Амонова Санобар Хамиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Талабаларда копинг-стратегия шаклланишининг психологик хусусиятлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P848.
Илмий раҳбар: Файзиев Зоҳиддин Ҳасанбоевич, психология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), дотсент; Ғайбуллаев Аъзам Ахадович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда копинг-стратегия шаклланишининг психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда унинг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда копинг-стратегияларнинг дифференциал намоён бўлиши ижтимоий-демографик ва таълимий шароитлар билан боғлиқ эканлигига асосланиб, қизларда ижтимоий ёрдам излашнинг фаолроқ ифодаланиши, юқори босқич талабаларида муаммони ҳал қилишнинг кучайиб муаммодан қочишнинг пасайиши, шаҳар муҳитида фаол муаммо ечишнинг нисбатан устунлиги ҳамда ижтимоий ёрдамдан фойдаланишнинг ҳудудий коммуникатив тажрибага кўра фарқланиши аниқланган;
муаммони ҳал қилиш стратегиясининг иродавий матонат, вазиятни енгиб ўтиш, оқилона ҳаракат, режалаштириш, моделлаштириш, дастурлаш, натижаларни баҳолаш, ҳамкорлик ва масъулиятлилик билан мусбат уйғунлиги, ижтимоий ёрдам излашнинг мадад истаги, ҳамкорлик, жипслилик, киришувчанлик ва самимийлик билан алоқадорлиги ҳамда муаммодан қочишнинг назорат, мустақиллик ва фаол регуляция билан тескари, чекиниш хулқи билан бир йўналишда намоён бўлиши эмпирик жиҳатдан далилланган;
талабаларда копинг-стратегия шаклланишини копинг-стратегик, иродавий-эмоционал, когнитив-регулятив, низоли-коммуникатив ва ижтимоий-гуруҳий блокларнинг ўзаро таъсири орқали изоҳловчи консептуал-психологик модел ишлаб чиқилиб, конструктив копингнинг шахсий бошқарув ресурслари ҳамда қўллаб-қувватловчи ижтимоий муҳит билан биргаликда шаклланиши асосланган;
талабаларда конструктив копингни ривожлантириш учун муаммони конкретлаштириш, вазиятни реал баҳолаш, муқобил ечимларни ишлаб чиқиш, ёрдамни мақсадли сўраш, қарор оқибатларини таҳлил қилиш ва чекинувчи реакцияларни бажарилиши мумкин бўлган фаол қадамлар билан алмаштиришга қаратилган psixokorreksion дастур ишлаб чиқилиб, унинг муаммони ҳал қилиш, ижтимоий ёрдам излаш, иродавий матонат, вазиятни енгиб ўтиш ва оқилона ҳаракатни кучайтириши ҳамда муаммодан қочиш ва журъатсизликни камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда копинг стратегия шаклланишининг психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда копинг-стратегияларнинг дифференциал намоён бўлиши ижтимоий-демографик ва таълимий шароитлар билан боғлиқ эканлигига асосланиб, қизларда ижтимоий ёрдам излашнинг фаолроқ ифодаланиши, юқори босқич талабаларида муаммони ҳал қилишнинг кучайиб, муаммодан қочишнинг пасайиши, шаҳар муҳитида фаол муаммо ечишнинг нисбатан устунлиги ҳамда ижтимоий ёрдамдан фойдаланишнинг ҳудудий коммуникатив тажрибага кўра фарқланиши аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-492-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-492a-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда копинг-стратегия шаклланишининг илмий-назарий асослари, психологик мазмуни ва детерминантлари тизимли таҳлил қилинган;
муаммони ҳал қилиш стратегиясининг иродавий матонат, вазиятни енгиб ўтиш, оқилона ҳаракат, режалаштириш, моделлаштириш, дастурлаш, натижаларни баҳолаш, ҳамкорлик ва масъулиятлилик билан мусбат уйғунлиги, ижтимоий ёрдам излашнинг мадад истаги, ҳамкорлик, жипслилик, киришувчанлик ва самимийлик билан алоқадорлиги ҳамда муаммодан қочишнинг назорат, мустақиллик ва фаол регуляция билан тескари, чекиниш хулқи билан бир йўналишда намоён бўлиши эмпирик жиҳатдан далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-492-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-492a-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда муаммони ҳал қилиш, ижтимоий ёрдам излаш ва муаммодан қочиш стратегияларининг жинс, таълим босқичи, яшаш муҳити ҳамда ҳудудий мансублик бўйича қиёсий-эмпирик хусусиятлари аниқланган;
талабаларда копинг-стратегия шаклланишини копинг-стратегик, иродавий-эмоционал, когнитив-регулятив, низоли-коммуникатив ва ижтимоий-гуруҳий блокларнинг ўзаро таъсири орқали изоҳловчи консептуал-психологик модел ишлаб чиқилиб, конструктив копингнинг шахсий бошқарув ресурслари ҳамда қўллаб-қувватловчи ижтимоий муҳит билан биргаликда шаклланиши асосланганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-492-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-492a-сон маълумотномаси). Натижада асосий копинг-стратегияларнинг енгиб ўтувчи хулқ, ўзини-ўзи бошқариш, низоли вазиятлардаги хулқ услублари ва гуруҳий ижтимоий-психологик муҳит кўрсаткичлари билан корреляцион алоқадорликлари очиб берилган;
талабаларда конструктив копингни ривожлантириш учун муаммони конкретлаштириш, вазиятни реал баҳолаш, муқобил ечимларни ишлаб чиқиш, ёрдамни мақсадли сўраш, қарор оқибатларини таҳлил қилиш ва чекинувчи реакцияларни бажарилиши мумкин бўлган фаол қадамлар билан алмаштиришга қаратилган psixokorreksion дастур ишлаб чиқилиб, унинг муаммони ҳал қилиш, ижтимоий ёрдам излаш, иродавий матонат, вазиятни енгиб ўтиш ва оқилона ҳаракатни кучайтириши ҳамда муаммодан қочиш ва журъатсизликни камайтириши исботланганлигига оид илмий-амалий натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-492-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-492a-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда конструктив копинг-стратегияларни шакллантиришга қаратилган psixokorreksion дастур ишлаб чиқиш, уни тажриба-синовдан ўтказиш ва самарадорлигини баҳолаш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.