Раджабова Фотима Рустамовнанинг

фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёш болаларда кариеснинг бирламчи профилактикасини асослаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4114.
Илмий раҳбар: Хабилов Бехзод Нигмон уғли, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc. 06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Гуломов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Мирзоева Мария Степановна, тиббиёт фанлари номзоди, (Россия).
Этакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров қозоқ миллий университети (Козоғистон)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақавий, ижтимоий-гигиеник, хулқ-атвор ва микробиологик хавф омилларини баҳолашга асосланган эрта ёшдаги болаларда кариеснинг бирламчи профилактикасига комплекс ёндашувни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта ёшдаги болаларда кариес тарқалишининг жинс ва ижтимоий омилларга статистик жиҳатдан аҳамиятли боғлиқ эмаслиги илмий жиҳатдан асосланган (χ²=20,83; Р≤0,001);
ҳомиладор аёлларни оғиз бўшлиғи гигиенаси бўйича ўқитиш оналарни профилактик хулқ-атворни шакллантириши (болаларнинг сут тишлари чиққанидан кейин оғиз бўшлиғи тозаланиши 27,5%, ширинлик шимдирилган сўрғич ёки бутилка билан ухлашнинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот 21,25%, 2 ёшдан катта болаларда бармоқ сўриш ёки сўрғичдан фойдаланишнинг зарарли таъсири ҳақидаги хабардорлик эса 51,25% холатларни ташкил этди), бу эса эрта ёшдаги болаларда кариеснинг муҳим хавф омилларидан бири эканлиги аниқланган;
илк бор эрта ёшдаги болаларда кальций-фосфор алмашинувининг комплекс баҳоланиши асосида, умумий (2,45 ммоль) ва ионлашган кальций (1,19 ммоль) миқдорининг эрта ёшдаги болаларда кариес ривожланишининг хавфи билан таъсирланмаслиги сабабли кариес патогенезида хулқ-атвор ва микробиологик омилларнинг етакчи ўрин тутишини асосланган;
илк бор эрта ёшдаги болалар оғиз бўшлиғи микробиоценозининг диагностик-прогностик мезонлари аниқланди; бунда асосий гуруҳ болаларида Streptococcus salivarius нинг устунлиги (1,5×10⁵ КОЕ гача) ва Streptococcus mutans (3,6×10⁴ КОЕ) ҳамда Lactobacillus spp. нинг паст концентрацияси оғиз микрофлорасининг нисбатан қулай ҳолатини тавсифлаши, назорат гуруҳида эса Streptococcus mutans миқдорининг 5 баравардан ортиқ юқори бўлиши кариес ривожланишининг юқори микробиологик хавф омили эканлиги илмий жиҳатдан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 6 майдаги 000104-сонли хулосасига кўра, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича:
биринчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда кариес тарқалишининг жинс ва ижтимоий омилларга статистик жиҳатдан аҳамиятли боғлиқ эмаслиги илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича «Эрта ёшдаги болаларда кариесни ташхислашга замонавий ёндашув» мавзусидаги услубий тавсиянома (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши 07.05.2024 йил, 8-қайднома билан тасдиқланган). «Мактабгача ёшдаги болаларда калций-фосфор алмашинуви таҳлили» мавзусидаги услубий тавсиянома (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши 07.05.2024 йил, 8-қайднома билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган тадқиқотлар асосида амалий соғлиқни сақлаш учун оғиз бўшлиғи, тиш-милк атрофи тўқимаси юзасидаги патоген ва шартли-патоген граммусбат кокклар, грамманфий бактериялар, анаэроблар миқдорини камайтириш даражаси ҳисобига, турли хил фон касалликлар ва оғиз бўшлиғи гигиенаси қониқарсизлиги сабабли кариес билан зарарланган эрта ёшдаги болаларда профилактик чора тадбирларни олиб бориш, ота-оналарнинг оғиз бўшлиғи гигиенаси борасидаги тушунчаларини оширишга индивидуал ёндашиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, эрта ёшдаги болаларда шартли-патоген граммусбат кокклар, грамманфий бактериялар, анаэроблар миқдорига кўра оғиз бўшлиғи гигиенасининг кариес ривожланишга таъсирини ўрганиш, ота-оналарнинг оғиз бўшлиғи гигиенаси борасидаги тушунчаларини мустаҳкамлаш учун амалий тавсиялар тузилди. Кариес ва унинг асоратларини даволашга бўлган талаб пасайиши, шу билан бирга профилактик чора-тадбирларга бўлган эҳтиёж ошиши кўрсатиб берилди. Иқтисодий самарадорлиги: Эрта ёш болаларда кариеснинг бирламчи профилактикасини амалга оширишда ишлаб чиқилган усул, ёш болаларниннг тиш даволаш учун стоматолог-шифокорга мурожатини йил давомида 1,6 баробарга камайтириш имконини берди. Хулоса: Эпидемиологик стоматологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Хоразм вилояти қишлоқ аҳолиси ўртасида кариеснинг жадаллиги ва тарқалиши Урганч шаҳрига қараганда 45% юқори эканлигини кўрсатди.
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларни оғиз бўшлиғи гигиенаси бўйича ўқитиш оналарни профилактик хулқ-атворни шакллантириши (болаларнинг сут тишлари чиққанидан кейин оғиз бўшлиғи тозаланиши 27,5%, ширинлик шимдирилган сўрғич ёки бутилка билан ухлашнинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот 21,25%, 2 ёшдан катта болаларда бармоқ сўриш ёки сўрғичдан фойдаланишнинг зарарли таъсири ҳақидаги хабардорлик эса 51,25% холатларни ташкил этди), бу эса эрта ёшдаги болаларда кариеснинг муҳим хавф омилларидан бири эканлиги аниқланганлиги бўйича «Эрта ёшдаги болаларда кариесни ташхислашга замонавий ёндашув» мавзусидаги услубий тавсиянома (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши 07.05.2024 йил, 8-қайднома билан тасдиқланган). «Мактабгача ёшдаги болаларда калций-фосфор алмашинуви таҳлили» мавзусидаги услубий тавсиянома (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши 07.05.2024 йил, 8-қайднома билан тасдиқланган). Хоразм вилоятида яшовчи ёш болаларда тиш кариесининг тарқалиши ва жадаллигини юқорилиги ота-оналарнинг гигиеник билимларининг пастлиги, углеводларнинг устунлиги билан овқатланишнинг номутаносиблиги, уларни эрта истеьмол қилиш ва оғиз бўшлиғи гигиенасининг қониқарсиз ҳолати билан боғлиқлиги кузатилди. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу профилактик чора-тадбирлар болаларда кариес ривожланишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини сақлаш, келгусидаги тиббий ҳаражатларни камайтириш ва аҳоли умумий саломатлигини яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: Эрта ёшдаги болаларда кариеснинг бирламчи профилактикаси учун амалга ошириладиган профилактик чора-тадбирлар даволаш муолажаларига нисбатан камроқ харажат талаб қилиши ва даволанувчи ҳар бир бола учун 1 600 000 сўмгача маблағни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Хоразм вилоятида яшовчи эрта ёшдаги болалар(ЭЁБ)да кариес профилактик дастурида уй шароитида иштирок этганлар оилаларнинг 86 %и мазкур профилактиканинг муҳимлигини тасдиқлади. Текширилганларнинг 58,6% кунига икки марта тиш тозалаган бўлса, 33,8% болалар бир марта тиш тозалаш чекланган. Гендер таҳлили шуни кўрсатдики, қиз болалар ўғил болаларга нисбатан 8% кўпроқ кунига икки марта тиш тозалашини кўрсатди, ўғил болалар эса тиш чўткаси ва пастасидан ташқари, 10% кўпроқ ҳолатда тиш ипидан фойдаланиши аниқланди. Эрта ёшдаги болалар (ЭЁБ) кариес дастурида иштирок этишига қарамай, қўшимча гигиена воситаларидан фойдаланиш (болаларнинг 28,1% тиш ипидан фойдаланади) даражаси пастлигини кўрсатди.
учинчи илмий янгилик: илк бор эрта ёшдаги болаларда кальций-фосфор алмашинувининг комплекс баҳоланиши асосида, умумий (2,45 ммоль) ва ионлашган кальций (1,19 ммоль) миқдорининг эрта ёшдаги болаларда кариес ривожланишининг хавфи билан таъсирланмаслиги сабабли кариес патогенезида хулқ-атвор ва микробиологик омилларнинг етакчи ўрин тутишини асосланганлиги бўйича «Эрта ёшдаги болаларда кариесни ташхислашга замонавий ёндашув» мавзусидаги услубий тавсиянома (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши 07.05.2024 йил, 8-қайднома билан тасдиқланган). «Мактабгача ёшдаги болаларда калций-фосфор алмашинуви таҳлили» мавзусидаги услубий тавсиянома (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши 07.05.2024 йил, 8-қайднома билан тасдиқланган). Карисоген хавфнинг етакчи худудий тиббий-биологик ва ижтимоий-гигиеник омилларини аниқлаш ва тузатиш билан ишлаб чиқилган эрта ёшдаги болаларда кариеснинг олдини олиш дастурининг жорий этилиши, оғиз бўшлиғи гигиенаси даражасини меъёрлаштириш имконини берди. Хоразм вилоятида яшовчи болаларда кариеснинг ўсиш сурьатини 52% гача камайишига ва кариеснинг асоратланган шакллари улушининг қисқаришига эришилди. Эрта ёшдаги болаларда тиш кариесининг тарқалиши ва жалаллиги юқорилиги ота-оналарнинг гигиеник билим даржасининг пастлиги, углеводларга бой номувозанат овқатланиш, «катталар» рационини эрта жорий этиш ҳамда оғиз бўшлиғи гигиенасининг қониқарсиз ҳолати билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Ижтимоий самарадорлиги: кариес туфайли юзага келадиган тиш оғриғининг олди олинди, бу эса болаларнинг ўқиш ва жисмоний фаоллиги пасайишини бартараф этиб, таълим жараёни ва кундалик фаолиятига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олди. Иқтисодий самарадорлиги: Болаларда кариес профилактикасининг янгича ва замонавий услублари, кўрик учун мурожаатларни ошириб, даво чораларига бўлган талабни камайтирди, ҳамда даволанувчи ҳар бир бола учун 1600000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Эрта ёшдаги болаларда ўтказилган биокимёвий тадқиқотлар кальций-фосфор алмашинуви кўрсаткичлари, қондаги ионлашган кальций ва фосфор миқдорининг пасайганлигини аниқлади. Микробиологик тадқиқот эса қишлоқ аҳолиси ўртасида сўлак таркибидаги кариесоген бактериялар миқдори Урганч шаҳри аҳолисига нисбатан 42% юқори эканлигини кўрсатди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор эрта ёшдаги болалар оғиз бўшлиғи микробиоценозининг диагностик-прогностик мезонлари аниқланди; бунда асосий гуруҳ болаларида Streptococcus salivarius нинг устунлиги (1,5×10⁵ КОЕ гача) ва Streptococcus mutans (3,6×10⁴ КОЕ) ҳамда Lactobacillus spp. нинг паст концентрацияси оғиз микрофлорасининг нисбатан қулай ҳолатини тавсифлаши, назорат гуруҳида эса Streptococcus mutans миқдорининг 5 баравардан ортиқ юқори бўлиши кариес ривожланишининг юқори микробиологик хавф омили эканлиги илмий жиҳатдан аниқланганлиги бўйича «Эрта ёшдаги болаларда кариесни ташхислашга замонавий ёндошув» мавзусидаги услубий тавсиянома (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши 07.05.2024 йил, 8-қайднома билан тасдиқланган). «Мактабгача ёшдаги болаларда калций-фосфор алмашинуви таҳлили» мавзусидаги услубий тавсиянома (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали кенгаши 07.05.2024 йил, 8-қайднома билан тасдиқланган) амалиётга жорий этилди. Эрта ёшдаги болаларда кариесини барқарорлаштиришга қаратилган патогенетик жиҳатдан асосланган даволашнинг ишлаб чиқилган индивидуал протоколлари ва профилактик чора-тадбирлари вақтинчалик тишларда кариес жадаллигини 45,7% га камайтириш ва жарроҳлик-тиклаш даволаш самарадорлигини 92,7% гача ошириш имконини берди. Ижтимоий самарадорлиги: соғлом тишларни сақлаб қолиш болаларнинг тўлақонли овқатланишига, умумий соматик саломатлигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади, шунингдек, кариеснинг турли клиник шаклларини даволаш муолажаларида қўрқувни бартараф этади. Иқтисодий самарадорлиги: Ушбу профилактик чора-тадбирлар узоқ муддатли истиқболда соғлиқни сақлаш тизимида ҳаражатларини камайтиради, чунки болалар ўртасида кариес тарқалишининг пасайиши унинг асоратларини даволаш учун сарфланадиган катта ҳаражатларни қисқартиради. Иқтисодий самара ҳар бир даволанувчи бола учун 720 000 сўмгача маблағни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Эрта ёшдаги болаларда кариесни бартараф этишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар вақтинчалик тишларда кариес жадаллигини 45,7% га камайтириш ва жарроҳлик-тиклаш даволаш самарадорлигини 92,7% гача ошириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish