Мангитбаева Зайфун Узакбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ҳозирги қорақалпоқ тилида кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг структур-семантик таҳлили, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4823.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмайлович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.16.01.
Расмий оппонентлар: Қарлибаева Гулмира Эрмекбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сейдуллаева Даригул Юлдашбаевна, филология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ тилида кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг структур-семантик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг компонентлари ўртасидаги семантик-синтактик алоқаларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ тилидаги кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг икки компонентли қўшма гаплардан фарқли мустақил структур-семантик хусусиятларга эга мураккаб синтактик қурилма эканлиги, предикатив бирликларнинг грамматик, семантик ва коммуникатив муносабатлар асосида яхлит мазмуний бутунликни ҳосил қилиши асосланган;
кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг уюшиқ ва уюшмаган турлари структур-семантик ҳамда коммуникатив мезонлар асосида фарқланиб, компонентларнинг грамматик тенглиги ҳар доим ҳам уларнинг семантик тенглигини англатмаслиги далилланган;
қорақалпоқ тилидаги кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг боғловчили, боғловчисиз ва аралаш боғланиш хусусиятлари аниқланиб, da/de, бирақ, ал боғловчилари, -п равишдош шакли ва оҳангнинг компонентлараро муносабатларни ифодалашдаги функсионал-семантик вазифалари очиб берилган;
уюшиқ ва уюшмаган кўп компонентли боғланган қўшма гапларда предикатив бирликларнинг структур-семантик блокларга бирлашиши, икки компонентнинг ягона мазмуний бирлик сифатида учинчи компонент билан муносабатга киришиши натижасида бинар структуранинг шаклланиши исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда эришилган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ тилидаги кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг икки компонентли қўшма гаплардан фарқли мустақил структур-семантик хусусиятларга эга мураккаб синтактик қурилма эканлиги, предикатив бирликларнинг грамматик, семантик ва коммуникатив муносабатлар асосида яхлит мазмуний бутунликни ҳосил қилиши асосланганлигига доир назарий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик манзарасини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 22-сентябрдаги № 564/2-сонли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фолклори матнларидаги кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг структур-семантик хусусиятлари ва этномаданий консептларни ифодалашдаги ўрнини ёритиш имкониятлари кенгайиб, лойиҳанинг илмий-назарий мазмуни янги синтактик таҳлиллар билан бойитилган.
кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг уюшиқ ва уюшмаган турлари структур-семантик ҳамда коммуникатив мезонлар асосида фарқланиб, компонентларнинг грамматик тенглиги ҳар доим ҳам уларнинг семантик тенглигини англатмаслиги далилланганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 22-сентябрдаги № 563/2-сонли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фолклори ва бадиий адабиёт намуналаридаги кўп компонентли қўшма гапларнинг синтактик тузилиши, уюшиқ ва уюшмаган компонентларнинг грамматик-семантик муносабатлари ҳамда матнларнинг мазмуний яхлитлигини изоҳлаш имкониятлари кенгайиб, лойиҳанинг илмий мазмуни янги лингвистик таҳлиллар билан бойитилган.
қорақалпоқ тилидаги кўп компонентли боғланган қўшма гапларнинг боғловчили, боғловчисиз ва аралаш боғланиш хусусиятлари аниқланиб, da/de, бирақ, ал боғловчилари, -п равишдош шакли ва оҳангнинг компонентлараро муносабатларни ифодалашдаги функсионал-семантик вазифалари очиб берилганлигига доир илмий хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда амалга оширилган F3-2016-0908165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 22-сентябрдаги № 378-сонли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги мураккаб синтактик қурилмаларни ўргатиш, боғловчи воситаларнинг грамматик-семантик вазифаларини тушунтиришга оид методик ёндашувлар янги илмий маълумотлар билан бойитилиб, она тили ва адабиётини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.
уюшиқ ва уюшмаган кўп компонентли боғланган қўшма гапларда предикатив бирликларнинг структур-семантик блокларга бирлашиши, икки компонентнинг ягона мазмуний бирлик сифатида учинчи компонент билан муносабатга киришиши натижасида бинар структуранинг шаклланиши исботланганлиги хусусидаги қарашлардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Хабар”, “Она тилим” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлаш жараёнида зарур манба сифатида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 26-декабрдаги 05-22.768-сонли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилининг мураккаб фикрларни изчил ва мазмунан яхлит ифодалаш имкониятларини ёритиш орқали она тилига ҳурмат, миллий ўзликни англаш ва миллий қадриятларга эҳтиромни тарғиб этишга қаратилган кўрсатувларнинг илмий-маърифий мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish