Абдусаломов Улуғбек Саттаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чақириққача ҳарбий таълим йўналишида талабаларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”. 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/P1066.
Илмий раҳбар: Махмудова Зулфия Мехмоновна, психология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Займетов Ҳусан Авасхонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумабаев Тимур Жалгасбаевич, психология фанлари бўйича (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чақириққача ҳарбий таълим йўналишида талабаларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг иродавий сифатларини шакллантиришда ўқув машғулотларига мослашиш иродавий зўр бериш талаб этганлиги боис матонатлиликни ривожланишига олиб келганлиги туфайли таълим босқичига боғлиқ индикаторлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг иродавий сифатларини шакллантиришда таълим жараёнидаги ҳарбий-тактик машғулотларда ўз зиммасига жавобгарликни олиш, мақсадда интилувчанлик ва ташаббускорлик билан интегратив ривожланишига асосланиб масъулиятлилик ва қатъиятлиликнинг намоён бўлиши ёшга оид хусусият эканлиги далилланган, ўсмир ёшларда интернетдан фойдаланишда зўриқиш-бўшашиш ва ҳиссий беқарорлик ошиши натижасида, нотўғри маълумотларга, зарарли контентга осон тушиши ҳамда экстернал локус назорат шаклланиши исботланган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг иродавий сифатларини шакллантиришда шахсдаги экстроверсия қатъиятлилик ва бардошлиликни, интроверсия эса ўзини бошқариш ва масъулиятлиликни ўзаро уйғун намоён бўлишига асосланиб индивидуал-типологик хусусиятлар устувор характерга эга эканлиги далилланган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг иродавий сифатларини шакллантириш учун мақсадга интилиш, жасорат, матонат, ташаббускорлик, чидамлилик хусусиятларига устуворлик бериш муҳимлиги туфайли psixokorreksion фаолиятда интегратив моделни қўллаш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Чақириққача ҳарбий таълим йўналишида талабаларда иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг иродавий сифатларини шакллантиришда ўқув машғулотларига мослашиш иродавий зўр бериш талаб этганлиги боис матонатлиликни ривожланишига олиб келганлиги туфайли таълим босқичига боғлиқ индикаторлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-413a-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-413-сонли маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг иродавий сифатларини шакллантиришда таълим жараёнидаги ҳарбий-тактик машғулотларда ўз зиммасига жавобгарликни олиш, мақсадда интилувчанлик ва ташаббускорлик билан интегратив ривожланишига асосланиб масъулиятлилик ва қатъиятлиликнинг намоён бўлиши ёшга оид хусусият эканлиги далилланган, ўсмир ёшларда интернетдан фойдаланишда зўриқиш-бўшашиш ва ҳиссий беқарорлик ошиши натижасида, нотўғри маълумотларга, зарарли контентга осон тушиши ҳамда экстернал локус назорат шаклланиши исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-413a-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-413-сонли маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида иродавий сифатларни шакллантиришга оид психодиагностик текширувларни амалга ошириш ва тизимлаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг иродавий сифатларини шакллантиришда шахсдаги экстроверсия қатъиятлилик ва бардошлиликни, интроверсия эса ўзини бошқариш ва масъулиятлиликни ўзаро уйғун намоён бўлишига асосланиб индивидуал-типологик хусусиятлар устувор характерга эга эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-413a-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-413-сонли маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида иродавий сифатларни шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар таҳлил қилинган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг иродавий сифатларини шакллантириш учун мақсадга интилиш, жасорат, матонат, ташаббускорлик, чидамлилик хусусиятларига устуворлик бериш муҳимлиги туфайли psixokorreksion фаолиятда интегратив моделни қўллаш зарурати исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-413a-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-413-сонли маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида иродавий сифатларни шакллантиришга мўлжалланган психологик тренинг дастурлари ишлаб чиқилган ва самарадорлиги баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish