Эрназаров Ортикбой Ғойибназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уч шохли нeрв нeвралгияси билан оғриган бeморларни диффeренциал даволаш, замонавий ташхислаш ва ҳаёт сифатини баҳолаш» 14.00.21 – Стоматология 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.1.PhD/Tib5588.
Илмий раҳбарлар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Алишер Умурзақович, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Ырысов Кенешбек Бакирбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон); Амануллаев Рустам Азимжанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожик Давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уч шохли нерв невралгияси билан касалланган беморларда нерв зарарланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда дифференциал ёндашувни қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилаш ва невралгия оғирлигига қараб ҳаёт сифатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уч шохли нерв невралгияси ва унинг одонтоген шаклларининг клиник-диагностик хусусиятлари аниқланиб, ушбу касаллик клиник белгиларининг яққоллиги билан ёндош соматик патологиянинг 40,5% ҳолатда учраши ўртасидаги боғлиқлик асосланган:
уч шохли нерв невралгиянинг оғирлик даражаси, давомийлиги ва оғриқ синдроми жадаллигини комплекс баҳолаш асосида 32,2% ҳолатда консерватив, 67,8% ҳолатда жарроҳлик даволаш усулларини табақалаштириб танлаш мезонлари ишлаб чиқилган:
микроваскуляр декомпрессия оғриқ синдромини барқарор бартараф этиши, қайталанишлар сонини камайтириши ва уч шохли нервнинг функционал ҳолатини сақлаб қолиши ҳисобига анъанавий деструктив аралашувларга нисбатан юқори — 95% клиник самарадорликни таъминлаши исботланган:
табақалаштирилган даволаш тактикасини қўллаш уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини 85,4% га яхшилаши асосланган:
тадқиқот натижаларининг ишончлилиги объектив клиник ва неврологик текширувлар, рентгенологик, электронейромиографик (ЭНМГ), мультиспирал компьютер томография (МСКТ) ва магнит-резонанс томография (МРТ), шу жумладан 3D FIESTA режимидаги текширув натижалари, беморларнинг сўровнома маълумотлари ҳамда олинган натижаларнинг замонавий статистик усуллар асосида таҳлил қилиниши билан тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларни дифференциал даволаш, замонавий ташхислаш ва ҳаёт сифатини баҳолаш» мавзусидаги илмий иш натижалари асосида 2 та услубий тавсиянома Соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган.
«Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларни ҳаёт сифатини баҳолаш орқали замонавий ташхислаш ва даволаш услублари» услубий тавсияномаси (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2025-йил 24-мартдаги 03-25\530т-сон маълумотномаси) Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Навоий кон-металлургия комбинати тиббиёт-санитария бўлимида ва Тошкент давлат стоматология институтида Соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган. «Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларда ҳаёт сифатини баҳолаш сўровномасини қўллаш услуби» услубий тавсияномаси (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2025-йил 22-декабрдаги 02-25\830т-сон маълумотномаси) Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Навоий кон-металлургия комбинати тиббиёт-санитария бўлимида Соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган.
Биринчи илмий янгилик: Уч шохли нерв невралгияси ва унинг одонтоген шаклларининг клиник-диагностик хусусиятлари аниқланиб, касаллик клиник белгиларининг яққоллиги билан ёндош соматик патология мавжудлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосланган.Олинган натижалар «Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш орқали замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари» ҳамда «Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш сўровномасини қўллаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур илмий янгилик Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 8 августдаги 86-сон буйруқ), Навоий кон-металлургия комбинати тиббий-санитария бўлими (2025 йил 18 августдаги 284-сон буйруқ) ва Тошкент давлат стоматология институти (2025 йил 6 августдаги 49-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сон ягона хулосаси билан тасдиқланган.Ижтимоий самарадорлиги: Уч шохли нерв невралгияси ва унинг одонтоген шаклларига хос клиник-диагностик хусусиятларни, шунингдек, ёндош соматик патологияларни ҳисобга олиш касалликни ўз вақтида ва тўғри ташхислашга, диагностик хатоларни камайтиришга ҳамда беморга мос даволаш тактикасини танлашга ёрдам беради. Бу оғриқ синдромини назорат қилиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.Иқтисодий самарадорлиги: Касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари ва ёндош соматик патологияларни инобатга олган ҳолда ташхислаш асоссиз текширувлар ва диагностик муолажалар, такрорий мурожаатлар ҳамда даволаш муддатларини камайтириш имконини беради. Бу тиббий ресурслардан мақсадли фойдаланишга замин яратади. Иқтисодий самаранинг аниқ миқдорини белгилаш учун амалдаги харажатлар ва таққослаш маълумотлари асосида алоҳида ҳисоб-китоб ўтказилиши лозим.Хулоса: Уч шохли нерв невралгияси ва унинг одонтоген шаклларига хос аниқланган клиник-диагностик хусусиятлар ҳамда ёндош соматик патологияларни ҳисобга олиш беморларни ташхислаш ва даволаш тактикасини асосли танлаш самарадорлигини оширади.
Иккинчи илмий янгилик: Касалликнинг оғирлик даражаси, кечиш давомийлиги ва оғриқ синдроми жадаллигини комплекс баҳолаш асосида уч шохли нерв невралгиясини консерватив ёки жарроҳлик усулида даволашни табақалаштириб танлаш мезонлари ишлаб чиқилган.Олинган натижалар «Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш орқали замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари» ҳамда «Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш сўровномасини қўллаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур илмий янгилик Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 8 августдаги 86-сон буйруқ), Навоий кон-металлургия комбинати тиббий-санитария бўлими (2025 йил 18 августдаги 284-сон буйруқ) ҳамда Тошкент давлат стоматология институти (2025 йил 6 августдаги 49-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сон ягона хулосаси билан тасдиқланган.Ижтимоий самарадорлиги: Даволаш усулини касалликнинг оғирлик даражаси, кечиш давомийлиги ва оғриқ синдроми жадаллигини ҳисобга олган ҳолда танлаш тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, оғриқни камайтириш ва беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.Иқтисодий самарадорлиги: 171 нафар бемордан 116 нафари жарроҳлик усулида, 55 нафари консерватив усулда даволанган. Бир бемор учун 7 кунлик консерватив даволаш харажати 1 400 000 сўмни, жарроҳлик даволаш харажати эса операция қиймати қўшилганда 1 900 000 сўмни ташкил этган. Амалдаги табақалаштирилган даволаш харажати жами 297 400 000 сўм бўлган. Агар 171 нафар беморнинг барчаси жарроҳлик усулида даволанганда, харажат 324 900 000 сўмни ташкил этар эди. Шу шартли таққослашда табақалаштирилган даволаш ҳисобига 27 500 000 сўм иқтисодий тежамкорликка эришилган. Хулоса: Ишлаб чиқилган мезонлар касалликнинг индивидуал клиник хусусиятларини комплекс баҳолаш асосида уч шохли нерв невралгиясини консерватив ёки жарроҳлик усулида даволашни асосли танлаш имконини беради.
Учинчи илмий янгилик : икроваскуляр декомпрессияни қўллаш оғриқ синдромини барқарор бартараф этиш, касаллик қайталанишини камайтириш ва уч шохли нервнинг функционал ҳолатини сақлаб қолиш ҳисобига анъанавий деструктив аралашувларга нисбатан юқори клиник самарадорликни таъминлаши исботланган.Олинган натижалар «Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш орқали замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари» ҳамда «Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш сўровномасини қўллаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур илмий янгилик Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 8 августдаги 86-сон буйруқ), Навоий кон-металлургия комбинати тиббий-санитария бўлими (2025 йил 18 августдаги 284-сон буйруқ) ҳамда Тошкент давлат стоматология институти (2025 йил 6 августдаги 49-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сон ягона хулосаси билан тасдиқланган.Ижтимоий самарадорлиги: Микроваскуляр декомпрессияни қўллаш оғриқ синдромини барқарор бартараф этиш, юз соҳасидаги сезувчанликни сақлаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.Иқтисодий самарадорлиги:. Микроваскуляр декомпрессия ўтказилган 59 нафар беморнинг 57 нафарида (96,6%) 5 йил давомида касаллик қайталанмаган. Икки нафар беморда (3,4%) қайталаниш кузатилган. Қайталаниш ҳолатларининг камлиги қайта мурожаат ва такрорий даволаш харажатларини қисқартиришга хизмат қилади. Хулоса: Микроваскуляр декомпрессия уч шохли нерв невралгиясини жарроҳлик йўли билан даволашда оғриқни барқарор камайтириш ва нервнинг функционал ҳолатини сақлашга қаратилган самарали усул ҳисобланади.
Туртинчи илмий янгилик: tabaqalashtirilgan davolash taktikasini qoʻllash uch shoxli nerv nevralgiyasi bilan ogʻrigan bemorlarning hayot sifati koʻrsatkichlarining yaxshilanishiga olib kelishi asoslanganligi boʻyicha natijalar “Uch shoxli nerv nevralgiyasi bilan ogʻrigan bemorlarni xayot sifatini baholash orqali zamonaviy tashxislash va davolash uslublari” va “Uch shoxli nerv nevralgiyasi bilan ogʻrigan bemorlarni xayot sifatini baholash soʻrovnomasini qoʻllash uslubi” nomli uslubiy tavsiyanomalar mazmuniga kiritilgan. Mazkur ilmiy yangilik Navoiy viloyat koʻp tarmoqli tibbiyot markazi (8.08.2025 yil 86-sonli buyruq) hamda Navoiy kon-metallurgiya kombinati tibbiyot-sanitariya boʻlimi (18.08.2025 yil 284-sonli buyruq), Toshkent davlat stomatologiya instituti (06.08.2025 yil 49 sonli buyruq) amaliyotiga joriy etilgan (Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Ilmiy texnik kengashning 2025 yil 07 oktyabrdagi 26-sonli yagona xulosasi). Ijtimoiy samaradorlik: Tabaqalashtirilgan davolash taktikasini qoʻllash bemorlarning jismoniy va psixoemosional holatini yaxshilashga, ijtimoiy faolligi hamda hayot sifatini oshirishga xizmat qiladi. Iqtisodiy samaradorlik: Davolash natijalarining yaxshilanishi va kasallik qaytalanishi holatlarining kamayishi takroriy davolash xarajatlarini pasaytirishga hamda vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik muddatlarini qisqartirishga yordam beradi. табақалаштирилган даволаш тактикасини қўллаш уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини 85,4% га яхшилаши асосланган Хулоса: Уч шохли нерв невралгиясини даволашга табақалаштирилган ёндашув беморлар ҳаёти сифатини ва кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш имконини беради.
Хулоса: Дифференциал ёндашув асосида даволаш тригеминал невралгияда тиббий ёрдам сифатини оширади, иқтисодий харажатларни камайтиради ҳамда беморларнинг тезроқ ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтишини таъминлайди.Шундай қилиб, дифференциал ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш нафақат сезиларли иқтисодий самарани таъминлайди, балки уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ижтимоий аҳамияти ва самарадорлигини оширади.Уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларни даволашда дифференциал ёндашувни қўллаш шифохонага ётқизиш, даволаниш харажатларини камайтиради, чунки бемор профессионал мутахассисга йўналтирилади ва у ерда тиббий ёрдам олади, бу жуда муҳим жиҳатдир.