Назирова Садоқат Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Психоневрологик касалланган бемор болаларда кўрув аъзосининг ўзгаришларини комплекс даволашнинг клиник-функционал баҳолаш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Тib5443.
Илмий раҳбар: Каримова Муяссар Хамитовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Тib.12.01.
Расмий оппонентлар: Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шустеров Юрий Аркадьевич тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар церебрал фалажи бўлган болаларда рефракцион амблиопияни ташхислаш ва даволаш натижаларини кўрув бузилишларининг клиник-функционал хусусиятларини ўрганиш ҳамда бинокуляр рақамли стимуляциядан фойдаланган ҳолда аппарат коррекциясининг комплекс усулини ишлаб чиқиш асосида яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болалар церебрал фалажи бўлган болаларда рефракцион амблиопия оғирлиги ва оптик когерент томография (ОКТ) маълумотларига кўра тўр парда нерв толалари қатлами ҳамда ганглиоз ҳужайралар қатлами қалинлигининг пасайиши, шунингдек электроретинография (ЭРГ) параметрларининг электрофизиологик ўзгаришларида намоён бўлувчи тўр парданинг структур-функционал ўзгаришлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар аниқланган;
болалар церебрал фалажи бўлган болаларда кўриш функцияларининг бузилиши каскадли механизм асосида шаклланиши, бу механизм кўриш ўткирлигининг пасайиши, фиксациянинг бузилиши ва кейинчалик кўрув хулқ-атворининг ёмонлашуви ўртасидаги изчил ўзаро боғлиқликни қамраб олиши, бунда мазкур ўзгаришларнинг ифодаланиш даражаси GMFCS тизими бўйича ҳаракат дефицити даражасига боғлиқлиги исботланган;
кўриш функциялари, кўрув хулқ-атвори кўрсаткичлари ҳамда ОКТ ва ЭРГ параметрлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар асосида болалар церебрал фалажи бўлган болаларда кўриш бузилишларининг яширин нейросенсор компонентининг объектив белгилари мавжудлиги исботланган;
болалар церебрал фалажи бўлган болаларда рефракцион амблиопияни даволаш учун амблиопик кўзни бир вақтнинг ўзида фаоллаштириш ва бинокуляр ўзаро таъсирни сақлаб қолишни таъминлайдиган, даволаш самарадорлиги ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган комплекс аппарат бинокуляр дихоптик усул ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалар церебрал фалажи (БЦФ) бўлган болаларда рефракцион амблиопия комлпекс аппрат усулини самарадорлигини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига тадбиқ этилганлиги бўйича берган 2026 йил 28 сентябрдаги Х172-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор БЦФ бўлган болаларда рефракцион амблиопия оғирлиги ва ОКТ маълумотларига кўра тўр парда нерв толалари қатлами ҳамда ганглиоз ҳужайралар қатлами қалинлигининг пасайиши, шунингдек ЭРГ параметрларининг электрофизиологик ўзгаришларида намоён бўлувчи тўр парданинг структур-функционал ўзгаришлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар аниқланган. Мазкур илмий янгилик «Болалар церебрал фалажи бўлган болаларда амблиопияни аппарат коррекция қилиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган бўлиб, тавсиялар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази илмий кенгашининг 2026 йил 29 январдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали ва У.К. Қурбонов номидаги Республика болалар психоневрология шифохонасининг клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: БЦФ бўлган болаларда рефракцион амблиопияни ташхислашга комплекс структур-функционал ёндашувни жорий этиш нейросенсор бузилишларни эрта аниқлаш аниқлигини ошириш, даволаш натижалари ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс ташхислаш ва патогенетик асосланган даволаш ёндашувидан фойдаланиш самарасиз терапия давомийлиги ва ҳажмини қисқартириб, бир даволаш курси учун 350000 дан 1800000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: БЦФ бўлган болаларда рефракцион амблиопиянинг нейросенсор хусусиятини аниқлаш ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш, функционал кўриш кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда беморлар реабилитациясини оптималлаштириш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: БЦФ бўлган болаларда кўриш функцияларининг бузилиши каскадли механизм асосида шаклланиши, бу механизм кўриш ўткирлигининг пасайиши, фиксациянинг бузилиши ва кейинчалик кўрув хулқ-атворининг ёмонлашуви ўртасидаги изчил ўзаро боғлиқликни қамраб олиши, бунда мазкур ўзгаришларнинг ифодаланиш даражаси GMFCS тизими бўйича ҳаракат дефицити даражасига боғлиқлиги исботланган. Мазкур илмий янгилик «Болалар церебрал фалажи бўлган болаларда амблиопияни аппарат коррекция қилиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган бўлиб, тавсиялар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази илмий кенгашининг 2026 йил 29 январдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали ва У.К. Қурбонов номидаги Республика болалар психоневрология шифохонасининг клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кўриш функциялари, фиксация ва кўрув хулқ-атворини GMFCS тизими бўйича ҳаракат дефицити даражасини ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолашни жорий этиш кўриш бузилишларини эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш ва БЦФ бўлган болаларда реабилитация чора-тадбирларини оптималлаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: кўриш бузилишларини баҳолашда комплекс клиник-функционал ёндашувдан фойдаланиш асоссиз ташхисий ва реабилитация тадбирлари ҳажмини қисқартириб, бир текширув ва даволаш курси учун 280000 дан 1500000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: БЦФ бўлган болаларда кўриш бузилишлари шаклланишининг каскадли механизмини аниқлаш функционал ташхислаш аниқлигини ошириш, комплекс реабилитация натижаларини яхшилаш ва беморларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: кўриш функциялари, кўрув хулқ-атвори кўрсаткичлари ҳамда ОКТ ва ЭРГ параметрлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар асосида БЦФ бўлган болаларда кўриш бузилишларининг яширин нейросенсор компонентининг объектив белгилари мавжудлиги исботланган. Мазкур илмий янгилик «Болалар церебрал фалажи бўлган болаларда амблиопияни аппарат коррекция қилиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган бўлиб, тавсиялар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази илмий кенгашининг 2026 йил 29 январдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали ва У.К. Қурбонов номидаги Республика болалар психоневрология шифохонасининг клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кўрув функцияларини баҳолашнинг мослаштирилган усуллари ва ОКТ ҳамда ЭРГдан фойдаланган ҳолда инструментал ташхислашни жорий этиш яширин нейросенсор бузилишларни аниқлаш аниқлигини ошириш ва БЦФ бўлган болаларда ташхислаш сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс ташхисий алгоритмдан фойдаланиш такрорий текширувлар ва самарасиз даволаш тадбирлари ҳажмини қисқартириб, бир бемор учун 320000 дан 1650000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: БЦФ бўлган болаларни текшириш алгоритмига кўрув функцияларини баҳолашнинг мослаштирилган усуллари, ОКТ ва ЭРГни киритиш ташхисий ахборотлиликни ошириш ва беморларни даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: БЦФ бўлган болаларда рефракцион амблиопияни даволаш учун амблиопик кўзни бир вақтнинг ўзида фаоллаштириш ва бинокуляр ўзаро таъсирни сақлаб қолишни таъминлайдиган, даволаш самарадорлиги ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган комплекс аппарат бинокуляр дихоптик усул ишлаб чиқилган. Мазкур илмий янгилик «Болалар церебрал фалажи бўлган болаларда амблиопияни аппарат коррекция қилиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган бўлиб, тавсиялар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази илмий кенгашининг 2026 йил 29 январдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали ва У.К. Қурбонов номидаги Республика болалар психоневрология шифохонасининг клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: бинокуляр дихоптик рақамли даволаш усулини жорий этиш рефракцион амблиопияни даволаш самарадорлигини ошириш, БЦФ бўлган болаларда бинокуляр кўриш ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш анъанавий аппарат даволаш давомийлигини қисқартириш ва терапиянинг такрорий курсларига эҳтиёжни камайтириш орқали бир даволаш курси учун 400000 дан 2000000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: бинокуляр дихоптик рақамли даволаш усулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш рефракцион амблиопияни даволаш самарадорлигини ошириш, БЦФ бўлган болаларнинг функционал ва ижтимоий мослашувини яхшилаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish