Ахмедова Махира Султанбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уюшмаган ёшлар ижтимоий мослашувининг психологик детерминантлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1135.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Мухтаров Отабек Шухратжанович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уюшмаган ёшлар ижтимоий мослашувининг психологик детерминантларини аниқлаштириш асосида уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уюшмаган ёшларнинг оилавий муносабатларидаги дифференциал тафовутларга кўра ажрашган ёшлар орасида ўзлари вояга етган оила типи (тўлиқ, ажрашган, бева)га боғлиқ ҳолда ижтимоий назоратнинг кучли, фуқаролик никоҳидаги ёшлар орасида эса суст ифодаланиши атрофдагиларни идрок қилиш даражасига таъсир сабабли уларнинг ижтимоий мослашувида ташқи назорат, эмоционал комфорт, бошқаларни қабул қилиш хусусиятларига устувор характерга эга эканлиги исботланган;
уюшмаган ёшларнинг низоли вазиятлардаги рақобат усули ташқи назоратга идентив кечиши, ҳамкорли усули ўзини қабул қилиш даражасини кучайтириб, шахснинг ўзига салбий муносабатини пасайтириши, компромисс усули мослашганликни камайтириши, ён бериш усули адаптив хусусиятларни яққол намоён бўлишига олиб келиши, мослашиш усули эса ички назоратга тескари таъсир этиши аниқланган;
уюшмаган ёшларнинг ижтимоий мослашувида оилавий ва шахслараро муносабатлардаги интерналликнинг эскапизм, бошқаларни қабул қилмаслик, ички назорат билан тескари боғланишларга эгалиги туфайли субъектив локус назоратининг усутвор хусусиятлари муҳим психологик детерминант эканлиги далилланган;
уюшмаган ёшларнинг ижтимоий мослашувида позитив кечинмалар устуворлик ва эскапизм билан детерминациялашиб, ўзига хос тарзда ёшларнинг “пассив ҳаёт тарзи”ни, негатив кечинмалар эргашувчанликни, хавотирли-депрессив кечинмалар динамикаси эса ўзини-ўзи қабул қилмасликни кучайтираётганлигига асосланиб дифференциал эмоцияларнинг устувор жиҳатлари муҳим психологик детерминант эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Уюшмаган ёшлар ижтимоий мослашувининг психологик детерминантлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
уюшмаган ёшларнинг оилавий муносабатларидаги дифференциал тафовутларга кўра ажрашган ёшлар орасида ўзлари вояга етган оила типи (тўлиқ, ажрашган, бева)га боғлиқ ҳолда ижтимоий назоратнинг кучли, фуқаролик никоҳидаги ёшлар орасида эса суст ифодаланиши атрофдагиларни идрок қилиш даражасига таъсир сабабли уларнинг ижтимоий мослашувида ташқи назорат, эмоционал комфорт, бошқаларни қабул қилиш хусусиятларига устувор характерга эга эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Ижтимоий психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-июндаги ПМ-179a-сон маълумотномаси). Натижада уюшмаган ёшларнинг оилавий муносабатларини ижтимоий мослашув даражасига таъсирини аниқлаш имконияти яратилган;
уюшмаган ёшларнинг низоли вазиятлардаги рақобат усули ташқи назоратга идентив кечиши, ҳамкорли усули ўзини қабул қилиш даражасини кучайтириб, шахснинг ўзига салбий муносабатини пасайтириши, компромисс усули мослашганликни камайтириши, ён бериш усули адаптив хусусиятларни яққол намоён бўлишига олиб келиши, мослашиш усули эса ички назоратга тескри таъсир этиши аниқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Ижтимоий психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-июндаги ПМ-179a-сон маълумотномаси). Натижада уюшмаган ёшларнинг низоли вазиятлардаги хулқ-атвор стратегияси ва ижтимоий мослашув даражаси орасидаги боғлиқликнинг дифференциал фарқлари сослаб берилган.
уюшмаган ёшларнинг ижтимоий мослашувида оилавий ва шахслараро муносабатлардаги интерналликнинг эскапизм, бошқаларни қабул қилмаслик, ички назорат билан тескари боғланишларга эгалиги туфайли субъектив локус назоратининг усутвор хусусиятлари муҳим психологик детерминант эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Ижтимоий психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-июндаги ПМ-179a-сон маълумотномаси). Натижада уюшмаган ёшлар ижтимоий мослашувига субъектив локус назоратининг таъсирини аниқлаш имконияти яратилган.
уюшмаган ёшларнинг ижтимоий мослашувида позитив кечинмалар устуворлик ва эскапизм билан детерминациялашиб, ўзига хос тарзда ёшларнинг “пассив ҳаёт тарзи”ни, негатив кечинмалар эргашувчанликни, хавотирли-депрессив кечинмалар динамикаси эса ўзини-ўзи қабул қилмасликни кучайтираётганлигига асосланиб дифференциал эмоцияларнинг устувор жиҳатлари муҳим психологик детерминант эканлиги исботланганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Ижтимоий психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-июндаги ПМ-179a-сон маълумотномаси). Натижада уюшмаган ёшлар ижтимоий мослашувининг дифференциал эмоциялар билан боғлиқ жиҳатларини тадқиқ этиш асосида уларнинг ижтимоий мослашув даражасини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.