Болтабоев Абдуғани Мамировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг психологик механизмлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/P1163.
Илмий раҳбар: Ғофуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Займетов Ҳусан Авасхонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор, Жумабаев Тимур Жалгасбаевич, психология фанлари бўйича (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг психологик механизмларини ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришда миллий бирликка интилиш ва бағрикенглик сифатларини ахлоқий бурч ҳиссига боғлиқ ҳолда ривожланишига эришиш муҳимлиги туфайли “ижтимоий ҳамжиҳатлик”, “миллий идентификация” компонентлари устувор психологик механизм эканлиги исботланган;
ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда турли миллат вакиллари билан миллий идентификация шахс ташаббускорлигини фаоллашувига ҳамжиҳатлик мақсадга интилувчанликни кучайтириб ижтимоий толерантликка интилишни кучайтирганлиги туфайли иродавий сифатлар устувор характерга эга эканлиги исботланган;
ўқувчиларнинг ҳаётий қадриятлари шахснинг ўзини ривожлантиришга интилиши ижтимоий ҳамжиҳатликни, маънавий қониққанлик ва ижтимоий фаол алоқалар эса миллий идентификацияни кучайтиришига асосланиб ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг психологик механизмлари мотивацион, когнитив, эмоционал хусусиятлар ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган блокка интегратив таъсир усулларини киритиш асосида ахлоқий ҳисларни устуворлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг психологик механизмлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ўқувчиларнинг ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришда миллий бирликка интилиш ва бағрикенглик сифатларини ахлоқий бурч ҳиссига боғлиқ ҳолда ривожланишига эришиш муҳимлиги туфайли “ижтимоий ҳамжиҳатлик”, “миллий идентификация” компонентлари устувор психологик механизм эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-409a-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-409-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг психологик қонуниятлари аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда турли миллат вакиллари билан миллий идентификация шахс ташаббускорлигини фаоллашувига ҳамжиҳатлик мақсадга интилувчанликни кучайтириб ижтимоий толерантликка интилишни кучайтирганлиги туфайли иродавий сифатлар устувор характерга эга эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-409a-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-409-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ватанпарварлик    туйғусини шакллантиришга таъсир этувчи омиллар самарадорлиги асослаб берилган;
ўқувчиларнинг ҳаётий қадриятлари шахснинг ўзини ривожлантиришга интилиши ижтимоий ҳамжиҳатликни, маънавий қониққанлик ва ижтимоий фаол алоқалар эса миллий идентификацияни кучайтиришига асосланиб ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-409a-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-409-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришни тадқиқ қилишга оид психодиагностик текширувлар амалга оширилган ва тизимлаштирилган;
ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг психологик механизмлари мотивацион, когнитив, эмоционал хусусиятлар ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган блокка интегратив таъсир усулларини киритиш асосида ахлоқий ҳисларни устуворлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-409a-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-409-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish