Насимова Зарина Исомиддин қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари”. 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/P298.
Илмий маслаҳатчи: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шаҳлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Джуманиёзова Мухайя Хусиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Маматов Дилшод Қодирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда унинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
талабаларда танқидий фикрлашнинг когнитив-ижодий асослари ҳақиқатга интилишнинг обектив фикрлаш, очиқ фикрлиликнинг мажозий тафаккур, аналитикликнинг рамзий фикрлаш, тизимлиликнинг аниқ фикрлаш ҳамда изланувчанликнинг ижодкорлик билан уйғунлашуви орқали далилларни холис баҳолаш, муқобил нуқтайи назарларни қабул қилиш, мураккаб ахборотни структуравий таҳлил этиш, фикрни изчил ташкил қилиш ва оригинал ечимлар яратишга хизмат қилувчи интегратив интеллектуал ресурслар тизими мавжудлиги исботланган;
ҳаётий мақсадларнинг аниқлиги ва шахсий назорат ҳисси танқидий фикрлашнинг мотивацион-регулятив таянчи сифатида ҳақиқатга интилиш ҳамда тизимлиликнинг истиқболий мақсадлар билан, фикрлашга ишончнинг ички назорат локуси билан, изланувчанликнинг ҳаёт жараёнидан мазмун топиш билан ва мулоҳаза етуклигининг ҳаёт бошқарилувчанлигига ишонч билан бирикиши натижасида мустақил қарор қабул қилиш, жавобгарликни ўз зиммасига олиш ва ноаниқ вазиятларда реалистик танловни амалга ошириш имкониятларини кучайтириши илмий жиҳатдан асосланган;
академик мотивация тизимида танқидий фикрлашга мойилликнинг шаклланиши ҳақиқатга интилишнинг амотивация билан тескари, очиқ фикрлилик ва изланувчанликнинг когнитив мотивация билан ижобий, аналитикликнинг муваффақиятга интилиш билан ҳамда фикрлашга ишончнинг ўз-ўзини шакллантириш мотиви билан уйғун алоқадорлиги орқали ўқув фаолиятига шахсий маъно бериш, янги билимни мустақил излаш, мураккаб вазифаларни далилий таҳлил қилиш ва интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга йўналтирилган мотивацион-когнитив механизмлар далилланган;
индивидуал тафаккур услублари кесимида танқидий фикрлашнинг дифференциал намоён бўлиши реалистик тафаккурнинг ҳақиқатга интилиш, синтезаторликнинг очиқ фикрлилик, анализаторликнинг аналитиклик, прагматикликнинг тизимлилик ва идеалистик йўналишнинг изланувчанлик билан уйғунлашиши натижасида фактуал аниқликни сақлаш, қарама-қарши ғояларни интеграциялаш, мураккаб ахборотни таркибий таҳлил қилиш, амалий ечимларни изчил ташкил этиш ҳамда қадрий-маъновий саволларни мустақил изланиш билан бойитишга хизмат қилувчи когнитив-услубий конфигурациялар илмий жиҳатдан тасдиқланган;
танқидий фикрлашнинг рефлексив-метакогнитив механизмлари ҳақиқатга интилишнинг ретроспектив рефлекция, очиқ фикрлилик ва аналитикликнинг вазиятли рефлекция, тизимлиликнинг перспектив рефлекция ҳамда мулоҳаза етуклигининг ўтмиш тажрибасини қайта баҳолаш билан ўзаро боғланиши орқали хатони ўз вақтида англаш, фикрлаш жараёнини реал вақтда назорат қилиш, тажрибадан асосли хулоса чиқариш, келгуси қарор оқибатларини олдиндан баҳолаш ва ноаниқлик шароитида эҳтиёткор ҳукм шакллантиришга хизмат қилувчи рефлексив-регулятив ресурслар эмпирик жиҳатдан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда танқидий фикрлашнинг когнитив-ижодий асослари ҳақиқатга интилишнинг обектив фикрлаш, очиқ фикрлиликнинг мажозий тафаккур, аналитикликнинг рамзий фикрлаш, тизимлиликнинг аниқ фикрлаш ҳамда изланувчанликнинг ижодкорлик билан уйғунлашуви орқали далилларни холис баҳолаш, муқобил нуқтайи назарларни қабул қилиш, мураккаб ахборотни структуравий таҳлил этиш, фикрни изчил ташкил қилиш ва оригинал ечимлар яратишга хизмат қилувчи интегратив интеллектуал ресурслар тизими мавжудлиги исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-505-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-505a-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда танқидий фикрлашнинг когнитив ва ижодий омиллар билан боғлиқлиги аниқланган;
ҳаётий мақсадларнинг аниқлиги ва шахсий назорат ҳисси танқидий фикрлашнинг мотивацион-регулятив таянчи сифатида ҳақиқатга интилиш ҳамда тизимлиликнинг истиқболий мақсадлар билан, фикрлашга ишончнинг ички назорат локуси билан, изланувчанликнинг ҳаёт жараёнидан мазмун топиш билан ва мулоҳаза етуклигининг ҳаёт бошқарилувчанлигига ишонч билан бирикиши натижасида мустақил қарор қабул қилиш, жавобгарликни ўз зиммасига олиш ва ноаниқ вазиятларда реалистик танловни амалга ошириш имкониятларини кучайтириши илмий жиҳатдан асосланганлигига доир илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-505-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-505a-сон маълумотномаси). Натижада танқидий фикрлашнинг ҳаётий мақсадлар ва шахсий назорат билан алоқадорлиги ўрганилган;
академик мотивация тизимида танқидий фикрлашга мойилликнинг шаклланиши ҳақиқатга интилишнинг амотивация билан тескари, очиқ фикрлилик ва изланувчанликнинг когнитив мотивация билан ижобий, аналитикликнинг муваффақиятга интилиш билан ҳамда фикрлашга ишончнинг ўз-ўзини шакллантириш мотиви билан уйғун алоқадорлиги орқали ўқув фаолиятига шахсий маъно бериш, янги билимни мустақил излаш, мураккаб вазифаларни далилий таҳлил қилиш ва интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга йўналтирилган мотивацион-когнитив механизмлар далилланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-505-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-505a-сон маълумотномаси). Натижада танқидий фикрлашга мойилликнинг академик мотивация билан боғланишини таҳлил қилинган;
индивидуал тафаккур услублари кесимида танқидий фикрлашнинг дифференциал намоён бўлиши реалистик тафаккурнинг ҳақиқатга интилиш, синтезаторликнинг очиқ фикрлилик, анализаторликнинг аналитиклик, прагматикликнинг тизимлилик ва идеалистик йўналишнинг изланувчанлик билан уйғунлашиши натижасида фактуал аниқликни сақлаш, қарама-қарши ғояларни интеграциялаш, мураккаб ахборотни таркибий таҳлил қилиш, амалий ечимларни изчил ташкил этиш ҳамда қадрий-маъновий саволларни мустақил изланиш билан бойитишга хизмат қилувчи когнитив-услубий конфигурациялар илмий жиҳатдан тасдиқланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-505-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-505a-сон маълумотномаси). Натижада танқидий фикрлашнинг индивидуал тафаккур услублари билан уйғунлашуви аниқлаштирилган;
танқидий фикрлашнинг рефлексив-метакогнитив механизмлари ҳақиқатга интилишнинг ретроспектив рефлекция, очиқ фикрлилик ва аналитикликнинг вазиятли рефлекция, тизимлиликнинг перспектив рефлекция ҳамда мулоҳаза етуклигининг ўтмиш тажрибасини қайта баҳолаш билан ўзаро боғланиши орқали хатони ўз вақтида англаш, фикрлаш жараёнини реал вақтда назорат қилиш, тажрибадан асосли хулоса чиқариш, келгуси қарор оқибатларини олдиндан баҳолаш ва ноаниқлик шароитида эҳтиёткор ҳукм шакллантиришга хизмат қилувчи рефлексив-регулятив ресурслар эмпирик жиҳатдан аниқланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-505-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-505a-сон маълумотномаси). Натижада танқидий фикрлашнинг вазиятли, ретроспектив ва перспектив рефлекция билан боғлиқ механизмлари асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish