген маъданлашувнинг башоратлаш-қидирув моделини ишлаб чиқиш (Бойсун тоғлари Сангардак майдони мисолида)”, 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/GM284.
Илмий раҳбар: Гоипов Акрам Байрамович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.31/2025.27.12.GM.02.01.M.
Расмий оппонентлар: Турапов Мирали Камалович - геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Тоғаев Исомиддин Сафарович - геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Ўзбек геология қидирув” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бойсун тоғлари Сангардак майдони мисолида эндоген маъданлашувнинг башоратлаш-қидирув моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мураккаб рельеф ва ландшафт шароитли ҳудудлар учун суперспектрал космик суратларни қайта ишлаш услубиёти яратилган;
олтин маъданлашувининг вольфрам ва мис (Au-W-Cu) билан геокимёвий боғлиқлиги аниқланиб, Cангардак майдонида ушбу геокимёвий боғлиқликлар олтин маъданлашувининг қидирув мезонларидан бири сифатида асосланган;
Бойсун тоғлари мисолида эндоген маъданлашувнинг комплекс башорат-қидирув модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бойсун тоғлари Cангардак майдони мураккаб геоморфологик шароитларида эндоген маъданлашувнинг башоратлаш-қидирув моделини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
мураккаб геоморфологик ва ландшафт шароитларида эндоген маъданлашувни башоратлаш учун геологик, космогеологик ва геокимёвий маълумотларни комплекс таҳлил қилиш услубияти “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил
25 сентябрдаги 08-1319-сонли маълумотномаси). Натижада, Бойсун тоғлари, хусусан, Cангардак майдонида олтин-полиметалл маъданлашувини башоратлаш ва қидириш ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Cангардак майдонининг геологик-структуравий, космогеологик ва геокимёвий маълумотларини 3Д моделлаштириш ҳамда Grade Copilot сунъий интеллект воситаси ёрдамида комплекс таҳлил қилиш асосида аниқланган 5 та истиқболли позициялар “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 25 сентябрдаги 08-1319-сонли маълумотномаси). Натижада, мураккаб ландшафт шароитида геология-қидирув ишларини олиб бориш имконини берган;
Cангардак майдонида аниқланган геологик-структуравий ва космогеологик белгилар ҳамда қидирув мезонлари “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 25 сентябрдаги 08-1319-сонли маълумотномаси). Натижада, олтин полиметалл маъданлашувини аниқлашга йўналтирилган геология-қидирув ишларини мақсадли олиб бориш имконини берган;
Сангардак майдонида геологик, космогеологик ва геокимёвий индикаторларни интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган башоратлаш-қидирув модели “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 25 сентябрдаги 08-1319-сонли маълумотномаси). Натижада, олтин-полиметалл маъданлашувининг истиқболли йўналишларини белгилаш, кейинги қидирув ишларини ташкил этиш ва минерал хомашё базасини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish