Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайкулов Атабек Тиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут бези саратонининг Ўзбекистондаги эпидемиологик хусусиятлари», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib279.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Аброрбек Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Бахром, тиббиёт фанлари доктори; Хасанов Шавкат Ризаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.Н.Блохин номидаги онкология миллий тиббий тадқиқот маркази» ФДБМ (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда аёллар орасида сут бези саратонини эрта ташхислашнинг комплекс тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут бези саратони билан хасталанган аёллар соч толаларидаги темир, рух, кабальт ва хлор микроэлементлари миқдорининг ўзгаришлари касаллик ривожланишининг биомаркерлари бўлиб хизмат қилиши асосланган;
онкологик хабардорликка эга аёллар орасида гинекологик анамнез, яшаш муҳити ва ижтимоий ҳолатига оид мультиомилларни умумлаштирувчи скрининг дастури асосида сут бези саратонини баҳолаш имкони очиб берилган;
Жануби-шарқий Оролбўйи ҳудуди аҳолиси орасида СБС билан касалланиш, экзоген омиллар cўнг эндоген омиллар билан боғлиқлиги биокимёвий текширувлар ҳамда анамнестик таҳлиллар асосида исботланган;
микроэлемент статуси ва аёллар соматик ҳолатини умумлаштирувчи персонал башоратлаш ҳамда сут бези сартони ривожланиши юқори хавф гуруҳларини шакллантирувчи мультиомилли ёндашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сут бези саратонининг Ўзбекистонда эпидемиологик хусусиятларини такомиллаштиришни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сут бези саратонининг муаммолари, эрта ташхисоти ва профилактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 13 мартдаги 8н-д/154-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сут бези саратонининг, муаммолари, эрта ташхислаш ва олдини олишнинг стратегик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
сут бези саратонининг Ўзбекистонда эпидемиологик хусусиятларини такомиллаштириш сифатини яхшилашнинг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм, Бухоро ва Қорақолпоғистон Республикаси филиалларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 2 июлдаги 8н-з/125-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сут бези саротони эрта эпидемилогик таҳлили масалаларини ечиш, касалликни эрта ташхислаш ва даволаш старатегиясини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish